કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (30) સૂરહ: અલ્ હજ્
ذَٰلِكَۖ وَمَن يُعَظِّمۡ حُرُمَٰتِ ٱللَّهِ فَهُوَ خَيۡرٞ لَّهُۥ عِندَ رَبِّهِۦۗ وَأُحِلَّتۡ لَكُمُ ٱلۡأَنۡعَٰمُ إِلَّا مَا يُتۡلَىٰ عَلَيۡكُمۡۖ فَٱجۡتَنِبُواْ ٱلرِّجۡسَ مِنَ ٱلۡأَوۡثَٰنِ وَٱجۡتَنِبُواْ قَوۡلَ ٱلزُّورِ
Соч ва тирноқларни олиб, кирлардан тозаланиб, эҳромдан чиқиш ҳамда бўйнингиздаги вазифаларни адо этиб, Уйни тавоф қилиш каби ишлар Аллоҳ буюрган ишлардир. Аллоҳ буюрган ишларга риоя қилинглар, уларни улуғ билинглар. Ким Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадларни улуғ билиб, У Зотнинг тақиқларидан тийилса, бу дунёда ҳам, охиратда Парвардигори ҳузурида турганида ҳам ўзига яхши бўлади. Мушриклар баҳийрани, яъни, маълум миқдорда бола кўрганидан кейин қулоғи кесилган туяни, соибани, яъни, маълум ёшга етганидан кейин санамларига ташлаб берилган туяни, васийлани, яъни, урғочидан кейин урғочи туғаверган туяни, ҳомийни, яъни, пуштидан маълум миқдорда бўталоқ туғилган эркак туяни ўзларига ўзлари ҳаром қилиб олиб, уларни Аллоҳ ҳаром қилган, дея Аллоҳга бўҳтон қиладилар. "Моида" сурасининг 103-оятида бу ҳақда айтиб ўтилган. Бу оятда ана шунга жавобан айтиляптики, эй одамлар, сизларга туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Улардан биронтаси ҳам, ҳомий ҳам, баҳийра ҳам, васийла ҳам ҳаром қилинмаган. Фақат Қуръонда айтиб ўтилган ўлимтик, қон ва ҳоказоларгина ҳаром қилинган, холос. Бас, бутлар каби нажасдан йироқ бўлинглар ва Аллоҳга қарши айтилган ҳар қандай ноҳақ, ёлғон гапдан йироқ бўлинглар.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• حرمة البيت الحرام تقتضي الاحتياط من المعاصي فيه أكثر من غيره.
Байтул-Ҳаромнинг ҳурмати гуноҳлардан янада кўпроқ эҳтиёт бўлишни тақозо этади.

• بيت الله الحرام مهوى أفئدة المؤمنين في كل زمان ومكان.
Байтуллоҳ ҳар доим, ҳар жойда мўминларнинг қалбларидан жой олгандир.

• منافع الحج عائدة إلى الناس سواء الدنيوية أو الأخروية.
Дунёвий бўлсин, ухровий бўлсин, ҳаждан келадиган ҳамма манфаатлар инсонларнинг ўзларига бўлади.

• شكر النعم يقتضي العطف على الضعفاء.
Неъматларга шукр қилиш заифларга нисбатан шафқатли бўлишни тақозо этади.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (30) સૂરહ: અલ્ હજ્
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો