કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (39) સૂરહ: યૂનુસ
بَلۡ كَذَّبُواْ بِمَا لَمۡ يُحِيطُواْ بِعِلۡمِهِۦ وَلَمَّا يَأۡتِهِمۡ تَأۡوِيلُهُۥۚ كَذَٰلِكَ كَذَّبَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلظَّٰلِمِينَ
Улар қулоқ солиш, тушуниш, фикр қилиш ўрнига шоша-пиша ёлғонга чиқара қолдилар. Ҳали уларга Қуръон огоҳлантирган азоб келмаганди. Лекин келиши яқинлашиб қолганди. Олдинги умматлар ҳам худди шундай ёлғонга чиқаргандилар. Кейин улар бошига мусибат, азоб тушганди. Эй Пайғамбар, ҳақни ёлғонга чиқарган умматлар оқибати қандай бўлгани ҳақида фикр юритинг. Аллоҳ уларни ҳалок қилганди-ку.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• الهادي إلى الحق هداية التوفيق هو الله وحده دون ما سواه.
Ҳаққа ёлғиз Аллоҳгина ҳидоят қила олади.

• الحث على تطلب الأدلة والبراهين والهدايات للوصول للعلم والحق وترك الوهم والظن.
Шубҳа-гумонларни даф қилиб, аниқ ишонч ва ҳақиқатга эришиш учун ҳужжат ва далилларни излашга ундаляпти.

• ليس في مقدور أحد أن يأتي ولو بآية مثل القرآن الكريم إلى يوم القيامة.
То Қиёматга қадар биронта одам Қуръони карим каби биттагина оят ҳам келтира олмайди.

• سفه المشركين وتكذيبهم بما لم يفهموه ويتدبروه.
Мушрикларнинг тушуниш, фикр қилиш ўрнига шоша-пиша ҳақни ёлғонга чиқаришлари уларнинг ақлсизлигидир.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (39) સૂરહ: યૂનુસ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો