કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (233) સૂરહ: અલ્ બકરહ
۞ وَٱلۡوَٰلِدَٰتُ يُرۡضِعۡنَ أَوۡلَٰدَهُنَّ حَوۡلَيۡنِ كَامِلَيۡنِۖ لِمَنۡ أَرَادَ أَن يُتِمَّ ٱلرَّضَاعَةَۚ وَعَلَى ٱلۡمَوۡلُودِ لَهُۥ رِزۡقُهُنَّ وَكِسۡوَتُهُنَّ بِٱلۡمَعۡرُوفِۚ لَا تُكَلَّفُ نَفۡسٌ إِلَّا وُسۡعَهَاۚ لَا تُضَآرَّ وَٰلِدَةُۢ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوۡلُودٞ لَّهُۥ بِوَلَدِهِۦۚ وَعَلَى ٱلۡوَارِثِ مِثۡلُ ذَٰلِكَۗ فَإِنۡ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٖ مِّنۡهُمَا وَتَشَاوُرٖ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِمَاۗ وَإِنۡ أَرَدتُّمۡ أَن تَسۡتَرۡضِعُوٓاْ أَوۡلَٰدَكُمۡ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ إِذَا سَلَّمۡتُم مَّآ ءَاتَيۡتُم بِٱلۡمَعۡرُوفِۗ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٞ
Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. Бу ҳукм эмизиш муддатини тўла қилмоқчи бўлганлар учун. Талоқ қилинган эмизикли аёлнинг нафақаси, уни едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Аллоҳ ҳеч кимга тоқатидан, имконидан, қувватидан ортиғини юкламайди. Ота ва она болани восита қилиб бир-бирларига зарар беришлари мумкин эмас. Ота йўқ бўлса, аёлнинг таъминоти боланинг меросхўрига ўтади. Агар ота-она ўзаро келишиб, маслаҳатлашиб, боланинг манфаатини кўзлаб, икки йил муддатдан олдин болани сутдан чиқармоқчи бўлсалар, уларга гуноҳ бўлмайди. Агар болаларингизга онасидан бошқа эмизувчи энага ёлламоқчи бўлсангиз, унга келишилган ҳақни яхшилик билан муддатини ўтказиб юбормасдан тўла-тўкис тўлаб турсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилинглар. Билингларки, Аллоҳ ҳамма қилган ишларингизни кўриб-билиб туради. Ҳеч нарса Ундан яширин қолмайди. Яқинда қилган ишларингизга қараб жазо ёки мукофотларингизни беради.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• نهي الرجال عن ظلم النساء سواء كان بِعَضْلِ مَوْلِيَّتِه عن الزواج، أو إجبارها على ما لا تريد.
Эркаклар хотин-қизларга зулм қилишдан қайтарилганлар. Уларни ўзлари истаган одамга турмушга чиқишларига валийларининг қаршилик қилишлари бўладими ёки ўзлари истамаган одамга мажбурлаб узатишлари бўладими, фарқи йўқ.

• حَفِظَ الشرع للأم حق الرضاع، وإن كانت مطلقة من زوجها، وعليه أن ينفق عليها ما دامت ترضع ولده.
Шариат ҳатто талоқ қилинган онанинг ҳам эмизиш ҳуқуқини ҳимоя қилади. Модомики, она болани эмизар экан, унинг таъминоти эрнинг зиммасидадир.

• نهى الله تعالى الزوجين عن اتخاذ الأولاد وسيلة يقصد بها أحدهما الإضرار بالآخر.
Аллоҳ таоло эрга ҳам, хотинга ҳам бола воситасида бир-бирларини қийнашни ман қилди.

• الحث على أن تكون كل الشؤون المتعلقة بالحياة الزوجية مبنية على التشاور والتراضي بين الزوجين.
Эр-хотинлик ҳаётига алоқадор ҳамма ишлар эр-хотин ўртасида ўзаро бамаслаҳат, келишиб қилинишига алоҳида урғу бериляпти.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (233) સૂરહ: અલ્ બકરહ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો