કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (90) સૂરહ: અત્ તૌબા
وَجَآءَ ٱلۡمُعَذِّرُونَ مِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ لِيُؤۡذَنَ لَهُمۡ وَقَعَدَ ٱلَّذِينَ كَذَبُواْ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥۚ سَيُصِيبُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ
Мадина ва унинг атрофидаги аъробийлардан ҳам бир қавм Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдига келиб, жиҳодга чиқмасликка изн сўрадилар. Бошқа қавмлар эса узр ҳам сўраб ўтирмасдан жангга чиқмадилар. Чунки улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақлигини тан олмадилар, Аллоҳнинг ваъдасига ишонмадилар. Яқинда улар кофирлиги туфайли аламли азобга йўлиқадилар.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• المجاهدون سيحصِّلون الخيرات في الدنيا، وإن فاتهم هذا فلهم الفوز بالجنة والنجاة من العذاب في الآخرة.
Мужоҳидлар шу дунёнинг ўзида ҳам кўп яхшиликларга эришадилар. Гарчи улар бу дунё неъматига эриша олмай қолган тақдирда ҳам охиратдаги азобдан нажот топиб, жаннатга ноил бўладилар.

• الأصل أن المحسن إلى الناس تكرمًا منه لا يؤاخَذ إن وقع منه تقصير.
Асл қоида шуки, одамларга яхшилик қиладиган олийжаноб одам бирор камчиликка йўл қўйса ҳам жазога тортилмайди.

• أن من نوى الخير، واقترن بنيته الجازمة سَعْيٌ فيما يقدر عليه، ثم لم يقدر- فإنه يُنَزَّل مَنْزِلة الفاعل له.
Кимнинг бир ишни қилишга эзгу нияти ҳам, ниятига яраша амали ҳам, ҳаракати ҳам бўлса-ю, имконияти бўлмагани туфайли ўша ишни бажара олмаса, худди бажаргандек ҳисобланаверади, савоб олаверади.

• الإسلام دين عدل ومنطق؛ لذلك أوجب العقوبة والمأثم على المنافقين المستأذنين وهم أغنياء ذوو قدرة على الجهاد بالمال والنفس.
Ислом адолат ва мантиқ динидир. Шунинг учун ўзлари бой бўла туриб, молу жонлари билан жиҳод қилишга қодир бўла туриб, уйда қолишга рухсат сўраган мунофиқларнигина жазолашни лозим топади.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર આયત: (90) સૂરહ: અત્ તૌબા
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો