ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (179) سوره: سوره اعراف
وَلَقَدۡ ذَرَأۡنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِۖ لَهُمۡ قُلُوبٞ لَّا يَفۡقَهُونَ بِهَا وَلَهُمۡ أَعۡيُنٞ لَّا يُبۡصِرُونَ بِهَا وَلَهُمۡ ءَاذَانٞ لَّا يَسۡمَعُونَ بِهَآۚ أُوْلَٰٓئِكَ كَٱلۡأَنۡعَٰمِ بَلۡ هُمۡ أَضَلُّۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡغَٰفِلُونَ
Биз жин ва инсдан кўпларини аниқ жаҳаннам учун яратдик. Чунки Биз уларнинг жаҳаннам учун амал қилишларини олдиндан билардик. Уларнинг диллари бору, аммо фойда-зарарни ажрата олмайдилар, кўзлари бору, аммо Аллоҳнинг уфқлардаги ва уларнинг ўзларидаги оят-аломатларини ибрат кўзи билан кўра олмайдилар, қулоқлари бору, аммо Аллоҳнинг оятларини тадаббур билан тингламайдилар. Улар мана шундай сифатлари билан ақлсизликда ҳайвонга ўхшайдилар. Балки, ҳайвондан ҳам адашганроқдирлар. Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиришдек буюк неъматнинг қадрига етмаган ғофиллардир.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• خلق الله للبشر آلات الإدراك والعلم - القلوب والأعين والآذان - لتحصيل المنافع ودفع المضار.
Аллоҳ инсонга билиши ва идрок қилиши учун қалб, кўз, қулоқ берди. Токи, ўзига фойдани жалб қилсин, зарарни эса ўзидан даф қилсин.

• الدعاء بأسماء الله الحسنى سبب في إجابة الدعاء، فيُدْعَى في كل مطلوب بما يناسب ذلك المطلوب، مثل: اللهمَّ تب عَلَيَّ يا تواب.
Аллоҳнинг гўзал номлари билан У Зотга дуо қилиш унинг ижобат бўлишига сабаб бўлади. Нимани сўраётган бўлсангиз, ўшанга мос номи билан илтижо қилинг. Масалан, эй Таввоб-тавбани қабул қилгувчи Зот, тавбамни қабул айла.

• التفكر في عظمة السماوات والأرض، والتوصل بهذا التفكر إلى أن الله تعالى هو المستحق للألوهية دون غيره؛ لأنه المنفرد بالصنع.
Осмонлару ер ҳақида тафаккур қилган одам илоҳликка Аллоҳдан ўзга ҳақдор йўқлигини англайди. Зеро, Аллоҳ ёлғиздир, якка-ягонадир.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (179) سوره: سوره اعراف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن