કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (27) સૂરહ: અલ્ માઇદહ
۞ وَٱتۡلُ عَلَيۡهِمۡ نَبَأَ ٱبۡنَيۡ ءَادَمَ بِٱلۡحَقِّ إِذۡ قَرَّبَا قُرۡبَانٗا فَتُقُبِّلَ مِنۡ أَحَدِهِمَا وَلَمۡ يُتَقَبَّلۡ مِنَ ٱلۡأٓخَرِ قَالَ لَأَقۡتُلَنَّكَۖ قَالَ إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ ٱللَّهُ مِنَ ٱلۡمُتَّقِينَ
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ўша золим ҳасадгўй яҳудийларга Одам алайҳиссаломнинг икки ўғли Қобил ва Ҳобил ҳақидаги қиссани ҳаққирост айтиб беринг. Аллоҳга яқин бўлиш учун қурбонлик қилганларида Аллоҳ Ҳобилнинг қурбонлигини қабул қилди. Чунки тақводор эди. Қобилнинг қурбонлигини эса қабул қилмади. Негаки, у тақводор эмасди. Қобил ҳасад қилиб: "Эй Ҳобил, мен сени аниқ ўлдираман", деди. Шунда Ҳобил: "Аллоҳ Ундан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотларнинггина қурбонликларини қабул қилади", деб жавоб берганди.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• مخالفة الرسل توجب العقاب، كما وقع لبني إسرائيل؛ إذ عاقبهم الله تعالى بالتِّيه.
Пайғамбарларга қулоқ солмасликнинг оқибати жазоланишдир. Бани Исроилда шу иш содир бўлди. Аллоҳ уларни жазолаб, сарсон-саргардонликда қолдирди.

• قصة ابني آدم ظاهرها أن أول ذنب وقع في الأرض - في ظاهر القرآن - هو الحسد والبغي، والذي أدى به للظلم وسفك الدم الحرام الموجب للخسران.
Одам алайҳиссаломнинг икки ўғли ҳақидаги қиссага Қуръоннинг зоҳирий тарафидан ёндошсак, у ер юзида содир бўлган илк жиноят ҳасад ва нафратдан келиб чиққанини кўрсатади. Ҳасад ва нафрат Қобилни зулм қилишга, ноҳақ қон тўкишгача олиб борди. Оқибатда эса ўзи зарар кўрди.

• الندامة عاقبة مرتكبي المعاصي.
Гуноҳкорларнинг оқибати надоматдир.

• أن من سَنَّ سُنَّة قبيحة أو أشاع قبيحًا وشجَّع عليه، فإن له مثل سيئات من اتبعه على ذلك.
Ким бир ёмон қоидани жорий қилса ёки бир ёмонликни одамлар орасида тарқатса, шу ёмонликни ундан ўрганиб қилганларнинг гуноҳи ҳам унинг зиммасига тушади.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (27) સૂરહ: અલ્ માઇદહ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો