કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (59) સૂરહ: અલ્ માઇદહ
قُلۡ يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ هَلۡ تَنقِمُونَ مِنَّآ إِلَّآ أَنۡ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيۡنَا وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبۡلُ وَأَنَّ أَكۡثَرَكُمۡ فَٰسِقُونَ
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, аҳли китобнинг ўша масхарабозларига айтингки, сизлар ўзи бизни нима учун айблаётганингизни биласизларми? Чунки биз Аллоҳга, Унинг бизга нозил қилган шариатига ва биздан олдингиларга нозил қилган шариатларига иймон келтирганмиз. Сизларнинг эса аксариятингиз Аллоҳга иймон келтириш ва Унинг фармонларини бажаришдан бош тортиб, итоатсиз осийлар бўлиб кетгансизлар. Сизларнинг бу айбловингиз биз учун мазаммат эмас, мақтовдир.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• ذمُّ العالم على سكوته عن معاصي قومه وعدم بيانه لمنكراتهم وتحذيرهم منها.
Мазкур оятларда қавми гуноҳ қилаётган бўлса, олимнинг уларга қилаётган ишларининг гуноҳлигини баён қилмасдан, унинг ёмон оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирмасдан жим туриши айбланяпти.

• سوء أدب اليهود مع الله تعالى، وذلك لأنهم وصفوه سبحانه بأنه مغلول اليد، حابس للخير.
Яҳудийларнинг Аллоҳ таоло олдидаги одобсизлиги кўрсатиляпти. Чунки улар Аллоҳнинг қўли боғлиқ, эҳсон қилмайди, дедилар.

• إثبات صفة اليدين، على وجه يليق بذاته وجلاله وعظيم سلطانه.
Аллоҳнинг зоти, улуғлиги ва салтанатининг буюклигига лойиқ тарзда икки қўл сифати борлиги ўз исботини топяпти.

• الإشارة لما وقع فيه بعض طوائف اليهود من الشقاق والاختلاف والعداوة بينهم نتيجة لكفرهم وميلهم عن الحق.
Кофирлиги ва ҳақдан юз ўгиргани туфайли яҳудийлар орасида ўзаро адоват, келишмовчилик, уруш-жанжал бўлишига ишора қилиняпти.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (59) સૂરહ: અલ્ માઇદહ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો