કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (70) સૂરહ: અત્ તૌબા
أَلَمۡ يَأۡتِهِمۡ نَبَأُ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ قَوۡمِ نُوحٖ وَعَادٖ وَثَمُودَ وَقَوۡمِ إِبۡرَٰهِيمَ وَأَصۡحَٰبِ مَدۡيَنَ وَٱلۡمُؤۡتَفِكَٰتِۚ أَتَتۡهُمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِۖ فَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيَظۡلِمَهُمۡ وَلَٰكِن كَانُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ يَظۡلِمُونَ
Анави мунофиқларга олдинги Нуҳ қавми, Ҳуд қавми, Солиҳ қавми, Иброҳим қавми, Мадян аҳолиси, Лут қавмининг қишлоқлари ва уларда содир бўлган азоб-уқубатлар хабари келмадими? Пайғамбарлари уларга очиқ ҳужжатлар ва далиллар келтиргандилар. Аллоҳ уларга зулм қилмаганди. Пайғамбарларини юбориб, огоҳлантирганди. Лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилиб, пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, куфр йўлини танлагандилар.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• سبب العذاب للكفار والمنافقين واحد في كل العصور، وهو إيثار الدّنيا على الآخرة والاستمتاع بها، وتكذيب الأنبياء والمكر والخديعة والغدر بهم.
Ҳамма даврларда кофирлар ва мунофиқлар азобга гирифтор бўладилар. Бунинг сабаби битта - дунёни охиратдан устун қўйиш. Шунинг касофатидан улар пайғамбарларни ёлғончига чиқарадилар, хиёнат ва ғирромлик қиладилар.

• إهلاك الأمم والأقوام الغابرة بسبب كفرهم وتكذيبهم الأنبياء فيه عظة وعبرة للمعتبر من العقلاء.
Ўтмишдаги қавмларнинг пайғамбарларни ёлғончига чиқариб, кофир бўлганлари туфайли ҳалокатга юз тутишларида ақлини ишлата билган одамга ибрат ва насиҳат бордир.

• أهل الإيمان رجالًا ونساء أمة واحدة مترابطة متعاونة متناصرة، قلوبهم متحدة في التوادّ والتحابّ والتعاطف.
Иймон аҳли эркак ё аёл бўлишидан қатъи назар, бир-бирини тўлдирадиган, бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган, жипслашган бир умматдир. Бир-бирига дўст бўлишда, бир-бирини яхши кўришда, бир-бирига меҳр кўрсатишда ҳаммаларининг қалблари бирдир.

• رضا رب الأرض والسماوات أكبر من نعيم الجنات؛ لأن السعادة الروحانية أفضل من الجسمانية.
Еру осмонлар парвардигорининг ризоси жаннатлардаги ҳамма неъматлардан-да буюкроқдир. Зеро, руҳий саодат жисмоний саодатдан афзалдир.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (70) સૂરહ: અત્ તૌબા
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો