કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (32) સૂરહ: અલ્ માઇદહ
مِنۡ أَجۡلِ ذَٰلِكَ كَتَبۡنَا عَلَىٰ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ أَنَّهُۥ مَن قَتَلَ نَفۡسَۢا بِغَيۡرِ نَفۡسٍ أَوۡ فَسَادٖ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ ٱلنَّاسَ جَمِيعٗا وَمَنۡ أَحۡيَاهَا فَكَأَنَّمَآ أَحۡيَا ٱلنَّاسَ جَمِيعٗاۚ وَلَقَدۡ جَآءَتۡهُمۡ رُسُلُنَا بِٱلۡبَيِّنَٰتِ ثُمَّ إِنَّ كَثِيرٗا مِّنۡهُم بَعۡدَ ذَٰلِكَ فِي ٱلۡأَرۡضِ لَمُسۡرِفُونَ
Қобил ўз укасини ўлдиргани туфайли Бани Исроилга билдириб қўйдикки, қасос ёки ер юзида бузғунчилик қилиш каби сабабларсиз бир одамни ўлдирган киши худди ҳамма одамларни ўлдиргандек бўлади. Чунки, бундай одамнинг наздида бегуноҳнинг гуноҳкордан фарқи йўқ. Ким эътиқодидан келиб чиқиб, ўлдириш ҳаром бўлган одамни ўлдиришдан ўзини тийса, худди ҳамма одамларнинг жонини сақлаб қолгандек бўлади. Зеро, унинг бу ишида ҳамма учун саломатлик бор. Элчиларимиз Бани Исроилга ёрқин ҳужжатлар ва очиқ далилларни олиб келдилар. Шундай бўлса ҳам улардан кўплари Аллоҳнинг ҳадларидан ошиб, пайғамбарларига қулоқ солмай, гуноҳлар лойига ботдилар.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• حرمة النفس البشرية، وأن من صانها وأحياها فكأنما فعل ذلك بجميع البشر، وأن من أتلف نفسًا بشرية أو آذاها من غير حق فكأنما فعل ذلك بالناس جميعًا.
Инсон умри нақадар қимматли экани баён қилиняпти. Бир кишининг жонини сақлаб қолган одам бутун башариятнинг жонини сақлаб қолган билан баробар бўлар экан. Биргина жонни ноҳақ ўлдирган ёки унга озор берган одам шу ишни ҳамма одамларга нисбатан қилгандек бўларкан.

• عقوبة الذين يحاربون الله ورسوله ممن يفسدون بالقتل وانتهاب الأموال وقطع الطرق هي: القتل بلا صلب، أو مع الصلب، أو قطع الأطرف من خلاف، أو بتغريبهم من البلاد؛ وهذا على حسب ما صدر منهم.
Аллоҳ ва расулига қарши жанг қиладиган, қароқчилик, босқинчилик ва қирғинбарот ила ер юзини фасодга тўлдирадиганларнинг жазоси ўлдим, осилиш, аъзоларнинг қарама-қарши тарафдан кесилиши ёки ватанларидан сургун қилинишларидир. Бу жазоларнинг қайси бири қўлланиши, уларнинг қилган жиноятларига қараб бўлади.

• توبة المفسدين من المحاربين وقاطعي الطريق قبل قدرة السلطان عليهم توجب العفو.
Бу қароқчи, босқинчи, бузғунчи ва қотилларнинг қўлга тушмасидан олдин тавба қилганлари кечириладилар.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (32) સૂરહ: અલ્ માઇદહ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો