કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષાતર - રવાદ ભાષાતર સેન્ટર * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અશ્ શુઅરાઅ   આયત:

Шуъаро сураси

طسٓمٓ
То. Син. Мим.
અરબી તફસીરો:
تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُبِينِ
Булар очиқ Китоб оятларидир.
અરબી તફસીરો:
لَعَلَّكَ بَٰخِعٞ نَّفۡسَكَ أَلَّا يَكُونُواْ مُؤۡمِنِينَ
Эҳтимол сиз улар мўмин бўлмаганлари учун ўзингизни ҳалок қилмоқчидирсиз?
અરબી તફસીરો:
إِن نَّشَأۡ نُنَزِّلۡ عَلَيۡهِم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ ءَايَةٗ فَظَلَّتۡ أَعۡنَٰقُهُمۡ لَهَا خَٰضِعِينَ
Истасак, уларга самодан бир мўъжиза туширамиз-да, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қолади.
અરબી તફસીરો:
وَمَا يَأۡتِيهِم مِّن ذِكۡرٖ مِّنَ ٱلرَّحۡمَٰنِ مُحۡدَثٍ إِلَّا كَانُواْ عَنۡهُ مُعۡرِضِينَ
Қачон Раҳмондан уларга бир янги эслатма келса, ундан юз ўгиравердилар.
અરબી તફસીરો:
فَقَدۡ كَذَّبُواْ فَسَيَأۡتِيهِمۡ أَنۢبَٰٓؤُاْ مَا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ
Бас, ёлғонга чиқардилар. Энди яқинда уларга қилиб юрган мазахларининг хабарлари келур.
અરબી તફસીરો:
أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ إِلَى ٱلۡأَرۡضِ كَمۡ أَنۢبَتۡنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوۡجٖ كَرِيمٍ
Заминга боқмайдиларми? Биз унда ҳар бир фойдали навлардан қанчасини ундириб қўйдик-ку.
અરબી તફસીરો:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Бу ишда белги бордир. Уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Парвардигорингиз Азиз ва Меҳрибондир.
અરબી તફસીરો:
وَإِذۡ نَادَىٰ رَبُّكَ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱئۡتِ ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ
Эсланг! Парвардигорингиз Мусога шундай нидо қилди: «Золим қавм ёнига бор».
અરબી તફસીરો:
قَوۡمَ فِرۡعَوۡنَۚ أَلَا يَتَّقُونَ
«Фиръавн қавмига. Қўрқмайдиларми?!"
અરબી તફસીરો:
قَالَ رَبِّ إِنِّيٓ أَخَافُ أَن يُكَذِّبُونِ
Деди: «Парвардигорим, мени ёлғончига чиқаришларидан қўрқаман.
અરબી તફસીરો:
وَيَضِيقُ صَدۡرِي وَلَا يَنطَلِقُ لِسَانِي فَأَرۡسِلۡ إِلَىٰ هَٰرُونَ
Ва юрагим сиқилишидан ҳамда тилим равон бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунга ҳам элчи юборгин.
અરબી તફસીરો:
وَلَهُمۡ عَلَيَّ ذَنۢبٞ فَأَخَافُ أَن يَقۡتُلُونِ
Улар учун мен гуноҳкорман. Мени ўлдириб юборишларидан қўрқаман».
અરબી તફસીરો:
قَالَ كَلَّاۖ فَٱذۡهَبَا بِـَٔايَٰتِنَآۖ إِنَّا مَعَكُم مُّسۡتَمِعُونَ
Деди: «Йўқ! Оятларимизни олиб бораверинглар. Албатта, Биз сизлар билан бирга эшитиб тургувчидирмиз».
અરબી તફસીરો:
فَأۡتِيَا فِرۡعَوۡنَ فَقُولَآ إِنَّا رَسُولُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Бас, Фиръавнга бориб айтинглар: «Биз оламлар Парвардигорининг элчиларимиз».
અરબી તફસીરો:
أَنۡ أَرۡسِلۡ مَعَنَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
«Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор».
અરબી તફસીરો:
قَالَ أَلَمۡ نُرَبِّكَ فِينَا وَلِيدٗا وَلَبِثۡتَ فِينَا مِنۡ عُمُرِكَ سِنِينَ
Деди: «Сени гўдаклигингдан ичимизда тарбия қилмадикми? Умрингнинг бир неча йилида бизнинг орамизда турмадингми?
અરબી તફસીરો:
وَفَعَلۡتَ فَعۡلَتَكَ ٱلَّتِي فَعَلۡتَ وَأَنتَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ
Ўзинг нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилиб қўймадингми?"
અરબી તફસીરો:
قَالَ فَعَلۡتُهَآ إِذٗا وَأَنَا۠ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ
Деди: «У ишни билмасдан қилган эдим.
અરબી તફસીરો:
فَفَرَرۡتُ مِنكُمۡ لَمَّا خِفۡتُكُمۡ فَوَهَبَ لِي رَبِّي حُكۡمٗا وَجَعَلَنِي مِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Сизлардан қўрқиб, қочиб кетгандим. Бас, Парвардигорим менга ҳикмат ато этди ва мени пайғамбарлардан қилди.
અરબી તફસીરો:
وَتِلۡكَ نِعۡمَةٞ تَمُنُّهَا عَلَيَّ أَنۡ عَبَّدتَّ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Ўша менга миннат қилаётганинг неъмат Бани Исроилни қул қилиб олганингдир».
અરબી તફસીરો:
قَالَ فِرۡعَوۡنُ وَمَا رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Фиръавн деди: «Оламлар парвардигори ким?"
અરબી તફસીરો:
قَالَ رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ
Деди: «Осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигори. Агар ишонадиган бўлсангизлар».
અરબી તફસીરો:
قَالَ لِمَنۡ حَوۡلَهُۥٓ أَلَا تَسۡتَمِعُونَ
Атрофидагиларга деди: «Эшитмаяпсизларми?"
અરબી તફસીરો:
قَالَ رَبُّكُمۡ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Деди: «Сизларнинг Парвардигорингиз ва ота-боболарингизнинг Парвардигори».
અરબી તફસીરો:
قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ ٱلَّذِيٓ أُرۡسِلَ إِلَيۡكُمۡ لَمَجۡنُونٞ
Деди: «Сизларга юборилган бу пайғамбарингиз аниқ телбадир».
અરબી તફસીરો:
قَالَ رَبُّ ٱلۡمَشۡرِقِ وَٱلۡمَغۡرِبِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُمۡ تَعۡقِلُونَ
Деди: «Агар ақлингизни ишлатадиган бўлсангизлар, У машриқу мағрибнинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир».
અરબી તફસીરો:
قَالَ لَئِنِ ٱتَّخَذۡتَ إِلَٰهًا غَيۡرِي لَأَجۡعَلَنَّكَ مِنَ ٱلۡمَسۡجُونِينَ
Деди: «Мендан бошқасини худо қилиб оладиган бўлсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилиб қўяман».
અરબી તફસીરો:
قَالَ أَوَلَوۡ جِئۡتُكَ بِشَيۡءٖ مُّبِينٖ
Деди: «Сенга очиқ-равшан нарсани келтирсам ҳам-а?»
અરબી તફસીરો:
قَالَ فَأۡتِ بِهِۦٓ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Деди: «Келтир уни, агар ростгўйлардан бўлсанг».
અરબી તફસીરો:
فَأَلۡقَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ ثُعۡبَانٞ مُّبِينٞ
У асосини ташлаган эди, бирдан у чинакам аждарга айланди.
અરબી તફસીરો:
وَنَزَعَ يَدَهُۥ فَإِذَا هِيَ بَيۡضَآءُ لِلنَّٰظِرِينَ
Қўлини чиқарган эди, бирдан у қараб турганларга оқ бўлиб кўринди.
અરબી તફસીરો:
قَالَ لِلۡمَلَإِ حَوۡلَهُۥٓ إِنَّ هَٰذَا لَسَٰحِرٌ عَلِيمٞ
Атрофидаги аъёнларга деди: «Албатта, бу билимдон сеҳргардир».
અરબી તફસીરો:
يُرِيدُ أَن يُخۡرِجَكُم مِّنۡ أَرۡضِكُم بِسِحۡرِهِۦ فَمَاذَا تَأۡمُرُونَ
"Сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқариб юбормоқчи бўляпти. Хўш, энди нима дейсизлар?"
અરબી તફસીરો:
قَالُوٓاْ أَرۡجِهۡ وَأَخَاهُ وَٱبۡعَثۡ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ
Дедилар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор.
અરબી તફસીરો:
يَأۡتُوكَ بِكُلِّ سَحَّارٍ عَلِيمٖ
Сенга ўткир сеҳргарларни келтирсинлар».
અરબી તફસીરો:
فَجُمِعَ ٱلسَّحَرَةُ لِمِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
Бас, сеҳргарлар маълум кунда белгиланган жойга тўпландилар.
અરબી તફસીરો:
وَقِيلَ لِلنَّاسِ هَلۡ أَنتُم مُّجۡتَمِعُونَ
Одамларга айтилди: «Тўпланиб бўлдингизми?»
અરબી તફસીરો:
لَعَلَّنَا نَتَّبِعُ ٱلسَّحَرَةَ إِن كَانُواْ هُمُ ٱلۡغَٰلِبِينَ
Сеҳргарлар ғолиб бўлсалар, ўшаларга эргашсак, ажаб эмас.
અરબી તફસીરો:
فَلَمَّا جَآءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالُواْ لِفِرۡعَوۡنَ أَئِنَّ لَنَا لَأَجۡرًا إِن كُنَّا نَحۡنُ ٱلۡغَٰلِبِينَ
Сеҳргарлар келишгач, Фиръавнга дедилар: «Агар биз ғолиб бўлсак, бизга бирон мукофот бўладими?»
અરબી તફસીરો:
قَالَ نَعَمۡ وَإِنَّكُمۡ إِذٗا لَّمِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ
Деди: «Ҳа, у ҳолда сизлар менинг яқин кишиларимга айланасизлар».
અરબી તફસીરો:
قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلۡقُواْ مَآ أَنتُم مُّلۡقُونَ
Мусо уларга деди: «Ташлайдиганингизни ташланг».
અરબી તફસીરો:
فَأَلۡقَوۡاْ حِبَالَهُمۡ وَعِصِيَّهُمۡ وَقَالُواْ بِعِزَّةِ فِرۡعَوۡنَ إِنَّا لَنَحۡنُ ٱلۡغَٰلِبُونَ
Бас, улар арқонлари ва асоларини ташладилар ва дедилар: «Фиръавннинг қудратига қасамки, албатта, биз ғолиб бўлгувчилармиз».
અરબી તફસીરો:
فَأَلۡقَىٰ مُوسَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ تَلۡقَفُ مَا يَأۡفِكُونَ
Сўнг Мусо ҳам асосини ташлаган эди, бирдан у уларнинг уйдирмаларини юта бошлади.
અરબી તફસીરો:
فَأُلۡقِيَ ٱلسَّحَرَةُ سَٰجِدِينَ
Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташландилар.
અરબી તફસીરો:
قَالُوٓاْ ءَامَنَّا بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Дедилар: «Оламлар Парвардигорига иймон келтирдик.
અરબી તફસીરો:
رَبِّ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ
Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига».
અરબી તફસીરો:
قَالَ ءَامَنتُمۡ لَهُۥ قَبۡلَ أَنۡ ءَاذَنَ لَكُمۡۖ إِنَّهُۥ لَكَبِيرُكُمُ ٱلَّذِي عَلَّمَكُمُ ٱلسِّحۡرَ فَلَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَۚ لَأُقَطِّعَنَّ أَيۡدِيَكُمۡ وَأَرۡجُلَكُم مِّنۡ خِلَٰفٖ وَلَأُصَلِّبَنَّكُمۡ أَجۡمَعِينَ
Деди: «Сизларга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингизми? Албатта, у сизларга сеҳрни ўргатган каттангиздир. Яқинда билиб оласизлар. Қўлларингизни ва оёқларингизни қарама-қарши тарафидан кесаман ва ҳаммангизни осаман».
અરબી તફસીરો:
قَالُواْ لَا ضَيۡرَۖ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ
Дедилар: «Зарари йўқ. Биз Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз.
અરબી તફસીરો:
إِنَّا نَطۡمَعُ أَن يَغۡفِرَ لَنَا رَبُّنَا خَطَٰيَٰنَآ أَن كُنَّآ أَوَّلَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Биз дастлабки иймон келтирганлар бўлганимиз учун Парвардигоримиз хатоларимизни мағфират айлашини умид қиламиз».
અરબી તફસીરો:
۞ وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَسۡرِ بِعِبَادِيٓ إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ
Мусога шундай ваҳий қилдик: «Бандаларим билан тунда йўлга чиқ. Албатта, сизлар таъқиб этилурсизлар».
અરબી તફસીરો:
فَأَرۡسَلَ فِرۡعَوۡنُ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ
Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди.
અરબી તફસીરો:
إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَشِرۡذِمَةٞ قَلِيلُونَ
Улар бир ҳовуч ялангоёқлардир.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّهُمۡ لَنَا لَغَآئِظُونَ
Албатта, улар бизни ғазаблантиргувчилардир.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّا لَجَمِيعٌ حَٰذِرُونَ
Албатта, биз ҳаммамиз ҳушёрмиз.
અરબી તફસીરો:
فَأَخۡرَجۡنَٰهُم مِّن جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ
Бас, Биз уларни боғлару булоқлардан чиқардик.
અરબી તફસીરો:
وَكُنُوزٖ وَمَقَامٖ كَرِيمٖ
Хазиналару гўзал маскандан (чиқардик).
અરબી તફસીરો:
كَذَٰلِكَۖ وَأَوۡرَثۡنَٰهَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Шунингдек, уларни Бани Исроилга мерос қилиб қолдирдик.
અરબી તફસીરો:
فَأَتۡبَعُوهُم مُّشۡرِقِينَ
Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида қувиб етдилар.
અરબી તફસીરો:
فَلَمَّا تَرَٰٓءَا ٱلۡجَمۡعَانِ قَالَ أَصۡحَٰبُ مُوسَىٰٓ إِنَّا لَمُدۡرَكُونَ
Икки жамоа бир-бирларини кўрган вақтда Мусонинг ҳамроҳлари: «Бизлар аниқ тутилдик», дедилар.
અરબી તફસીરો:
قَالَ كَلَّآۖ إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهۡدِينِ
Деди: «Йўқ, албатта, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта, У менга йўл кўрсатади».
અરબી તફસીરો:
فَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱضۡرِب بِّعَصَاكَ ٱلۡبَحۡرَۖ فَٱنفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرۡقٖ كَٱلطَّوۡدِ ٱلۡعَظِيمِ
Мусога шундай ваҳий қилдик: «Асоинг билан денгизни ур». Шунда у бўлиниб, ҳар бир бўлак баланд тоғ каби бўлди.
અરબી તફસીરો:
وَأَزۡلَفۡنَا ثَمَّ ٱلۡأٓخَرِينَ
Кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик.
અરબી તફસીરો:
وَأَنجَيۡنَا مُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُۥٓ أَجۡمَعِينَ
Мусо ва унга эргашганларнинг ҳаммаларига нажот бердик.
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ أَغۡرَقۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ
Сўнгра бошқаларни ғарқ қилиб юбордик.
અરબી તફસીરો:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Бу ишда бир белги бордир. Уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Парвардигорингиз Азиз ва Меҳрибондир.
અરબી તફસીરો:
وَٱتۡلُ عَلَيۡهِمۡ نَبَأَ إِبۡرَٰهِيمَ
Уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб беринг.
અરબી તફસીરો:
إِذۡ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوۡمِهِۦ مَا تَعۡبُدُونَ
Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қиляпсизлар?» - деган эди.
અરબી તફસીરો:
قَالُواْ نَعۡبُدُ أَصۡنَامٗا فَنَظَلُّ لَهَا عَٰكِفِينَ
Дедилар: «Бут-санамларга ибодат қиляпмиз ва уларга содиқ қолурмиз».
અરબી તફસીરો:
قَالَ هَلۡ يَسۡمَعُونَكُمۡ إِذۡ تَدۡعُونَ
Деди: «Дуо қилганингизда улар сизни эшитадиларми?
અરબી તફસીરો:
أَوۡ يَنفَعُونَكُمۡ أَوۡ يَضُرُّونَ
Ёки фойда ё зарар етказа оладиларми?»
અરબી તફસીરો:
قَالُواْ بَلۡ وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا كَذَٰلِكَ يَفۡعَلُونَ
Дедилар: «Йўқ, ота-боболаримизнинг шундай қилаётганларини кўрганмиз».
અરબી તફસીરો:
قَالَ أَفَرَءَيۡتُم مَّا كُنتُمۡ تَعۡبُدُونَ
Деди: «Нимага ибодат қилаётганингизни ўйлаб кўрдингизми?
અરબી તફસીરો:
أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُمُ ٱلۡأَقۡدَمُونَ
Сизлар ва қадимги ота-боболарингиз?»
અરબી તફસીરો:
فَإِنَّهُمۡ عَدُوّٞ لِّيٓ إِلَّا رَبَّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Шак-шубҳасиз, улар менга душмандир. Барча оламлар Парвардигоригина бундан мустасно.
અરબી તફસીરો:
ٱلَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهۡدِينِ
У мени яратгандир, бас, Ўзи мени ҳидоят қилур.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّذِي هُوَ يُطۡعِمُنِي وَيَسۡقِينِ
Унинг Ўзигина мени тўйдирур ва қондирур.
અરબી તફસીરો:
وَإِذَا مَرِضۡتُ فَهُوَ يَشۡفِينِ
Бемор бўлсам, Унинг Ўзи менга шифо берур.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّذِي يُمِيتُنِي ثُمَّ يُحۡيِينِ
Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّذِيٓ أَطۡمَعُ أَن يَغۡفِرَ لِي خَطِيٓـَٔتِي يَوۡمَ ٱلدِّينِ
Жазо кунида гуноҳларимни мағфират этишини ёлғиз Ундан умид қилурман.
અરબી તફસીરો:
رَبِّ هَبۡ لِي حُكۡمٗا وَأَلۡحِقۡنِي بِٱلصَّٰلِحِينَ
Парвардигорим, менга ҳикмат ато этгин ва мени солиҳлар қаторига қўшгин.
અરબી તફસીરો:
وَٱجۡعَل لِّي لِسَانَ صِدۡقٖ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Мен учун кейин келадиганлар орасида рост мақтовлар қилгин.
અરબી તફસીરો:
وَٱجۡعَلۡنِي مِن وَرَثَةِ جَنَّةِ ٱلنَّعِيمِ
Мени неъматлар жаннатининг ворисларидан айлагин.
અરબી તફસીરો:
وَٱغۡفِرۡ لِأَبِيٓ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ
Отамни мағфират қилгин. Албатта, у адашганлардан бўлди.
અરબી તફસીરો:
وَلَا تُخۡزِنِي يَوۡمَ يُبۡعَثُونَ
Қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилма.
અરબી તફસીરો:
يَوۡمَ لَا يَنفَعُ مَالٞ وَلَا بَنُونَ
У кунда на мол фойда берар ва на болалар.
અરબી તફસીરો:
إِلَّا مَنۡ أَتَى ٱللَّهَ بِقَلۡبٖ سَلِيمٖ
Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишигина бундан мустасно».
અરબી તફસીરો:
وَأُزۡلِفَتِ ٱلۡجَنَّةُ لِلۡمُتَّقِينَ
Жаннат тақводорларга яқинлаштирилди.
અરબી તફસીરો:
وَبُرِّزَتِ ٱلۡجَحِيمُ لِلۡغَاوِينَ
Дўзах йўлдан озганларга кўрсатиб қўйилди.
અરબી તફસીરો:
وَقِيلَ لَهُمۡ أَيۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡبُدُونَ
Уларга айтилди: «Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?!
અરબી તફસીરો:
مِن دُونِ ٱللَّهِ هَلۡ يَنصُرُونَكُمۡ أَوۡ يَنتَصِرُونَ
Аллоҳни қўйиб. Улар сизларга ёрдам бера олурми ёки ўзлари ёрдам ола билурми?!»
અરબી તફસીરો:
فَكُبۡكِبُواْ فِيهَا هُمۡ وَٱلۡغَاوُۥنَ
Улар ва йўлдан оздирганлар улоқтирилди.
અરબી તફસીરો:
وَجُنُودُ إِبۡلِيسَ أَجۡمَعُونَ
Иблиснинг аскарлари - ҳаммалари биргаликда.
અરબી તફસીરો:
قَالُواْ وَهُمۡ فِيهَا يَخۡتَصِمُونَ
Улар (дўзахда) талашиб-тортишар эканлар, дедилар:
અરબી તફસીરો:
تَٱللَّهِ إِن كُنَّا لَفِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٍ
«Аллоҳга қасамки, биз, албатта, очиқ залолатда бўлган эканмиз.
અરબી તફસીરો:
إِذۡ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Чунки сизларни оламлар Парвардигорига тенглаштирганмиз.
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَضَلَّنَآ إِلَّا ٱلۡمُجۡرِمُونَ
Бизни фақат жиноятчилар йўлдан оздирдилар.
અરબી તફસીરો:
فَمَا لَنَا مِن شَٰفِعِينَ
Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ.
અરબી તફસીરો:
وَلَا صَدِيقٍ حَمِيمٖ
Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ.
અરબી તફસીરો:
فَلَوۡ أَنَّ لَنَا كَرَّةٗ فَنَكُونَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Қани энди яна бир бор ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак».
અરબી તફસીરો:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Бу ишда бир белги бордир. Уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Парвардигорингиз Азиз ва Меҳрибондир.
અરબી તફસીરો:
كَذَّبَتۡ قَوۡمُ نُوحٍ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
અરબી તફસીરો:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ نُوحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ: «Қўрқмайсизларми?» - деган эди.
અરબી તફસીરો:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман.
અરબી તફસીરો:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина оламлар Парвардигорининг зиммасидадир.
અરબી તફસીરો:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
અરબી તફસીરો:
۞ قَالُوٓاْ أَنُؤۡمِنُ لَكَ وَٱتَّبَعَكَ ٱلۡأَرۡذَلُونَ
Дедилар: «Сенга пасткашлар эргашиб турган бир пайтда биз сенга иймон келтирармидик?!»
અરબી તફસીરો:
قَالَ وَمَا عِلۡمِي بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Деди: «Улар нима иш қилиб юрганларидан бехабарман».
અરબી તફસીરો:
إِنۡ حِسَابُهُمۡ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّيۖ لَوۡ تَشۡعُرُونَ
Агар ҳис қила олсангизлар, уларнинг ҳисоб-китоби ёлғиз Парвардигоримнинг зиммасидадир.
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Мен мўминларни ҳайдаб юборадиган одам эмасман.
અરબી તફસીરો:
إِنۡ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٞ مُّبِينٞ
Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчиман, холос.
અરબી તફસીરો:
قَالُواْ لَئِن لَّمۡ تَنتَهِ يَٰنُوحُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمَرۡجُومِينَ
Дедилар: «Эй Нуҳ, агар бас қилмасанг, албатта, тошбўрон қилингувчилардан бўласан».
અરબી તફસીરો:
قَالَ رَبِّ إِنَّ قَوۡمِي كَذَّبُونِ
Деди: «Парвардигорим, қавмим мени ёлғончи қилдилар.
અરબી તફસીરો:
فَٱفۡتَحۡ بَيۡنِي وَبَيۡنَهُمۡ فَتۡحٗا وَنَجِّنِي وَمَن مَّعِيَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Энди Сен Ўзинг мен билан уларнинг орасини очиб қўйгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўмин кишиларга нажот бергин».
અરબી તફસીરો:
فَأَنجَيۡنَٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ فِي ٱلۡفُلۡكِ ٱلۡمَشۡحُونِ
Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлганларга лиқ тўла бўлган кемада нажот бердик.
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ أَغۡرَقۡنَا بَعۡدُ ٱلۡبَاقِينَ
Кейин қолганларни ғарқ қилдик.
અરબી તફસીરો:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Бу ишда бир белги бордир. Уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Парвардигорингиз Азиз ва Меҳрибондир.
અરબી તફસીરો:
كَذَّبَتۡ عَادٌ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Од пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
અરબી તફસીરો:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ هُودٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд айтган эди: «Қўрқмайсизларми?!
અરબી તફસીરો:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман.
અરબી તફસીરો:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина оламлар Парвардигорининг зиммасидадир.
અરબી તફસીરો:
أَتَبۡنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ ءَايَةٗ تَعۡبَثُونَ
Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми?
અરબી તફસીરો:
وَتَتَّخِذُونَ مَصَانِعَ لَعَلَّكُمۡ تَخۡلُدُونَ
Худди мангу яшаб қоладигандек қаср-саройлар соласизлар?!
અરબી તફસીરો:
وَإِذَا بَطَشۡتُم بَطَشۡتُمۡ جَبَّارِينَ
Зўравонлик қилсангизлар, шафқатсизларча қиласизлар.
અરબી તફસીરો:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
અરબી તફસીરો:
وَٱتَّقُواْ ٱلَّذِيٓ أَمَدَّكُم بِمَا تَعۡلَمُونَ
Сизларни ўзларингиз биладиган неъматлар билан қўллаган Зотдан қўрқингиз!
અરબી તફસીરો:
أَمَدَّكُم بِأَنۡعَٰمٖ وَبَنِينَ
У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди.
અરબી તફસીરો:
وَجَنَّٰتٖ وَعُيُونٍ
Боғлару булоқларни ҳам.
અરબી તફસીરો:
إِنِّيٓ أَخَافُ عَلَيۡكُمۡ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٖ
Албатта, мен сизларнинг устингизга улуғ куннинг азоби келишидан қўрқурман».
અરબી તફસીરો:
قَالُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡنَآ أَوَعَظۡتَ أَمۡ لَمۡ تَكُن مِّنَ ٱلۡوَٰعِظِينَ
Дедилар: «Бизга насиҳат қилдингми ё насиҳат қилгувчилардан бўлмадингми, бизга барибир».
અરબી તફસીરો:
إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا خُلُقُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Бу олдингиларнинг одатидан бошқа нарса эмас.
અરબી તફસીરો:
وَمَا نَحۡنُ بِمُعَذَّبِينَ
Биз азоблангувчи эмасмиз.
અરબી તફસીરો:
فَكَذَّبُوهُ فَأَهۡلَكۡنَٰهُمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Уни ёлғончига чиқаришди. Бас, уларни ҳалок этдик. Бу ишда оят-ибрат бордир. Уларнинг аксари мўмин бўлмагандилар.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Парвардигорингиз Азиз ва Меҳрибондир.
અરબી તફસીરો:
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Самуд ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
અરબી તફસીરો:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ صَٰلِحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ айтган эди: «Қўрқмайсизларми?!
અરબી તફસીરો:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман.
અરબી તફસીરો:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина оламлар Парвардигорининг зиммасидадир.
અરબી તફસીરો:
أَتُتۡرَكُونَ فِي مَا هَٰهُنَآ ءَامِنِينَ
Сизлар бу ердаги нарсаларда қўйиб қўйилурмисиз?!
અરબી તફસીરો:
فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ
Боғлару булоқларда.
અરબી તફસીરો:
وَزُرُوعٖ وَنَخۡلٖ طَلۡعُهَا هَضِيمٞ
Экинзорлару майин хурмозор ичида.
અરબી તફસીરો:
وَتَنۡحِتُونَ مِنَ ٱلۡجِبَالِ بُيُوتٗا فَٰرِهِينَ
Яна моҳирлик билан тоғлардан уйлар ҳам йўнмоқдасизлар.
અરબી તફસીરો:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
અરબી તફસીરો:
وَلَا تُطِيعُوٓاْ أَمۡرَ ٱلۡمُسۡرِفِينَ
Ва бузғунчиларнинг амрига итоат этманглар!
અરબી તફસીરો:
ٱلَّذِينَ يُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا يُصۡلِحُونَ
Бузғунчиларки, ер юзида бузғунчилик қиладилар, ислоҳ қилмайдилар».
અરબી તફસીરો:
قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلۡمُسَحَّرِينَ
Дедилар: «Сен, албатта, сеҳрланганлардансан.
અરબી તફસીરો:
مَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُنَا فَأۡتِ بِـَٔايَةٍ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Сен ҳам худди бизга ўхшаган одамсан. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, бирон оят-мўъжиза келтир!"
અરબી તફસીરો:
قَالَ هَٰذِهِۦ نَاقَةٞ لَّهَا شِرۡبٞ وَلَكُمۡ شِرۡبُ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
Деди: «Мана бу туя. Ичиш навбати уники. Маълум бир кун эса ичиш навбати сизларники.
અરબી તફસીરો:
وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٖ فَيَأۡخُذَكُمۡ عَذَابُ يَوۡمٍ عَظِيمٖ
Унга ёмонлик қилманглар. Акс ҳолда сизларни Улуғ Куннинг азоби ушлайди».
અરબી તફસીરો:
فَعَقَرُوهَا فَأَصۡبَحُواْ نَٰدِمِينَ
Бас, уни сўйиб, надомат қилгувчиларга айландилар.
અરબી તફસીરો:
فَأَخَذَهُمُ ٱلۡعَذَابُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Уларни азоб ушлади. Албатта, бу ишда оят-ибрат бордир. Уларнинг кўплари мўмин бўлмагандилар.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Парвардигорингиз Азиз ва Меҳрибондир.
અરબી તફસીરો:
كَذَّبَتۡ قَوۡمُ لُوطٍ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Лут қавми пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
અરબી તફસીરો:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ لُوطٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми?
અરબી તફસીરો:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман.
અરબી તફસીરો:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина оламлар Парвардигорининг зиммасидадир.
અરબી તફસીરો:
أَتَأۡتُونَ ٱلذُّكۡرَانَ مِنَ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Оламлардан (ажралиб) эркакларга борасизларми?!
અરબી તફસીરો:
وَتَذَرُونَ مَا خَلَقَ لَكُمۡ رَبُّكُم مِّنۡ أَزۡوَٰجِكُمۚ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمٌ عَادُونَ
Парвардигорингиз сизлар учун яратиб қўйган жуфтларингизни ташлаб-а? Йўқ! Сизлар ҳаддидан ошган қавмсиз».
અરબી તફસીરો:
قَالُواْ لَئِن لَّمۡ تَنتَهِ يَٰلُوطُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُخۡرَجِينَ
Дедилар: «Эй Лут, агар бас қилмасанг, ҳайдалувчилардан бўлурсан».
અરબી તફસીરો:
قَالَ إِنِّي لِعَمَلِكُم مِّنَ ٱلۡقَالِينَ
Деди: «Албатта, мен бу ишингизни ёмон кўргувчиларданман».
અરબી તફસીરો:
رَبِّ نَجِّنِي وَأَهۡلِي مِمَّا يَعۡمَلُونَ
Парвардигорим, менга ва оиламга улар қилаётган ишлардан паноҳ бер.
અરબી તફસીરો:
فَنَجَّيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥٓ أَجۡمَعِينَ
Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
અરબી તફસીરો:
إِلَّا عَجُوزٗا فِي ٱلۡغَٰبِرِينَ
(Азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампиргина бундан мустасно.
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ دَمَّرۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ
Кейин бошқаларни ҳам ҳалок этдик.
અરબી તફસીરો:
وَأَمۡطَرۡنَا عَلَيۡهِم مَّطَرٗاۖ فَسَآءَ مَطَرُ ٱلۡمُنذَرِينَ
Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдик. Бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири нақадар ёмон бўлди.
અરબી તફસીરો:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Бу ишда бир белги бордир. Уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Парвардигорингиз Азиз ва Меҳрибондир.
અરબી તફસીરો:
كَذَّبَ أَصۡحَٰبُ لۡـَٔيۡكَةِ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Дарахтзор эгалари пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.
અરબી તફસીરો:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ شُعَيۡبٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга Шуъайб айтганди: «Қўрқмайсизларми?!
અરબી તફસીરો:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман.
અરબી તફસીરો:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина оламлар Парвардигорининг зиммасидадир.
અરબી તફસીરો:
۞ أَوۡفُواْ ٱلۡكَيۡلَ وَلَا تَكُونُواْ مِنَ ٱلۡمُخۡسِرِينَ
Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар.
અરબી તફસીરો:
وَزِنُواْ بِٱلۡقِسۡطَاسِ ٱلۡمُسۡتَقِيمِ
Ва тўғри тарози билан тортинглар!
અરબી તફસીરો:
وَلَا تَبۡخَسُواْ ٱلنَّاسَ أَشۡيَآءَهُمۡ وَلَا تَعۡثَوۡاْ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُفۡسِدِينَ
Одамларга нарсаларини камайтириб берманглар ва ер юзида турли бузғунчиликлар қилманглар.
અરબી તફસીરો:
وَٱتَّقُواْ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلۡجِبِلَّةَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Сизни ва олдинги наслларни яратган Зотдан қўрқинглар».
અરબી તફસીરો:
قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلۡمُسَحَّرِينَ
Дедилар: «Сен, албатта, сеҳрланганлардансан.
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُنَا وَإِن نَّظُنُّكَ لَمِنَ ٱلۡكَٰذِبِينَ
Сен ҳам худди бизга ўхшаган одамсан. Албатта биз сени ёлғончилардан, деб ўйлаймиз.
અરબી તફસીરો:
فَأَسۡقِطۡ عَلَيۡنَا كِسَفٗا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Агар ростгўйлардан бўлсанг, устимизга осмоннинг бир бўлагини ташлаб юбор-чи».
અરબી તફસીરો:
قَالَ رَبِّيٓ أَعۡلَمُ بِمَا تَعۡمَلُونَ
Деди: «Парвардигорим қилаётган ишингизни билгувчироқдир».
અરબી તફસીરો:
فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمۡ عَذَابُ يَوۡمِ ٱلظُّلَّةِۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٍ
Уни ёлғончига чиқаришди. Бас, уларни «Соябон» кунининг азоби тутди. Дарҳақиқат, у улуғ куннинг азоби эди.
અરબી તફસીરો:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Бу ишда бир белги бордир. Уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Парвардигорингиз Азиз ва Меҳрибондир.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّهُۥ لَتَنزِيلُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Албатта, у барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир.
અરબી તફસીરો:
نَزَلَ بِهِ ٱلرُّوحُ ٱلۡأَمِينُ
Уни Руҳул-Амин олиб тушди.
અરબી તફસીરો:
عَلَىٰ قَلۡبِكَ لِتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُنذِرِينَ
Сизнинг қалбингизга. Огоҳлантирувчилардан бўлишингиз учун.
અરબી તફસીરો:
بِلِسَانٍ عَرَبِيّٖ مُّبِينٖ
Очиқ-ойдин араб тилида.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّهُۥ لَفِي زُبُرِ ٱلۡأَوَّلِينَ
Албатта, у олдингиларнинг китобларида ҳам бор.
અરબી તફસીરો:
أَوَلَمۡ يَكُن لَّهُمۡ ءَايَةً أَن يَعۡلَمَهُۥ عُلَمَٰٓؤُاْ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Бани Исроил уламоларининг уни билишлари ўзлари учун оят-далил эмасми?!
અરબી તફસીરો:
وَلَوۡ نَزَّلۡنَٰهُ عَلَىٰ بَعۡضِ ٱلۡأَعۡجَمِينَ
Биз уни ажамлардан бирига нозил қилганимизда
અરબી તફસીરો:
فَقَرَأَهُۥ عَلَيۡهِم مَّا كَانُواْ بِهِۦ مُؤۡمِنِينَ
Уни ўқиб берса ҳам, унга иймон келтирмас эдилар.
અરબી તફસીરો:
كَذَٰلِكَ سَلَكۡنَٰهُ فِي قُلُوبِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ
Биз уни жиноятчилар қалбларига ана шундай йўлладик.
અરબી તફસીરો:
لَا يُؤۡمِنُونَ بِهِۦ حَتَّىٰ يَرَوُاْ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ
То аламли азобни кўрмагунларича унга иймон келтирмайдилар.
અરબી તફસીરો:
فَيَأۡتِيَهُم بَغۡتَةٗ وَهُمۡ لَا يَشۡعُرُونَ
Азоб уларга тўсатдан келади. Ўзлари сезмай ҳам қоладилар.
અરબી તફસીરો:
فَيَقُولُواْ هَلۡ نَحۡنُ مُنظَرُونَ
Ўшанда: «Энди бизга муҳлат берилармикин», деб қоладилар.
અરબી તફસીરો:
أَفَبِعَذَابِنَا يَسۡتَعۡجِلُونَ
Ҳали улар азобимизни шоширяптиларми?!
અરબી તફસીરો:
أَفَرَءَيۡتَ إِن مَّتَّعۡنَٰهُمۡ سِنِينَ
Айтинг-чи, уларни йилларча фойдалантирсак-да.
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ جَآءَهُم مَّا كَانُواْ يُوعَدُونَ
Кейин уларга ваъда қилинган нарса келса.
અરબી તફસીરો:
مَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يُمَتَّعُونَ
Фойдаланиб юрган нарсалари нимага асқотади?
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَهۡلَكۡنَا مِن قَرۡيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ
Огоҳлантирувчилар юборилмаган бирон қишлоқ-шаҳарни ҳалок этмадик.
અરબી તફસીરો:
ذِكۡرَىٰ وَمَا كُنَّا ظَٰلِمِينَ
Эслатма бўлиши учун. Биз золим бўлмадик.
અરબી તફસીરો:
وَمَا تَنَزَّلَتۡ بِهِ ٱلشَّيَٰطِينُ
Уни шайтонлар олиб тушганлари йўқ.
અરબી તફસીરો:
وَمَا يَنۢبَغِي لَهُمۡ وَمَا يَسۡتَطِيعُونَ
Улар учун бунинг имкони йўқ ва бунга қодир ҳам эмаслар.
અરબી તફસીરો:
إِنَّهُمۡ عَنِ ٱلسَّمۡعِ لَمَعۡزُولُونَ
Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар.
અરબી તફસીરો:
فَلَا تَدۡعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ فَتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُعَذَّبِينَ
Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилманг. Акс ҳолда азоблангувчилардан бўлиб қоласиз.
અરબી તફસીરો:
وَأَنذِرۡ عَشِيرَتَكَ ٱلۡأَقۡرَبِينَ
Ва яқин қариндошларингизни огоҳлантиринг.
અરબી તફસીરો:
وَٱخۡفِضۡ جَنَاحَكَ لِمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг.
અરબી તફસીરો:
فَإِنۡ عَصَوۡكَ فَقُلۡ إِنِّي بَرِيٓءٞ مِّمَّا تَعۡمَلُونَ
Сизга итоатсизлик қилсалар: «Мен сизлар қилаётган ишлардан покман», деб айтинг.
અરબી તફસીરો:
وَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱلۡعَزِيزِ ٱلرَّحِيمِ
Азиз ва Меҳрибон Зотга таваккул қилинг.
અરબી તફસીરો:
ٱلَّذِي يَرَىٰكَ حِينَ تَقُومُ
Зотки, сизни тураётган пайтингизда ҳам кўриб туради.
અરબી તફસીરો:
وَتَقَلُّبَكَ فِي ٱلسَّٰجِدِينَ
Сажда қилувчилар ичра кўчиб бораётганингизни ҳам кўради.
અરબી તફસીરો:
إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ
У Эшитгувчидир. Билгувчидир.
અરબી તફસીરો:
هَلۡ أُنَبِّئُكُمۡ عَلَىٰ مَن تَنَزَّلُ ٱلشَّيَٰطِينُ
Сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми?
અરબી તફસીરો:
تَنَزَّلُ عَلَىٰ كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٖ
Улар ҳар бир гуноҳга ботган товламачиларга тушадилар.
અરબી તફસીરો:
يُلۡقُونَ ٱلسَّمۡعَ وَأَكۡثَرُهُمۡ كَٰذِبُونَ
Эшитиб олганларини уларга ташлайдилар. Уларнинг аксари ёлғончилардир.
અરબી તફસીરો:
وَٱلشُّعَرَآءُ يَتَّبِعُهُمُ ٱلۡغَاوُۥنَ
Шоирларга гумроҳлар эргашадилар.
અરબી તફસીરો:
أَلَمۡ تَرَ أَنَّهُمۡ فِي كُلِّ وَادٖ يَهِيمُونَ
Уларнинг ҳар водийда дайдишини кўрмадингизми?
અરબી તફસીરો:
وَأَنَّهُمۡ يَقُولُونَ مَا لَا يَفۡعَلُونَ
Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини-чи?
અરબી તફસીરો:
إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَذَكَرُواْ ٱللَّهَ كَثِيرٗا وَٱنتَصَرُواْ مِنۢ بَعۡدِ مَا ظُلِمُواْۗ وَسَيَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَيَّ مُنقَلَبٖ يَنقَلِبُونَ
Иймон келтирган, яхши амалларни қилган, Аллоҳни кўп ёдга олган ва мазлум бўлганларидан кейин зафар қучган зотлар бундан мустасно. Зулм қилганлар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб оладилар.
અરબી તફસીરો:
 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અશ્ શુઅરાઅ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષાતર - રવાદ ભાષાતર સેન્ટર - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

ઉઝબેક ભાષામાં કુરઆન મજીદનું ભાષાતર, તેનું ભાષાતર રવાદ અત્ તરજમાં સેન્ટર દ્વારા ઇસ્લામ હાઉસ.કોમની મદદ સાથે કરવામાં આવ્યું

બંધ કરો