ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (63) سوره: سوره اعراف
أَوَعَجِبۡتُمۡ أَن جَآءَكُمۡ ذِكۡرٞ مِّن رَّبِّكُمۡ عَلَىٰ رَجُلٖ مِّنكُمۡ لِيُنذِرَكُمۡ وَلِتَتَّقُواْ وَلَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ
Ўзларингиздан бўлган бир одамнинг тилидан сизларга ваҳий ва насиҳат келса, шунга ажабланасизларми? Ахир у ўзларингизнинг орангизда катта бўлганди-ку. Бирон марта ёлғон гапирмаганди-ку, залолат йўлига юрмаганди-ку. У худди сизларга ўхшаган одам эди-ку. Таниб олиш қийин бўлган бошқа бир махлуқ эмасди-ку. У сизларни ҳақни ёлғонга чиқариб, осийлик қиладиган бўлсангизлар, Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлишингиздан огоҳлантириш ҳамда Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилишга чорлаш учун келган. У бу ишларни сизларга раҳм қилинишини кўзлаб, сизларнинг фойдангизни ўйлаб қилади.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• الأرض الطيبة مثال للقلوب الطيبة حين ينزل عليها الوحي الذي هو مادة الحياة، وكما أن الغيث مادة الحياة، فإن القلوب الطيبة حين يجيئها الوحي، تقبله وتعلمه وتنبت بحسب طيب أصلها، وحسن عنصرها، والعكس.
Мусаффо қалблар унумдор ерга ўхшайди. Осмондан тушган ёмғир унумдор ерга ҳаёт бахш этса, самодан инган ваҳий тоза, беғубор қалбни яшнатади. Чунки бундай қалб ваҳийни қучоқ очиб кутиб олади, ундан ўрганади ва ўрганганига тўла амал қилади. Бунинг акси ўлароқ, шўр босган ердан бирон экиннинг униб чиқиши даргумон бўлганидек, қорайиб, занг босган қалбга ҳам ваҳийнинг таъсир қилиши даргумон.

• الأنبياء والمرسلون يشفقون على الخلق أعظم من شفقة آبائهم وأمهاتهم.
Пайғамбарлар одамларга ўз ота-оналаридан ҳам меҳрибонроқдирлар.

• من سُنَّة الله إرسال كل رسول من قومه وبلسانهم؛ تأليفًا لقلوب الذين لم تفسد فطرتهم، وتيسيرًا على البشر.
Ҳар бир қавмга ўша қавмнинг ўзидан чиққан ва ўша қавмнинг тилида гапирадиган пайғамбарнинг келиши Аллоҳнинг қонуниятидир. Токи, самовий ваҳийни қабул қилиш қулайлашиб, ҳали табиати бузилмаган зотларнинг қалблари унга ошно бўлсин.

• من أعظم السفهاء من قابل الحق بالرد والإنكار، وتكبر عن الانقياد للعلماء والنصحاء، وانقاد قلبه وقالبه لكل شيطان مريد.
Ҳақни инкор қилиб, ўзини катта олиш ва мутакаббирлик билан олимларга ва бошқа насиҳатгўйларга бўйсунишдан бош тортиб, даргоҳи илоҳиядан қувилган шайтоннинг этагидан тутганлар ҳақиқий ақлсизлардир.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (63) سوره: سوره اعراف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن