Check out the new design

કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝ્બેક ભાષામાં અનુવાદ - રવ્વાદ ભાષાંતર કેન્દ્ર * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અન્ નમલ   આયત:
إِنِّي وَجَدتُّ ٱمۡرَأَةٗ تَمۡلِكُهُمۡ وَأُوتِيَتۡ مِن كُلِّ شَيۡءٖ وَلَهَا عَرۡشٌ عَظِيمٞ
Мен бир аёлни кўрдим. Уларнинг маликаси экан. Унга ҳар нарса берилган экан ва унинг катта тахти бор ҳам экан.
અરબી તફસીરો:
وَجَدتُّهَا وَقَوۡمَهَا يَسۡجُدُونَ لِلشَّمۡسِ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَزَيَّنَ لَهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَعۡمَٰلَهُمۡ فَصَدَّهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِيلِ فَهُمۡ لَا يَهۡتَدُونَ
У ва унинг қавми Аллоҳни қўйиб, қуёшга ибодат қилаётганларини кўрдим. Шайтон уларга амалларини чиройли қилиб кўрсатди ва йўлдан оздирди. Бас, энди улар ҳидоят топмаслар.
અરબી તફસીરો:
أَلَّاۤ يَسۡجُدُواْۤ لِلَّهِ ٱلَّذِي يُخۡرِجُ ٱلۡخَبۡءَ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَيَعۡلَمُ مَا تُخۡفُونَ وَمَا تُعۡلِنُونَ
Осмонлару ердаги сирларни ошкор қиладиган ва сизларнинг яширган ишларингизни ҳам, ошкора ишларингизни ҳам биладиган Аллоҳга сажда қилмасликлари учун.
અરબી તફસીરો:
ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡعَظِيمِ۩
Аллоҳ. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг эгаси.
અરબી તફસીરો:
۞ قَالَ سَنَنظُرُ أَصَدَقۡتَ أَمۡ كُنتَ مِنَ ٱلۡكَٰذِبِينَ
Деди: «Кўрамиз, сен рост сўзладингми экан ёки ёлғончилардан бўлдингми экан.
અરબી તફસીરો:
ٱذۡهَب بِّكِتَٰبِي هَٰذَا فَأَلۡقِهۡ إِلَيۡهِمۡ ثُمَّ تَوَلَّ عَنۡهُمۡ فَٱنظُرۡ مَاذَا يَرۡجِعُونَ
Мана бу мактубимни олиб бориб, уларга ташла, сўнг четлашиб қараб тур-чи, нима (жавоб) қайтарар эканлар».
અરબી તફસીરો:
قَالَتۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمَلَؤُاْ إِنِّيٓ أُلۡقِيَ إِلَيَّ كِتَٰبٞ كَرِيمٌ
Деди: «Эй аъёнлар, ҳақиқатан менга улуғ бир мактуб ташланди.
અરબી તફસીરો:
إِنَّهُۥ مِن سُلَيۡمَٰنَ وَإِنَّهُۥ بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
У Сулаймондан бўлиб, Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошланган).
અરબી તફસીરો:
أَلَّا تَعۡلُواْ عَلَيَّ وَأۡتُونِي مُسۡلِمِينَ
Мендан ўзингизни катта олмай, таслим бўлиб келинглар».
અરબી તફસીરો:
قَالَتۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمَلَؤُاْ أَفۡتُونِي فِيٓ أَمۡرِي مَا كُنتُ قَاطِعَةً أَمۡرًا حَتَّىٰ تَشۡهَدُونِ
Деди: «Эй аъёнлар, менга бу ишимда фатво-маслаҳат беринглар. Мен то сизлар гувоҳ бўлмагунингизча бирон ишда қатъий бўла олмайман».
અરબી તફસીરો:
قَالُواْ نَحۡنُ أُوْلُواْ قُوَّةٖ وَأُوْلُواْ بَأۡسٖ شَدِيدٖ وَٱلۡأَمۡرُ إِلَيۡكِ فَٱنظُرِي مَاذَا تَأۡمُرِينَ
Дедилар: «Биз қувват эгаларимиз, метин матонат эгаларимиз. Иш ўзингга ҳавола. Бас, нимага буюришни ўйлаб кўр».
અરબી તફસીરો:
قَالَتۡ إِنَّ ٱلۡمُلُوكَ إِذَا دَخَلُواْ قَرۡيَةً أَفۡسَدُوهَا وَجَعَلُوٓاْ أَعِزَّةَ أَهۡلِهَآ أَذِلَّةٗۚ وَكَذَٰلِكَ يَفۡعَلُونَ
Деди: «Подшоҳлар бирон шаҳар-қишлоққа кирсалар, уни вайрон этадилар, аҳолисининг азизларини хор қиладилар. (Доим) шундай қиладилар.
અરબી તફસીરો:
وَإِنِّي مُرۡسِلَةٌ إِلَيۡهِم بِهَدِيَّةٖ فَنَاظِرَةُۢ بِمَ يَرۡجِعُ ٱلۡمُرۡسَلُونَ
Мен уларга бир ҳадя юбориб кўрай-чи, элчиларим нима (хабар) билан қайтар эканлар».
અરબી તફસીરો:
 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અન્ નમલ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝ્બેક ભાષામાં અનુવાદ - રવ્વાદ ભાષાંતર કેન્દ્ર - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

રુવાદ ભાષાંતર કેન્દ્રની ટીમ દ્વારા અને રબ્વાહ ઇસ્લામિક પ્રચાર કાર્યાલય અને વિવિધ ભાષાઓમાં ઇસ્લામની સામગ્રી પ્રસ્તુત કરતું સંગઠનના સહયોગથી

બંધ કરો