કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (89) સૂરહ: અન્ નહલ
وَيَوۡمَ نَبۡعَثُ فِي كُلِّ أُمَّةٖ شَهِيدًا عَلَيۡهِم مِّنۡ أَنفُسِهِمۡۖ وَجِئۡنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَىٰ هَٰٓؤُلَآءِۚ وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ تِبۡيَٰنٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِينَ
Эй Пайғамбар, эсланг! Қиёмат куни ҳар бир умматга қилиб ўтган куфр ёки иймонларига гувоҳлик берадиган бир гувоҳ келтирамиз. У ўзларидан бўлган, ўзларининг тилида гапирадиган бир пайғамбар бўлади. Эй Пайғамбар, сизни эса ҳамма умматларга гувоҳ қиламиз. Сизга Қуръонни ҳалол-ҳаром, савоб-гуноҳ каби барча зарур нарсаларнинг, ишларнинг баёни этиб, одамларни ҳақ сари бошлайдиган ҳидоят этиб, иймон келтириб, яхши амаллар қилганлар учун раҳмат этиб, мўминларга охиратдаги неъматлар ҳақидаги хушхабар этиб нозил қилдик.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• للكفار الذين يصدون عن سبيل الله عذاب مضاعف بسبب إفسادهم في الدنيا بالكفر والمعصية.
Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган кофирларга бу дунёда куфру исён ила бузғунчиликлар қилганлари туфайли азоб янада зиёда бўлур.

• لا تخلو الأرض من أهل الصلاح والعلم، وهم أئمة الهدى خلفاء الأنبياء، والعلماء حفظة شرائع الأنبياء.
Замин ҳеч қачон солиҳлар ва олимлардан холи бўлмайди. Улар ҳидоят пешволари, пайғамбарлар ворисларидир. Пайғамбарларнинг шариатларини асраб қоладиганлар уламолардир.

• حدّدت هذه الآيات دعائم المجتمع المسلم في الحياة الخاصة والعامة للفرد والجماعة والدولة.
Оятлар шахс, жамият ва давлатнинг умумий ва хусусий ҳаётидаги мусулмон жамиятининг устунларини белгилаб беряпти.

• النهي عن الرشوة وأخذ الأموال على نقض العهد.
Порахўрлик ва аҳдни бузиш орқали мол-давлат тўплашдан қайтариляпти.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (89) સૂરહ: અન્ નહલ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો