કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (205) સૂરહ: અલ્ બકરહ
وَإِذَا تَوَلَّىٰ سَعَىٰ فِي ٱلۡأَرۡضِ لِيُفۡسِدَ فِيهَا وَيُهۡلِكَ ٱلۡحَرۡثَ وَٱلنَّسۡلَۚ وَٱللَّهُ لَا يُحِبُّ ٱلۡفَسَادَ
Сиздан нари кетганларида ер юзида гуноҳлар қилиб, ҳамма ёқни издан чиқарадилар, экинларни пайҳон этиб, жониворларни ўлдирадилар. Аллоҳ бузғунчиликни ҳам, бузғунчилик қиладиганларни ҳам яхши кўрмайди.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• التقوى حقيقة لا تكون بكثرة الأعمال فقط، وإنما بمتابعة هدي الشريعة والالتزام بها.
Тақво бир ҳақиқатдир. У ёлғиз кўп амал қилишнинг ўзи билан ҳосил бўлиб қолмайди. Унинг ҳосил бўлиши учун шариат кўрсатмаларига оғишмай амал қилиш, уларга қаттиқ риоя этиш лозим.

• الحكم على الناس لا يكون بمجرد أشكالهم وأقوالهم، بل بحقيقة أفعالهم الدالة على ما أخفته صدورهم.
Одамларнинг ташқи кўриниши ва гап-сўзларига қараб улар устидан ҳукм чиқариш тўғри эмас. Бу ишда уларнинг қалбидаги яширин ниятларини кўрсатиб турган амалларининг моҳиятига қараш лозим.

• الإفساد في الأرض بكل صوره من صفات المتكبرين التي تلازمهم، والله تعالى لا يحب الفساد وأهله.
Ер юзида бузғунчилик қилиш қандай суратда бўлишидан қатъи назар, мутакаббирлар сифатларидандир. Аллоҳ бузғунчиликни ҳам, бузғунчиларни ҳам ёқтирмайди.

• لا يكون المرء مسلمًا حقيقة لله تعالى حتى يُسَلِّم لهذا الدين كله، ويقبله ظاهرًا وباطنًا.
Одам диннинг ҳамма кўрсатмаларига тўла таслим бўлмагунича, уни зоҳирда ҳам, ботинда ҳам тўла қабул қилмагунича ҳақиқий мусулмон бўлмайди.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (205) સૂરહ: અલ્ બકરહ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો