Check out the new design

કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષામાં અલ્ મુખ્તસર ફી તફસીરિલ્ કુરઆનિલ્ કરીમનું અનુવાદ * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અલ્ મઆરિજ   આયત:
يُبَصَّرُونَهُمۡۚ يَوَدُّ ٱلۡمُجۡرِمُ لَوۡ يَفۡتَدِي مِنۡ عَذَابِ يَوۡمِئِذِۭ بِبَنِيهِ
Одамларнинг ҳаммаси яқинларини очиқ-ойдин кўриб туради. Шундай бўлса-да, ҳолатнинг оғирлигидан ҳеч ким ҳеч кимдан ҳол-аҳвол сўрамайди. Дўзахга лойиқ бўлган киши эса азобдан қутулиш учун ўз ўрнига боласини бериб юборишни истайди.
અરબી તફસીરો:
وَصَٰحِبَتِهِۦ وَأَخِيهِ
Хотини ва ака-укаларини ҳам фидо қилиб юборгиси келади.
અરબી તફસીરો:
وَفَصِيلَتِهِ ٱلَّتِي تُـٔۡوِيهِ
Қийинчиликларда унинг ёнида турган яқин қариндош-уруғларини ҳам қурбон қилиб юборишни истайди.
અરબી તફસીરો:
وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا ثُمَّ يُنجِيهِ
Борингки, ер юзидаги барча инсонлару жинлар ва бошқаларни қурбон қилиб бўлса-да, ўшалар эвазига саломат қолишни, дўзах азобидан қутулишни умид қилади.
અરબી તફસીરો:
كَلَّآۖ إِنَّهَا لَظَىٰ
Йўқ, бу осий умид қилган нарса ҳеч қачон бўлмайди. Охират олови ловиллаб ёнаётган оловдир.
અરબી તફસીરો:
نَزَّاعَةٗ لِّلشَّوَىٰ
Олов ҳарорати ва алангасининг шиддатидан бош терисини шилиб олади.
અરબી તફસીરો:
تَدۡعُواْ مَنۡ أَدۡبَرَ وَتَوَلَّىٰ
Бу олов ҳақдан юз ўгириб, иймон келтирмаган, амал қилмаган кимсаларни ўзига чорлайди.
અરબી તફસીરો:
وَجَمَعَ فَأَوۡعَىٰٓ
Мол-дунёни тўплаб, Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанган кимсаларни ҳам чақиради.
અરબી તફસીરો:
۞ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ خُلِقَ هَلُوعًا
Албатта инсон ҳирси кучли қилиб яратилгандир.
અરબી તફસીરો:
إِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ جَزُوعٗا
Унга касаллик ёки камбағаллик каби бир зарар етса, чидамсизлик қилади.
અરબી તફસીરો:
وَإِذَا مَسَّهُ ٱلۡخَيۡرُ مَنُوعًا
Уни хурсанд қиладиган тўкин-сочинлик ва бойлик насиб этса, Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанади.
અરબી તફસીરો:
إِلَّا ٱلۡمُصَلِّينَ
Намозхонлар бундан мустасно. Улар бундай шармандали сифатлардан холидирлар.
અરબી તફસીરો:
ٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ دَآئِمُونَ
Улар намозларида барқарордирлар. Бошқа ишларга чалғимасдан, ўз вақтида адо қиладилар.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّذِينَ فِيٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ حَقّٞ مَّعۡلُومٞ
Уларнинг мол-мулкида ҳақдорларга бериладиган, фарз қилинган маълум бир улуш бордир.
અરબી તફસીરો:
لِّلسَّآئِلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ
Кам таъминланган кишиларга сўрасалар ҳам, сўрамасалар ҳам инъом қиладилар.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ
Улар Қиёмат кунини - Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни ўзига яраша ҳисоб-китоб қиладиган кунни тасдиқлайдиган кишилардир.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّذِينَ هُم مِّنۡ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشۡفِقُونَ
Улар қилган солиҳ амаллари бўлса-да, Парвардигорларининг азобидан мудом хавфсирайдиган кишилардир.
અરબી તફસીરો:
إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمۡ غَيۡرُ مَأۡمُونٖ
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг азоби хатарлидир. Оқил инсон хотиржам бўлиб қолмайди.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِفُرُوجِهِمۡ حَٰفِظُونَ
Улар авратларини беркитиб, бузуқликлардан узоқ турадилар.
અરબી તફસીરો:
إِلَّا عَلَىٰٓ أَزۡوَٰجِهِمۡ أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَإِنَّهُمۡ غَيۡرُ مَلُومِينَ
Ўзларининг жуфти ҳалоллари ва қўл остиларидаги чўрилари бундан мустасно. Улар билан жинсий алоқада бўлганлари учун айбланмайдилар.
અરબી તફસીરો:
فَمَنِ ٱبۡتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡعَادُونَ
Кимки, юқорида айтиб ўтилган жуфти ҳалоллари ва чўрилардан бошқасидан фойдаланишни истаса, Аллоҳ қўйган чегараларни бузган бўлади.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِأَمَٰنَٰتِهِمۡ وَعَهۡدِهِمۡ رَٰعُونَ
Улар ўзларига омонат қилинган молиявий ашёлар, сирлар ва бошқа нарсаларни сақлайдилар. Шунингдек, одамлар билан қилган аҳд-паймонларида турадилар. Омонатга хиёнат қилмайдилар ва аҳдларини бузмайдилар.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّذِينَ هُم بِشَهَٰدَٰتِهِمۡ قَآئِمُونَ
Улар гувоҳликларини талаб қилинганидек адо қиладилар. Уларнинг гувоҳликларига дўстлик ҳам, адоват ҳам таъсир қилмайди.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ يُحَافِظُونَ
Улар намозларини муҳофаза қиладилар, яъни ўз вақтида, таҳорат билан шошилмай адо этадилар. Уларни намоздан ҳеч нарса чалғитиб юбормайди.
અરબી તફસીરો:
أُوْلَٰٓئِكَ فِي جَنَّٰتٖ مُّكۡرَمُونَ
Мана шу фазилатларга эга бўлганлар жаннатлардаги доимий неъматлар ва Аллоҳ таолонинг юзига боқиш бахтига эришиб, иззат-икромда бўладилар.
અરબી તફસીરો:
فَمَالِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ قِبَلَكَ مُهۡطِعِينَ
Эй Пайғамбар, сизни ёлғонга чиқариш учун шошиб-пишаётган қавмингиз мушрикларини сиз томонга нима чорлаяпти ўзи?!
અરબી તફસીરો:
عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ عِزِينَ
Сизни ўнгу-сўлингиздан тўда-тўда бўлиб ўраб олганлар?
અરબી તફસીરો:
أَيَطۡمَعُ كُلُّ ٱمۡرِيٕٖ مِّنۡهُمۡ أَن يُدۡخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٖ
Уларнинг ҳар бири кофирликларида содиқ бўлатуриб, Аллоҳ таоло уларни ноз-неъматга тўла жаннатга киритишини, жаннатнинг абадий неъматларидан баҳраманд этишини тама қиляптиларми?
અરબી તફસીરો:
كَلَّآۖ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّمَّا يَعۡلَمُونَ
Уларнинг тасаввурлари хом хаёлдир. Биз уларни нимадан яратганимизни ўзлари яхши биладилар. Уларни ҳақир сувдан яратдик. Улар ўзларига ўзлари фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган даражада ожиздирлар. Шундай экан, қандай қилиб, бунчалар катта кетадилар?
અરબી તફસીરો:
فَلَآ أُقۡسِمُ بِرَبِّ ٱلۡمَشَٰرِقِ وَٱلۡمَغَٰرِبِ إِنَّا لَقَٰدِرُونَ
Аллоҳ таоло Ўзига, машриқу мағриблар Парвардигорига қасам ичиб, қуёшга, ойга ва бошқа юлдузларга қасам ичиб, албатта Биз қодирмиз, деди.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• شدة عذاب النار حيث يود أهل النار أن ينجوا منها بكل وسيلة مما كانوا يعرفونه من وسائل الدنيا.
Дўзах азоби шу қадар шиддатлики, у ердагилар қандай қилиб бўлмасин, ундан қутулишни истаб қоладилар.

• الصلاة من أعظم ما تكفَّر به السيئات في الدنيا، ويتوقى بها من نار الآخرة.
Дунёда гуноҳларга каффорат бўладиган, охиратда эса дўзах азобидан сақлайдиган энг буюк ибодат намоздир.

• الخوف من عذاب الله دافع للعمل الصالح.
Аллоҳ азобидан хавфсираш солиҳ амалларга турткидир.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અલ્ મઆરિજ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષામાં અલ્ મુખ્તસર ફી તફસીરિલ્ કુરઆનિલ્ કરીમનું અનુવાદ - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

તફસીર લિદ્ દિરાસતીલ્ કુરઆનિયહ કેન્દ્ર દ્વારા પ્રકાશિત.

બંધ કરો