ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه ى ازبکی - محمد صادق * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (36) سوره: سوره انفال
إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُنفِقُونَ أَمۡوَٰلَهُمۡ لِيَصُدُّواْ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِۚ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيۡهِمۡ حَسۡرَةٗ ثُمَّ يُغۡلَبُونَۗ وَٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِلَىٰ جَهَنَّمَ يُحۡشَرُونَ
Албатта, куфр келтирганлар молларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфларлар. Бас, уларни сарфларлар-у, сўнгра, ўзларига ҳасрат бўладир, кейин мағлуб бўлурлар. Куфр келтирганлар жаҳаннамга тўпланурлар.
(Ушбу сураи карима тафсири муқаддимасида келтирилган Бадр уруши ҳақидаги ривоятларда Макка мушрикларининг бойлари мусулмонларга, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга қарши қанчалик молу мулк сарфлаганликларини кўриб ўтдик. Кофирлар одамларини Аллоҳнинг йўлидан қайтариш учун ундан кейин ҳам, ҳозир ҳам ҳисобсиз маблағларини сарфламоқдалар. Улар ўзларича, бу харажатларни эзгулик йўлида, савоб учун сарфлаяпмиз, деб ўйлайдилар. Улар хоҳлаганларича сарфлайверсинлар, лекин бир куни келиб, худди шу сарфлаган моллари ўзларига ҳасрат-надомат бўлиб қайтади. Бунга Бадр урушига харжланган моллар мисол бўла олади. Минг-минглаб сарф қилсалар ҳам, мақсадларига эриша олмай, мағлуб бўлдилар. Охиратда эса, жаҳаннамда тўпланадилар.)
تفسیرهای عربی:
 
ترجمهٔ معانی آیه: (36) سوره: سوره انفال
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه ى ازبکی - محمد صادق - لیست ترجمه ها

ترجمه ى معانی قرآن کریم به زبان ازبکی. مترجم: محمد صادق محمد یوسف، سال چاپ: 1430هجرى قمرى. اين ترجمه با سرپرستى مرکز رواد ترجمه تصحيح شده است. و امكان اطلاع يافتن بر ترجمه ى اصلى جهت اظهار نظر، ارزيابى و پيشرفت مستمر امكان پزير است.

بستن