કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (103) સૂરહ: અલ્ બકરહ
وَلَوۡ أَنَّهُمۡ ءَامَنُواْ وَٱتَّقَوۡاْ لَمَثُوبَةٞ مِّنۡ عِندِ ٱللَّهِ خَيۡرٞۚ لَّوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ
Яҳудлар Аллоҳга ҳақиқий иймон келтириб, буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилганларида эди, Аллоҳнинг савоби улар эришган нарсалардан анча яхшироқ бўларди, фойда-зарарни ажрата билганларида.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• سوء أدب اليهود مع أنبياء الله حيث نسبوا إلى سليمان عليه السلام تعاطي السحر، فبرّأه الله منه، وأَكْذَبَهم في زعمهم.
Яҳудлар Аллоҳнинг пайғамбарларига ўта одобсиз муомалада бўлганлар. Ҳатто Сулаймон алайҳиссаломни сеҳр қилади, дейишдан ҳам тоймаганлар. Аллоҳ у кишини оқлаб, яҳудларнинг ёлғонларини фош этган.

• أن السحر له حقيقة وتأثير في العقول والأبدان، والساحر كافر، وحكمه القتل.
Сеҳр ҳақиқатан ақлга ва баданга таъсир қилади. Сеҳргар кофирдир ва унинг ҳукми қатлдир.

• لا يقع في ملك الله تعالى شيء من الخير والشر إلا بإذنه وعلمه تعالى.
Аллоҳнинг мулкида бирон бир яхшилик ё ёмонлик Унинг илми ва изнисиз содир бўлмас.

• سد الذرائع من مقاصد الشريعة، فكل قول أو فعل يوهم أمورًا فاسدة يجب تجنبه والبعد عنه.
Жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш шариат мақсадларидан. Фасодга олиб борадиган ҳар қандай сўз ва амалдан йироқ туриш лозим.

• أن الفضل بيد الله تعالى وهو الذي يختص به من يشاء برحمته وحكمته.
Фазл Аллоҳнинг қўлида. Ўз раҳмати ва ҳикмати ила уни Ўзи истаган бандасига хослаб беради.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (103) સૂરહ: અલ્ બકરહ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો