Check out the new design

કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝ્બેક ભાષામાં અનુવાદ - રવ્વાદ ભાષાંતર કેન્દ્ર * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: યાસિન   આયત:
۞ وَمَآ أَنزَلۡنَا عَلَىٰ قَوۡمِهِۦ مِنۢ بَعۡدِهِۦ مِن جُندٖ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَمَا كُنَّا مُنزِلِينَ
Унинг қавмига ундан кейин бирон қўшин туширмадик ва туширгувчи ҳам бўлмадик.
અરબી તફસીરો:
إِن كَانَتۡ إِلَّا صَيۡحَةٗ وَٰحِدَةٗ فَإِذَا هُمۡ خَٰمِدُونَ
Биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлмади. Бирдан улар ўчиб қолдилар.
અરબી તફસીરો:
يَٰحَسۡرَةً عَلَى ٱلۡعِبَادِۚ مَا يَأۡتِيهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ
Бандаларга ҳасратлар бўлсин! Қачон уларга бир пайғамбар келса, уни масхара қилаверардилар.
અરબી તફસીરો:
أَلَمۡ يَرَوۡاْ كَمۡ أَهۡلَكۡنَا قَبۡلَهُم مِّنَ ٱلۡقُرُونِ أَنَّهُمۡ إِلَيۡهِمۡ لَا يَرۡجِعُونَ
Ахир, улар ўзларидан олдинги қанча асрларни ҳалок этганимизни ва олдингилар уларнинг ёнига қайтмасликларини кўрмадиларми?!
અરબી તફસીરો:
وَإِن كُلّٞ لَّمَّا جَمِيعٞ لَّدَيۡنَا مُحۡضَرُونَ
Дарҳақиқат, ҳаммалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилингайлар.
અરબી તફસીરો:
وَءَايَةٞ لَّهُمُ ٱلۡأَرۡضُ ٱلۡمَيۡتَةُ أَحۡيَيۡنَٰهَا وَأَخۡرَجۡنَا مِنۡهَا حَبّٗا فَمِنۡهُ يَأۡكُلُونَ
Улар учун ўлик ер бир белгидир. Уни тирилтирдик ва ундан донни чиқардик. Бас ундан ейдилар.
અરબી તફસીરો:
وَجَعَلۡنَا فِيهَا جَنَّٰتٖ مِّن نَّخِيلٖ وَأَعۡنَٰبٖ وَفَجَّرۡنَا فِيهَا مِنَ ٱلۡعُيُونِ
У ерда хурмозор ва узумзор боғлар қилдик. У ерда булоқларни чиқардик.
અરબી તફસીરો:
لِيَأۡكُلُواْ مِن ثَمَرِهِۦ وَمَا عَمِلَتۡهُ أَيۡدِيهِمۡۚ أَفَلَا يَشۡكُرُونَ
Токи унинг мевасидан есинлар. Ҳолбуки, уни қўллари қилмаганди. Шукр қилмайдиларми?
અરબી તફસીરો:
سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلۡأَزۡوَٰجَ كُلَّهَا مِمَّا تُنۢبِتُ ٱلۡأَرۡضُ وَمِنۡ أَنفُسِهِمۡ وَمِمَّا لَا يَعۡلَمُونَ
Замин ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва улар билмайдиган нарсалардан ҳамма жуфтларни яратган Зот Покдир.
અરબી તફસીરો:
وَءَايَةٞ لَّهُمُ ٱلَّيۡلُ نَسۡلَخُ مِنۡهُ ٱلنَّهَارَ فَإِذَا هُم مُّظۡلِمُونَ
Улар учун кеча ҳам бир белгидир. Биз ундан кундузни шилиб оламиз-да, шу билан улар бирдан зулматда қолгувчилардир.
અરબી તફસીરો:
وَٱلشَّمۡسُ تَجۡرِي لِمُسۡتَقَرّٖ لَّهَاۚ ذَٰلِكَ تَقۡدِيرُ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡعَلِيمِ
Қуёш ўз қароргоҳи сари юрар. Бу Азиз ва Билгувчи Зотнинг тақдиридир.
અરબી તફસીરો:
وَٱلۡقَمَرَ قَدَّرۡنَٰهُ مَنَازِلَ حَتَّىٰ عَادَ كَٱلۡعُرۡجُونِ ٱلۡقَدِيمِ
Ойни бир неча манзилларга белгилаб қўйганмиз. Токи у эски бутоқ каби ҳолга қайтди.
અરબી તફસીરો:
لَا ٱلشَّمۡسُ يَنۢبَغِي لَهَآ أَن تُدۡرِكَ ٱلۡقَمَرَ وَلَا ٱلَّيۡلُ سَابِقُ ٱلنَّهَارِۚ وَكُلّٞ فِي فَلَكٖ يَسۡبَحُونَ
На қуёшнинг ойга етиб олиши ва на кечанинг кундуздан ўзиб кетиши мумкин бўлади. Барчалари фалакда сузиб юрадилар.
અરબી તફસીરો:
 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: યાસિન
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝ્બેક ભાષામાં અનુવાદ - રવ્વાદ ભાષાંતર કેન્દ્ર - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

રુવાદ ભાષાંતર કેન્દ્રની ટીમ દ્વારા અને રબ્વાહ ઇસ્લામિક પ્રચાર કાર્યાલય અને વિવિધ ભાષાઓમાં ઇસ્લામની સામગ્રી પ્રસ્તુત કરતું સંગઠનના સહયોગથી

બંધ કરો