કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (40) સૂરહ: અન્ નૂર
أَوۡ كَظُلُمَٰتٖ فِي بَحۡرٖ لُّجِّيّٖ يَغۡشَىٰهُ مَوۡجٞ مِّن فَوۡقِهِۦ مَوۡجٞ مِّن فَوۡقِهِۦ سَحَابٞۚ ظُلُمَٰتُۢ بَعۡضُهَا فَوۡقَ بَعۡضٍ إِذَآ أَخۡرَجَ يَدَهُۥ لَمۡ يَكَدۡ يَرَىٰهَاۗ وَمَن لَّمۡ يَجۡعَلِ ٱللَّهُ لَهُۥ نُورٗا فَمَا لَهُۥ مِن نُّورٍ
Уларнинг қилган амаллари бир тубсиз денгиздаги зулматлар кабидирки, уни устидан бир тўлқин қоплаб олган. Тўлқин устидан яна бир тўлқин қоплаб олган. Унинг ҳам устидан эса юлдузларни тўсиб турган бир булут қоплаб олганки, уларга қараб йўл топишнинг иложи йўқ. Устма-уст қалашиб кетган зулматлар. Қўлини чиқарса, деярли кўрмай қоладиган даражада қоронғулик. Кофир ҳам худди шундай. Ундаги жаҳолат, иккиланиш, муҳрланиб қолган қалб каби зулматлар устма-уст қалашиб ётибди. Аллоҳ кимга ҳидоят ва Қуръонни англаш нурини ато этмаса, Унинг учун бошқа бирон нур йўқдир.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• موازنة المؤمن بين المشاغل الدنيوية والأعمال الأخروية أمر لازم.
Мўмин одам дунёвий ишлар билан ухровий ишлар орасида мувозанат сақламоғи лозим.

• بطلان عمل الكافر لفقد شرط الإيمان.
Иймони бўлмагани учун кофирнинг амали ҳабата бўлади.

• أن الكافر نشاز من مخلوقات الله المسبِّحة المطيعة.
Кофир Аллоҳга бўйсунадиган, тасбеҳ айтадиган махлуқотлардан фарқли ўлароқ, ҳақни тан олмайдиган бадбахтдир.

• جميع مراحل المطر من خلق الله وتقديره.
Ёмғирнинг ҳамма босқичларини Аллоҳ яратган ва тақдир қилган.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (40) સૂરહ: અન્ નૂર
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો