Check out the new design

કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષામાં અલ્ મુખ્તસર ફી તફસીરિલ્ કુરઆનિલ્ કરીમનું અનુવાદ * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અલ્ કમર   આયત:

Қамар

સૂરતના હેતુઓ માંથી:
التذكير بنعمة تيسير القرآن، وما فيه من الآيات والنذر.
Қуръон ва ундаги оятлар ёдлашга ҳам, ундан ибрат, насиҳат олишга ҳам қулай қилиб қўйилган. Шу неъматни эслатиш.

ٱقۡتَرَبَتِ ٱلسَّاعَةُ وَٱنشَقَّ ٱلۡقَمَرُ
Қиёмат кунининг келиши яқинлашиб қолди. Ой Пайғамбар алайҳиссаломнинг замонида иккига бўлинди. Унинг шу бўлиниши Пайғамбар алайҳиссаломга берилган мўъжизалардан бири бўлди.
અરબી તફસીરો:
وَإِن يَرَوۡاْ ءَايَةٗ يُعۡرِضُواْ وَيَقُولُواْ سِحۡرٞ مُّسۡتَمِرّٞ
Мушриклар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақ эканига далолат қилувчи бирон ҳужжат ва далилни кўрсалар, уни қабул қилишдан бош тортиб: "Бу таги пуч сеҳрдир", дейдилар.
અરબી તફસીરો:
وَكَذَّبُواْ وَٱتَّبَعُوٓاْ أَهۡوَآءَهُمۡۚ وَكُلُّ أَمۡرٖ مُّسۡتَقِرّٞ
Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган ҳақни ёлғонга чиқардилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар. Яхши бўлсин, ёмон бўлсин, ҳар бир иш Қиёмат куни ўз ўрнини топади, жавобини олади.
અરબી તફસીરો:
وَلَقَدۡ جَآءَهُم مِّنَ ٱلۡأَنۢبَآءِ مَا فِيهِ مُزۡدَجَرٌ
Уларга ўтмишдаги Аллоҳ куфру зулми туфайли ҳалок қилган умматлар ҳақида хабарлар келган. Уларда куфру зулмдан қайтаришга лойиқ маънолар бор.
અરબી તફસીરો:
حِكۡمَةُۢ بَٰلِغَةٞۖ فَمَا تُغۡنِ ٱلنُّذُرُ
Уларга келган нарса етук ҳикмат бўлиб, шу орқали уларга қарши ҳужжат барпо бўлади. Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган қавмга огоҳлантиришлар таъсир қилмайди.
અરબી તફસીરો:
فَتَوَلَّ عَنۡهُمۡۘ يَوۡمَ يَدۡعُ ٱلدَّاعِ إِلَىٰ شَيۡءٖ نُّكُرٍ
Эй Пайғамбар, улар тўғри йўлга юрмасалар, уларни тарк этинг ва улардан юз ўгириб, Сур чалишга вакил қилинган фаришта Сурни чалиб, олдин ҳеч кимга таниш бўлмаган бир даҳшатли ишга чорлайдиган кунни кутиб туринг.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• عدم التأثر بالقرآن نذير شؤم.
Қуръондан таъсирланмаслик машъум оқибат даракчисидир.

• خطر اتباع الهوى على النفس في الدنيا والآخرة.
Ҳавойи нафсга эргашиш дунё учун ҳам, охират учун ҳам ўта хатарлидир.

• عدم الاتعاظ بهلاك الأمم صفة من صفات الكفار.
Ўтган умматлар бошига ёғилган балолардан ибрат олмаслик кофирлар сифатидир.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અલ્ કમર
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષામાં અલ્ મુખ્તસર ફી તફસીરિલ્ કુરઆનિલ્ કરીમનું અનુવાદ - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

તફસીર લિદ્ દિરાસતીલ્ કુરઆનિયહ કેન્દ્ર દ્વારા પ્રકાશિત.

બંધ કરો