કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (137) સૂરહ: અલ્ અન્આમ
وَكَذَٰلِكَ زَيَّنَ لِكَثِيرٖ مِّنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ قَتۡلَ أَوۡلَٰدِهِمۡ شُرَكَآؤُهُمۡ لِيُرۡدُوهُمۡ وَلِيَلۡبِسُواْ عَلَيۡهِمۡ دِينَهُمۡۖ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا فَعَلُوهُۖ فَذَرۡهُمۡ وَمَا يَفۡتَرُونَ
Шайтон мушрикларга мана шу адолатсиз ҳукмни чиройли қилиб кўрсатганидек, кўп мушрикларга ўзларининг шайтонлардан иборат ҳамтовоқлари камбағалликдан қўрқиб болаларини ўлдиришни ҳам чиройли қилиб кўрсатди. Токи, улар Аллоҳ ҳаром қилган қотиллик жиноятини содир этсинлар. Токи, уларга динлари аралаш-қуралаш бўлиб кетсин ва нима шариатдан-у, нима шариатдан эмаслигини ажратолмай қолсинлар. Аллоҳ хоҳламаганида бундай қилмаган бўлардилар. Лекин У Зот Ўзи билган бир етук ҳикмат сабабли шундай қилишларини истади. Эй Пайғамбар, мушрикларни тўқиётган туҳматларига ташлаб қўяверинг. Бу иш сизга зарар қилмас. Уларнинг ишини Аллоҳга қўйиб бераверинг.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• تفاوت مراتب الخلق في أعمال المعاصي والطاعات يوجب تفاوت مراتبهم في درجات العقاب والثواب.
Гуноҳ амалларни қилишда ҳам, савоб ишларни қилишда ҳам мартабалар ҳар хил бўлади. Шунга қараб, жазо ва мукофотлар ҳам турлича бўлади.

• اتباع الشيطان موجب لانحراف الفطرة حتى تصل لاستحسان القبيح مثل قتل الأولاد ومساواة أصنامهم بالله سبحانه وتعالى.
Шайтонга эргашиш табиатнинг бузилишига олиб боради. Натижада шайтоннинг тобелари болаларни ўлдириш-у, бут-санамларни Аллоҳга тенглаштиришдек қабоҳатни гўзал, жозибадор бир ишдек кўрадиган бўлиб қоладилар.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (137) સૂરહ: અલ્ અન્આમ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો