કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (103) સૂરહ: અલ્ માઇદહ
مَا جَعَلَ ٱللَّهُ مِنۢ بَحِيرَةٖ وَلَا سَآئِبَةٖ وَلَا وَصِيلَةٖ وَلَا حَامٖ وَلَٰكِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يَفۡتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَۖ وَأَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡقِلُونَ
Аллоҳ чорва ҳайвонларни ҳалол қилди. Мушриклар баҳийрани, яъни, маълум миқдорда бола кўрганидан кейин қулоғи кесилган туяни, соибани, яъни, маълум ёшга етганидан кейин санамларига атаб қўйилган туяни, васийлани, яъни, урғочидан кейин урғочи туғаверган туяни, ҳомийни, яъни, пуштидан маълум миқдорда бўталоқ туғилган эркак туяни ўзларига ўзлари ҳаром қилиб олиб, уларни Аллоҳ ҳаром қилган, дея Аллоҳга бўҳтон қиладилар. Аслида эса уларни Аллоҳ ҳаром қилмаган. Кофирларнинг кўпчилиги ҳақ билан ботилнинг, ҳалол билан ҳаромнинг фарқига бормайдилар.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• الأصل في شعائر الله تعالى أنها جاءت لتحقيق مصالح العباد الدنيوية والأخروية، ودفع المضار عنهم.
Аслида Аллоҳнинг шариати бандаларнинг дунёвий ва ухровий манфаатларини кўзлаб ҳамда улардан зарарларни даф қилиш учун келган.

• عدم الإعجاب بالكثرة، فإنّ كثرة الشيء ليست دليلًا على حِلِّه أو طِيبه، وإنما الدليل يكمن في الحكم الشرعي.
Соннинг кўплигидан фахрланиш тўғри эмас. Зеро, нарсанинг кўплиги унинг ҳалоллиги ва яхшилигини кўрсатмайди. Далил шаръий ҳукм ичида яшириндир.

• من أدب المُسْتفتي: تقييد السؤال بحدود معينة، فلا يسوغ السؤال عما لا حاجة للمرء ولا غرض له فيه.
Савол ёки фатво сўрашнинг одоби шуки, саволни аниқ қилиб бериш лозим. Кераксиз ва мақсадсиз савол бериш жоиз эмас.

• ذم مسالك المشركين فيما اخترعوه وزعموه من محرمات الأنعام ك: البَحِيرة، والسائبة، والوصِيلة، والحامي.
Мушрикларнинг ўзларича баҳийра, соиба, васила ва ҳомий каби номларни тўқиб-бичиб, айрим ҳайвонларни ҳаром қилиб олишлари қораланяпти.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (103) સૂરહ: અલ્ માઇદહ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો