કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અલ્ કદર   આયત:

Қадр сураси

સૂરતના હેતુઓ માંથી:
بيان فضل ليلة القدر.
Қадр кечасининг фазлати баёни.

إِنَّآ أَنزَلۡنَٰهُ فِي لَيۡلَةِ ٱلۡقَدۡرِ
Рамазон ойининг Қадр кечасида дунё осмонига Қуръонни бирданига мукаммал ҳолда нозил қилиш билан биргаликда Пайғамбар алайҳиссаломга дунё осмонидан уни бўлиб-бўлиб туширишни бошладик.
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ
Эй Пайғамбар, Қадр кечасида нақадар яхшилик ва барака борлигини биласизми?!
અરબી તફસીરો:
لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ خَيۡرٞ مِّنۡ أَلۡفِ شَهۡرٖ
Бу кеча ўзида улкан яхшиликларни мужассам қилган кечадир. Бу кеча иймон ва ажр умидида ибодат-ла бедор турган киши учун минг ойдан яхшироқдир.
અરબી તફસીરો:
تَنَزَّلُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ فِيهَا بِإِذۡنِ رَبِّهِم مِّن كُلِّ أَمۡرٖ
Бу кечада фаришталар ва Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ субҳанаҳунинг изни ила бир йил давомидаги ризқ, туғилиш, ўлим ва бошқа тақдир қилинган барча ишларни самодан заминга олиб тушадилар.
અરબી તફસીરો:
سَلَٰمٌ هِيَ حَتَّىٰ مَطۡلَعِ ٱلۡفَجۡرِ
Бу муборак кеча бошидан то охиригача, яъни тонг отгунича яхшиликдир.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• فضل ليلة القدر على سائر ليالي العام.
Йилнинг барча кечаларидан қадр кечасининг афзаллиги.

• الإخلاص في العبادة من شروط قَبولها.
Ибодатдаги холислик унинг қабул бўлиш шартларидан биридир.

• اتفاق الشرائع في الأصول مَدعاة لقبول الرسالة.
Шаръий қоидаларнинг негизда бирлиги пайғамбарликни қабул қилишга ундовчи омилдир.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અલ્ કદર
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો