કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (48) સૂરહ: અત્ તૌબા
لَقَدِ ٱبۡتَغَوُاْ ٱلۡفِتۡنَةَ مِن قَبۡلُ وَقَلَّبُواْ لَكَ ٱلۡأُمُورَ حَتَّىٰ جَآءَ ٱلۡحَقُّ وَظَهَرَ أَمۡرُ ٱللَّهِ وَهُمۡ كَٰرِهُونَ
Эй Пайғамбар, анави мунофиқлар илгари Табук ғазотида ҳам мўминларни тафриқага солиб, парчалаб ташлашга уринганлар ва турли найрангларни қўллаб, ишларингизни пароканда қилмоқчи бўлганлар. Уларнинг найранглари жиҳод ҳақидаги қатъиятингизга таъсир қилиб қолиши мумкин эди. Лекин ўша пайтда Аллоҳ сизни қўллаб-қувватлаб, нусрат берди, динини ғолиб, душманларини эса мағлуб этди. Табиийки, уларга бу ёқмади. Чунки улар ботилнинг ҳақ устидан ғолиб бўлишини истардилар.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• دأب المنافقين السعي إلى إلحاق الأذى بالمسلمين عن طريق الدسائس والتجسس.
Мусулмонларга турли иғволар ва жосуслик йўли билан озор етказишга уриниш мунофиқларнинг одатидир.

• التخلف عن الجهاد مفسدة كبرى وفتنة عظمى محققة، وهي معصية لله ومعصية لرسوله.
Жиҳодга чиқмаслик жуда улкан бузуқлик ва ҳақиқий фитнадир. У Аллоҳга ва Пайғамбарига маъсиятдир.

• في الآيات تعليم للمسلمين ألا يحزنوا لما يصيبهم؛ لئلا يَهِنوا وتذهب قوتهم، وأن يرضوا بما قدَّر الله لهم، ويرجوا رضا ربهم؛ لأنهم واثقون بأن الله يريد نصر دينه.
Оятларда мусулмонларга мусибат учун хафа бўлмасликдан таълим бериляпти. Токи, заифлашиб, куч-қувватлари кетиб қолмасин. Модомики, Аллоҳ Ўз динини ғолиб қилишни хоҳлашига аниқ ишонар эканлар, Унинг ризосини истаб, қазосига рози бўлсинлар.

• من علامات ضعف الإيمان وقلة التقوى التكاسل في أداء الصلاة والإنفاق عن غير رضا ورجاء للثواب.
Намозга дангасалик қилиш ва инфоқ-эҳсонни ёқтирмасдан, савоб умид қилмасдан адо этиш иймон заифлиги ва тақво етишмаслигининг аломатларидандир.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (48) સૂરહ: અત્ તૌબા
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો