ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه ى ازبکی - محمد صادق * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (101) سوره: سوره مائده
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَسۡـَٔلُواْ عَنۡ أَشۡيَآءَ إِن تُبۡدَ لَكُمۡ تَسُؤۡكُمۡ وَإِن تَسۡـَٔلُواْ عَنۡهَا حِينَ يُنَزَّلُ ٱلۡقُرۡءَانُ تُبۡدَ لَكُمۡ عَفَا ٱللَّهُ عَنۡهَاۗ وَٱللَّهُ غَفُورٌ حَلِيمٞ
Эй, иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўладир. Агар Қуръон нозил қилиниб турган чоғда сўрасангиз, сизга зоҳир бўладир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни афв қилган эди. Аллоҳ мағфиратли ва Ҳалийм Зотдир.
(Ҳамма нарсанинг меъёри ва чегараси бўлганидек, саволнинг ҳам чегараси ва услуби бор. Ислом воқелик дини бўлганидан, маърифат учун бериладган саволлар ҳам воқеликдан келиб келиб чиқиши, кишиларга манфаат жалб этиши лозим. Инсоннинг илмини оширмайдиган, маърифатига хизмат қилмайдиган, воқеликда бўлмайдиган икир-чикирларни сўрайверишдан нима ва кимга фойда бор? Айниқса, Қуръон нозил этилиб турган пайтда. Чунки шариатнинг янгидан-янги ҳукмлари жорий этилиб турган пайтда ҳар хил саволлар берилаверса, қўшимча ҳукмлар тушиб, кўпчиликка жабр бўлиб қолиш эҳтимоли бордир.)
تفسیرهای عربی:
 
ترجمهٔ معانی آیه: (101) سوره: سوره مائده
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه ى ازبکی - محمد صادق - لیست ترجمه ها

ترجمه ى معانی قرآن کریم به زبان ازبکی. مترجم: محمد صادق محمد یوسف، سال چاپ: 1430هجرى قمرى. اين ترجمه با سرپرستى مرکز رواد ترجمه تصحيح شده است. و امكان اطلاع يافتن بر ترجمه ى اصلى جهت اظهار نظر، ارزيابى و پيشرفت مستمر امكان پزير است.

بستن