Check out the new design

ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی - مركز ترجمه‌ى رواد * - لیست ترجمه ها

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

ترجمهٔ معانی سوره: طه   آیه:
وَلَقَدۡ أَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَسۡرِ بِعِبَادِي فَٱضۡرِبۡ لَهُمۡ طَرِيقٗا فِي ٱلۡبَحۡرِ يَبَسٗا لَّا تَخَٰفُ دَرَكٗا وَلَا تَخۡشَىٰ
Дарҳақиқат, Биз Мусога шундай ваҳий қилдик: «Сен бандаларим билан тунда йўлга туш, улар учун денгиздан қуруқ йўл қил, етиб олишидан хавф қилма ва қўрқма».
تفسیرهای عربی:
فَأَتۡبَعَهُمۡ فِرۡعَوۡنُ بِجُنُودِهِۦ فَغَشِيَهُم مِّنَ ٱلۡيَمِّ مَا غَشِيَهُمۡ
Бас, Фиръавн ўз аскарлари билан уларнинг ортидан қувди. Денгиз уларни ўраганича ўраб олди.
تفسیرهای عربی:
وَأَضَلَّ فِرۡعَوۡنُ قَوۡمَهُۥ وَمَا هَدَىٰ
Фиръавн ўз қавмини адаштирди, тўғри йўлга бошламади.
تفسیرهای عربی:
يَٰبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ قَدۡ أَنجَيۡنَٰكُم مِّنۡ عَدُوِّكُمۡ وَوَٰعَدۡنَٰكُمۡ جَانِبَ ٱلطُّورِ ٱلۡأَيۡمَنَ وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكُمُ ٱلۡمَنَّ وَٱلسَّلۡوَىٰ
Эй Бани Исроил, Биз сизларни душманингиздан қутқардик ва сиз билан Турнинг ўнг томонини ваъдалашдик ҳамда сизларга ширинлик, беданаларни ёғдирдик.
تفسیرهای عربی:
كُلُواْ مِن طَيِّبَٰتِ مَا رَزَقۡنَٰكُمۡ وَلَا تَطۡغَوۡاْ فِيهِ فَيَحِلَّ عَلَيۡكُمۡ غَضَبِيۖ وَمَن يَحۡلِلۡ عَلَيۡهِ غَضَبِي فَقَدۡ هَوَىٰ
Биз сизларга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар. Ҳаддингиздан ошманглар. Акс ҳолда бошингизга ғазабим тушар. Кимнинг бошига ғазабим тушса, бас, албатта, у ҳалок бўлур.
تفسیرهای عربی:
وَإِنِّي لَغَفَّارٞ لِّمَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ صَٰلِحٗا ثُمَّ ٱهۡتَدَىٰ
Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтирган, солиҳ амал қилган, кейин эса ҳидоят йўлидан борганларни мағфират қилгувчиман.
تفسیرهای عربی:
۞ وَمَآ أَعۡجَلَكَ عَن قَوۡمِكَ يَٰمُوسَىٰ
Эй Мусо, нима сабабдан қавмингдан илгарилаб кетдинг?
تفسیرهای عربی:
قَالَ هُمۡ أُوْلَآءِ عَلَىٰٓ أَثَرِي وَعَجِلۡتُ إِلَيۡكَ رَبِّ لِتَرۡضَىٰ
Деди: «Улар ортимдан келмоқдалар. Парвардигорим, рози бўлишингни истаб, Сенга шошдим».
تفسیرهای عربی:
قَالَ فَإِنَّا قَدۡ فَتَنَّا قَوۡمَكَ مِنۢ بَعۡدِكَ وَأَضَلَّهُمُ ٱلسَّامِرِيُّ
Деди: «Албатта, Биз сендан кейин қавмингни фитнага дучор қилдик. Сомирий уларни йўлдан оздирди».
تفسیرهای عربی:
فَرَجَعَ مُوسَىٰٓ إِلَىٰ قَوۡمِهِۦ غَضۡبَٰنَ أَسِفٗاۚ قَالَ يَٰقَوۡمِ أَلَمۡ يَعِدۡكُمۡ رَبُّكُمۡ وَعۡدًا حَسَنًاۚ أَفَطَالَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡعَهۡدُ أَمۡ أَرَدتُّمۡ أَن يَحِلَّ عَلَيۡكُمۡ غَضَبٞ مِّن رَّبِّكُمۡ فَأَخۡلَفۡتُم مَّوۡعِدِي
Бас, Мусо қавмига ғазабланиб, афсусланиб қайтди ва деди: «Эй қавмим, Парвардигорингиз сизларга яхши ваъда қилмаганмиди?! Сизларга вақт узоқ кўриндими ёки устингизга Парвардигорингиз томонидан ғазаб тушишини истаб менга берган ваъдани буздингизми?!»
تفسیرهای عربی:
قَالُواْ مَآ أَخۡلَفۡنَا مَوۡعِدَكَ بِمَلۡكِنَا وَلَٰكِنَّا حُمِّلۡنَآ أَوۡزَارٗا مِّن زِينَةِ ٱلۡقَوۡمِ فَقَذَفۡنَٰهَا فَكَذَٰلِكَ أَلۡقَى ٱلسَّامِرِيُّ
Дедилар: «Биз сенга берган ваъдани ўз ихтиёримиз билан бузмадик. Лекин қавмнинг зеб-зийнатларидан иборат юклар бизга юклатилганди. Бас, уларни ташладик. Сомирий ҳам ташлади».
تفسیرهای عربی:
 
ترجمهٔ معانی سوره: طه
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی - مركز ترجمه‌ى رواد - لیست ترجمه ها

ترجمه شده توسط گروه مرکز ترجمهٔ رواد با همکاری انجمن دعوت در ربوه و انجمن خدمت به محتوای اسلامی به زبان‌های مختلف.

بستن