કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (61) સૂરહ: અલ્ અઅરાફ
قَالَ يَٰقَوۡمِ لَيۡسَ بِي ضَلَٰلَةٞ وَلَٰكِنِّي رَسُولٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Нуҳ уларга деди: "Мен сизлар ўйлагандек адашган эмасман. Мен Парвардигорим тарафидан келган ҳидоятда барқарорман. Мен ўзимнинг, сизларнинг ва бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ тарафидан сизларга юборилган пайғамбарман".
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• الأرض الطيبة مثال للقلوب الطيبة حين ينزل عليها الوحي الذي هو مادة الحياة، وكما أن الغيث مادة الحياة، فإن القلوب الطيبة حين يجيئها الوحي، تقبله وتعلمه وتنبت بحسب طيب أصلها، وحسن عنصرها، والعكس.
Мусаффо қалблар унумдор ерга ўхшайди. Осмондан тушган ёмғир унумдор ерга ҳаёт бахш этса, самодан инган ваҳий тоза, беғубор қалбни яшнатади. Чунки бундай қалб ваҳийни қучоқ очиб кутиб олади, ундан ўрганади ва ўрганганига тўла амал қилади. Бунинг акси ўлароқ, шўр босган ердан бирон экиннинг униб чиқиши даргумон бўлганидек, қорайиб, занг босган қалбга ҳам ваҳийнинг таъсир қилиши даргумон.

• الأنبياء والمرسلون يشفقون على الخلق أعظم من شفقة آبائهم وأمهاتهم.
Пайғамбарлар одамларга ўз ота-оналаридан ҳам меҳрибонроқдирлар.

• من سُنَّة الله إرسال كل رسول من قومه وبلسانهم؛ تأليفًا لقلوب الذين لم تفسد فطرتهم، وتيسيرًا على البشر.
Ҳар бир қавмга ўша қавмнинг ўзидан чиққан ва ўша қавмнинг тилида гапирадиган пайғамбарнинг келиши Аллоҳнинг қонуниятидир. Токи, самовий ваҳийни қабул қилиш қулайлашиб, ҳали табиати бузилмаган зотларнинг қалблари унга ошно бўлсин.

• من أعظم السفهاء من قابل الحق بالرد والإنكار، وتكبر عن الانقياد للعلماء والنصحاء، وانقاد قلبه وقالبه لكل شيطان مريد.
Ҳақни инкор қилиб, ўзини катта олиш ва мутакаббирлик билан олимларга ва бошқа насиҳатгўйларга бўйсунишдан бош тортиб, даргоҳи илоҳиядан қувилган шайтоннинг этагидан тутганлар ҳақиқий ақлсизлардир.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (61) સૂરહ: અલ્ અઅરાફ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો