ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (71) سوره: سوره اعراف
قَالَ قَدۡ وَقَعَ عَلَيۡكُم مِّن رَّبِّكُمۡ رِجۡسٞ وَغَضَبٌۖ أَتُجَٰدِلُونَنِي فِيٓ أَسۡمَآءٖ سَمَّيۡتُمُوهَآ أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُم مَّا نَزَّلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلۡطَٰنٖۚ فَٱنتَظِرُوٓاْ إِنِّي مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُنتَظِرِينَ
Уларга Ҳуд шундай жавоб берди: "Аллоҳнинг азоби ва ғазабини ўзингизга вожиб қилиб олдингиз. Энди унинг содир бўлиши муқаррар. Мен билан ўзларингиз ва ота-боболарингиз худолар деб номлаб олган, аслида эса таги йўқ нарсалар бўлган бут-санамлар ҳақида тортишмоқчимисизлар?! Уларни худо қилиб олишингизга Аллоҳ ҳеч қандай ҳужжат нозил қилмаган. Энди ўзларингиз шошилтираётган азобни кутаверингиз. Мен ҳам сизлар билан кутаман. Унинг содир бўлиши муқаррар.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• ينبغي التّحلّي بالصبر في الدعوة إلى الله تأسيًا بالأنبياء عليهم السلام.
Пайғамбарлар алайҳимуссаломдан ибрат олиб, Аллоҳга даъват қилишда сабр безаги ила безанмоқ лозим.

• من أولويات الدعوة إلى الله الدعوة إلى عبادة الله وحده لا شريك له، ورفض الإشراك به ونبذه.
Аллоҳга даъват қилишда энг аввало ҳеч бир шериксиз ёлғиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишга ва ширкни тарк қилишга чорланади.

• الاغترار بالقوة المادية والجسدية يصرف صاحبها عن الاستجابة لأوامر الله ونواهيه.
Моддий ва жисмоний куч-қувват билан мағрурланиш одамни Аллоҳнинг буйруқлари ва тақиқларига риоя қилишдан буриб юборади.

• النبي يكون من جنس قومه، لكنه من أشرفهم نسبًا، وأفضلهم حسبًا، وأكرمهم مَعْشرًا، وأرفعهم خُلُقًا.
Пайғамбар ўз қавмидан чиқади. Лекин у насл-насабда ҳам, хулқ-одобда ҳам, муомала-муносабатда ҳам, фазилатлар бобида ҳам қавмининг энг пешқадами бўлади.

• الأنبياء وورثتهم يقابلون السّفهاء بالحِلم، ويغضُّون عن قول السّوء بالصّفح والعفو والمغفرة.
Пайғамбарлар ҳам, уларнинг меросхўрлари ҳам безориларга мулойимлик билан рўбарў келадилар. Уларнинг мазаху ҳақоратларидан кўз юмиб, кечириб юборадилар.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (71) سوره: سوره اعراف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن