કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (21) સૂરહ: યૂનુસ
وَإِذَآ أَذَقۡنَا ٱلنَّاسَ رَحۡمَةٗ مِّنۢ بَعۡدِ ضَرَّآءَ مَسَّتۡهُمۡ إِذَا لَهُم مَّكۡرٞ فِيٓ ءَايَاتِنَاۚ قُلِ ٱللَّهُ أَسۡرَعُ مَكۡرًاۚ إِنَّ رُسُلَنَا يَكۡتُبُونَ مَا تَمۡكُرُونَ
Мушрикларга қурғоқчилик ва қаҳатчиликдан кейин ёмғир ва серҳосилликни ато қилсак, баногоҳ, улар оятларимизни ёлғонга чиқариб, масхара қила бошладилар. Эй Пайғамбар, ўша мушрикларга айтинг: "Макр бобида ҳеч ким Аллоҳга тенг кела олмайди. Истидрож ва жазога тортиш бобида ҳам. Номайи аъмолингизни ёзиб турадиган ҳисоб фаришталари қилаётган макрингизни қайд этиб қўядилар. Улардан ҳеч нарса яширин қолмас. Улардан яширин қолмаган нарса Яратувчидан яширин қолармиди?! Яқинда Аллоҳ макрингизга яраша жазойингизни берур. *Истидрож - янада баттарроқ маъсият лойига ботиши учун атайин жазоламасдан ўз ҳолига ташлаб қўйиш
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• الله أسرع مكرًا بمن مكر بعباده المؤمنين.
Кофир ва мунофиқлар мўминларга қарши макр қиладилар. Аллоҳ эса макр қилишда улардан тезроқдир.

• بغي الإنسان عائد على نفسه ولا يضر إلا نفسه.
Инсоннинг зулми ўзига қайтади. У ўзидан бошқага зарар қилмайди.

• بيان حقيقة الدنيا في سرعة انقضائها وزوالها، وما فيها من النعيم فهو فانٍ.
Дунё ва унинг неъматлари моҳиятан бир зумда ўтиб кетадиган фонийдир.

• الجنة هي مستقر المؤمن؛ لما فيها من النعيم والسلامة من المصائب والهموم.
Мўминнинг борар жойи жаннатдир. Унда турли неъматлар ҳамда мусибатлару ғам-ташвишлардан холилик, тинчлик-омонлик бор.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (21) સૂરહ: યૂનુસ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો