ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (99) سوره: سوره اعراف
أَفَأَمِنُواْ مَكۡرَ ٱللَّهِۚ فَلَا يَأۡمَنُ مَكۡرَ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلۡقَوۡمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ
Истидрож учун, яъни, янада кўпроқ гуноҳ қилишларига қўйиб бериб, Аллоҳ уларга муҳлат берди ҳамда куч-қувват ва кенг ризқ, мол-давлат ато этди. Хўш, энди ҳақни ёлғонга чиқарган бу бадбахтлар Аллоҳнинг макри ва махфий тадбиридан хотиржам бўлиб қолдиларми? Аллоҳнинг макридан фақат ўзини ўзи ҳалокат чоҳига отадиган бетавфиқларгина хотиржам бўладилар. Аллоҳ тавфиқ бериб қўйганлар эса У Зотнинг макридан қўрқиб, берган неъматларига алданиб қолмайдилар. Ўзларига кўрсатилаётган фазлу марҳаматнинг нечоғли буюклигини англаб, ўшанга яраша шукр қиладилар.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• الإيمان والعمل الصالح سبب لإفاضة الخيرات والبركات من السماء والأرض على الأمة.
Иймон ва яхши амал уммат учун осмону ердан баракалар мўл бўлишига боис бўлади.

• الصلة وثيقة بين سعة الرزق والتقوى، وإنْ أنعم الله على الكافرين فإن هذا استدراج لهم ومكر بهم.
Ризқнинг мўл бўлиши билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Кофирларга мўл ризқ берилиши эса Аллоҳнинг макри ва истидрожидир. (Истидрож - қўйиб бериш, муҳлат бериш, тез жазоламасдан гуноҳ шотисидан кўпроқ, баландроқ кўтарилишига имкон бериб, охирида жазога тортиш)

• على العبد ألا يأمن من عذاب الله المفاجئ الذي قد يأتي في أية ساعة من ليل أو نهار.
Банда кечаси ёки кундузи тўсатдан келиб қолиши мумкин бўлган Аллоҳнинг азобидан хотиржам бўлиб қолмаслиги лозим.

• يقص القرآن أخبار الأمم السابقة من أجل تثبيت المؤمنين وتحذير الكافرين.
Қуръон мўминларга далда бериш ва кофирларни огоҳлантириш учун ўтган умматларнинг хабарларини ҳикоя қилади.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (99) سوره: سوره اعراف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن