કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (38) સૂરહ: અત્ તૌબા
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَا لَكُمۡ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ٱنفِرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱثَّاقَلۡتُمۡ إِلَى ٱلۡأَرۡضِۚ أَرَضِيتُم بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِۚ فَمَا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ
Эй Аллоҳга, Пайғамбарга иймон келтирган ва шариатга амал қиладиган мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга чақирилсангиз, малол олиб, сустлик қилиб, уй-жойингизга ёпишиб олдингиз? Аллоҳ мужоҳидларга тайёрлаб қўйган охиратнинг абадий неъматлари ўрнига шу дунёнинг арзимас, ўткинчи лаззатларига рози бўлдингизми? Охират олдида бу дунё ҳаётининг матоси арзимасдир. Қандай қилиб, ақлли одам боқий турганда фонийни, буюк турганда ҳақирни танласин?
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• العادات المخالفة للشرع بالاستمرار عليها دونما إنكار لها يزول قبحها عن النفوس، وربما ظُن أنها عادات حسنة.
Шариатга зид одатлар ҳеч қандай эътирозга учрамасдан узоқ давом этаверса, аста-секин қалбларда унинг хунуклиги йўқолиб бориб, чиройли одатдек кўрина бошлаши ҳам ҳеч гап эмас.

• عدم النفير في حال الاستنفار من كبائر الذنوب الموجبة لأشد العقاب، لما فيها من المضار الشديدة.
Жиҳодга оммавий чақирилганда ундан бош тортиш гуноҳи кабиралардандирки, унинг жазоси жуда қаттиқ бўлади. Зеро, бу ишнинг оқибатида Ислом уммати катта талафот кўради.

• فضيلة السكينة، وأنها من تمام نعمة الله على العبد في أوقات الشدائد والمخاوف التي تطيش فيها الأفئدة، وأنها تكون على حسب معرفة العبد بربه، وثقته بوعده الصادق، وبحسب إيمانه وشجاعته.
Оғир дамлардаги, хавфу хатардан юраклар титраб турган пайтдаги хотиржамлик Аллоҳнинг бандага ато этган энг улуғ неъматларидан биридир. Унинг кўлами банданинг Парвардигорини қанчалик таниши, Унинг ваъдасига бўлган ишончи, иймони ва жасорати миқдорига қараб бўлади.

• أن الحزن قد يعرض لخواص عباد الله الصدِّيقين وخاصة عند الخوف على فوات مصلحة عامة.
Гоҳида хафалик, безовталик Аллоҳнинг хос, сиддиқ бандаларида ҳам юз бериши мумкин. Айниқса, умум манфаатига хавф туғилган онларда.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (38) સૂરહ: અત્ તૌબા
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો