કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (27) સૂરહ: અલ્ બકરહ
ٱلَّذِينَ يَنقُضُونَ عَهۡدَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مِيثَٰقِهِۦ وَيَقۡطَعُونَ مَآ أَمَرَ ٱللَّهُ بِهِۦٓ أَن يُوصَلَ وَيُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ
Аллоҳ улардан Ўзигагина ибодат қилиш ҳамда олдинги пайғамбарлар тарафидан хабари берилган Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга тобе бўлиш ҳақида аҳд олганди. Улар шу аҳдни буздилар, Аллоҳ боғланишни буюрган ақраболик ришталарини уздилар ва гуноҳлардан тийилмай ер юзида бузғунчилик қилдилар. Энди бундай кимсаларнинг дунё ва охиратдаги насибалари кемтикдир.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• من كمال النعيم في الجنة أن ملذاتها لا يكدرها أي نوع من التنغيص، ولا يخالطها أي أذى.
Жаннатдаги биронта ҳам неъматнинг камайиб, етишмай қолмаслиги ва унга меҳнат-машаққатсиз эришилиши унинг камолини кўрсатиб турибди.

• الأمثال التي يضربها الله تعالى لا ينتفع بها إلا المؤمنون؛ لأنهم هم الذين يريدون الهداية بصدق، ويطلبونها بحق.
Аллоҳ таоло зарб этган масаллардан фақат мўминларгина фойдалана оладилар. Зеро, уларгина сидқидилдан ҳидоят сари интиладилар ва ҳақиқатни излайдилар.

• من أبرز صفات الفاسقين نقضُ عهودهم مع الله ومع الخلق، وقطعُهُم لما أمر الله بوصله، وسعيُهُم بالفساد في الأرض.
Фосиқларнинг энг кўзга кўринган белгиларидан бири Аллоҳга ҳам, одамларга ҳам берган аҳдларини бузишларидир, Аллоҳ уланишга буюрган нарсаларни узишларидир ҳамда ер юзини фисқу фасодга тўлдиришларидир.

• الأصل في الأشياء الإباحة والطهارة؛ لأن الله تعالى امتنَّ على عباده بأن خلق لهم كل ما في الأرض.
Нарсалардаги асл қоида (асос тамал) мубоҳлик ва тозаликдир. Яъни, аслида ҳамма нарса мубоҳ ва тозадир. Чунки Аллоҳ таоло заминдаги ҳамма нарсаларни Ўз карами ила бандалари учун яратган.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (27) સૂરહ: અલ્ બકરહ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો