કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (14) સૂરહ: અલ્ માઇદહ
وَمِنَ ٱلَّذِينَ قَالُوٓاْ إِنَّا نَصَٰرَىٰٓ أَخَذۡنَا مِيثَٰقَهُمۡ فَنَسُواْ حَظّٗا مِّمَّا ذُكِّرُواْ بِهِۦ فَأَغۡرَيۡنَا بَيۡنَهُمُ ٱلۡعَدَاوَةَ وَٱلۡبَغۡضَآءَ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِۚ وَسَوۡفَ يُنَبِّئُهُمُ ٱللَّهُ بِمَا كَانُواْ يَصۡنَعُونَ
Яҳудийлардан қандай қаттиқ аҳду паймон олган бўлсак, ўзларини Ийсо алайҳиссаломнинг тобеларимиз, деб даъво қиладиганлардан ҳам ўшандай аҳду паймон олдик. Улар ҳам худди яҳудийларга ўхшаб, ўзларига берилган эслатмалардан бир қисмига амал қилмадилар. Кейин Биз уларнинг ораларига то Қиёмат кунига қадар давом этадиган нафрат ва адоватни солдик. Шу билан улар бир-бирини кофирга чиқарадиган, бир-бирини ёқтирмайдиган, бир-бири билан урушадиган, жанг қиладиган бўлиб қолдилар. Яқинда Аллоҳ улар қилган қилғиликларнинг хабарини беради ва уларни қилмишларига яраша жазолайди.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• تَرْك العمل بمواثيق الله وعهوده قد يوجب وقوع العداوة وإشاعة البغضاء والتنافر والتقاتل بين المخالفين لأمر الله تعالى.
Аллоҳга берган аҳду паймонларга вафо қилмаслик Аллоҳ таолонинг фармонига бўйсунмаганлар орасида ўзаро адоват, нафрат, келишмовчиликлар ва урушларни келтириб чиқариши мумкин.

• الرد على النصارى القائلين بأن الله تعالى تجسد في المسيح عليه السلام، وبيان كفرهم وضلال قولهم.
"Аллоҳ Масиҳ алайҳиссаломда ўз аксини топган", дейдиган насронийларга раддия билдирилиб, уларнинг адашганлиги ва кофирлиги баён қилиняпти.

• من أدلة بطلان ألوهية المسيح أن الله تعالى إن أراد أن يهلك المسيح وأمه عليهما السلام وجميع أهل الأرض فلن يستطيع أحد رده، وهذا يثبت تفرده سبحانه بالأمر وأنه لا إله غيره.
Масиҳ алайҳиссалом илоҳ эмаслигига ёрқин далиллардан бири шуки, агар Аллоҳ Марямнинг ўғли Масиҳни, унинг онасини ва ер юзидаги ҳамма одамларни ҳалок этишни истаса, ҳеч ким У Зотни бу ишдан қайтара олмайди. Шунинг ўзи Аллоҳнинг ягоналигини, У Зотдан ўзга илоҳ йўқлигини, фармон бериш фақат У Зотнинг қўлида эканини кўрсатиб турибди.

• من أدلة بطلان ألوهية المسيح أن الله تعالى يُذَكِّر بكونه تعالى ﴿ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ﴾ (المائدة: 17)، فهو يخلق من الأبوين، ويخلق من أم بلا أب كعيسى عليه السلام، ويخلق من الجماد كحية موسى عليه السلام، ويخلق من رجل بلا أنثى كحواء من آدم عليهما السلام.
Масиҳ алайҳиссаломнинг илоҳ эмаслигига яна бир ёрқин далил шуки, Аллоҳ таоло "Ўзи истаган нарсасини Ўзи истагандек яратади". (Моида - 17) У Зот ота-онадан ҳам, Ийсо алайҳиссалом каби онанинг ўзидан ҳам, Мусо алайҳиссаломнинг илони каби жонсиз нарсадан ҳам, Ҳавво онамизни Одам отамиз алайҳиссаломдан яратгани каби бир эркакдан ҳам яратаверади.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (14) સૂરહ: અલ્ માઇદહ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો