કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષાતર - રવાદ ભાષાતર સેન્ટર * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અલ્ હાકકહ   આયત:

ал-Ҳааққаҳ сураси

ٱلۡحَآقَّةُ
Аниқ рўй бергувчи.
અરબી તફસીરો:
مَا ٱلۡحَآقَّةُ
Ўша аниқ рўй бергувчи нимадир?
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡحَآقَّةُ
Сиз аниқ рўй бергувчи нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?
અરબી તફસીરો:
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ وَعَادُۢ بِٱلۡقَارِعَةِ
Самуд ва Од қаттиқ қоқувчини ёлғонга чиқаришди.
અરબી તફસીરો:
فَأَمَّا ثَمُودُ فَأُهۡلِكُواْ بِٱلطَّاغِيَةِ
Самуд эса ҳаддан ташқари қаттиқ нарса билан ҳалок қилинди.
અરબી તફસીરો:
وَأَمَّا عَادٞ فَأُهۡلِكُواْ بِرِيحٖ صَرۡصَرٍ عَاتِيَةٖ
Од қавми эса қутурган бўрон билан ҳалок қилинди.
અરબી તફસીરો:
سَخَّرَهَا عَلَيۡهِمۡ سَبۡعَ لَيَالٖ وَثَمَٰنِيَةَ أَيَّامٍ حُسُومٗاۖ فَتَرَى ٱلۡقَوۡمَ فِيهَا صَرۡعَىٰ كَأَنَّهُمۡ أَعۡجَازُ نَخۡلٍ خَاوِيَةٖ
У Зот шамолни уларнинг устига пайдар-пай етти кеча ва саккиз кундуз ҳоким қилиб қўйди. Бас, кўрасизки, у ердаги қавм худди чириб, ичи бўшаб қолган хурмо дарахтининг таналаридек ўлиб ётадилар.
અરબી તફસીરો:
فَهَلۡ تَرَىٰ لَهُم مِّنۢ بَاقِيَةٖ
Улардан бирортасининг боқий қолганини кўрасизми?
અરબી તફસીરો:
وَجَآءَ فِرۡعَوۡنُ وَمَن قَبۡلَهُۥ وَٱلۡمُؤۡتَفِكَٰتُ بِٱلۡخَاطِئَةِ
Фиръавн ҳам, ундан олдингилар ҳам, остин-устун бўлган қишлоқлар ҳам хато қилгандилар.
અરબી તફસીરો:
فَعَصَوۡاْ رَسُولَ رَبِّهِمۡ فَأَخَذَهُمۡ أَخۡذَةٗ رَّابِيَةً
Улар Парвардигорларининг пайғамбарига итоатсизлик қилдилар. Бас, У Зот уларни жуда қаттиқ ушлади.
અરબી તફસીરો:
إِنَّا لَمَّا طَغَا ٱلۡمَآءُ حَمَلۡنَٰكُمۡ فِي ٱلۡجَارِيَةِ
Биз сув туғёнга тушган вақтида сизларни кемада кўтардик.
અરબી તફસીરો:
لِنَجۡعَلَهَا لَكُمۡ تَذۡكِرَةٗ وَتَعِيَهَآ أُذُنٞ وَٰعِيَةٞ
Сизларга эслатма-ибрат қилиш ва англагувчи қулоқлар англаб олишлари учун (шундай қилдик).
અરબી તફસીરો:
فَإِذَا نُفِخَ فِي ٱلصُّورِ نَفۡخَةٞ وَٰحِدَةٞ
Бас, қачон Сур бир бор чалинганида.
અરબી તફસીરો:
وَحُمِلَتِ ٱلۡأَرۡضُ وَٱلۡجِبَالُ فَدُكَّتَا دَكَّةٗ وَٰحِدَةٗ
Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир бор силкитилганида.
અરબી તફસીરો:
فَيَوۡمَئِذٖ وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ
Ана ўша кунда Воқеа воқеъ бўлур!
અરબી તફસીરો:
وَٱنشَقَّتِ ٱلسَّمَآءُ فَهِيَ يَوۡمَئِذٖ وَاهِيَةٞ
Ва осмон ёрилур! Чунки у ўша кунда заиф бўлур!
અરબી તફસીરો:
وَٱلۡمَلَكُ عَلَىٰٓ أَرۡجَآئِهَاۚ وَيَحۡمِلُ عَرۡشَ رَبِّكَ فَوۡقَهُمۡ يَوۡمَئِذٖ ثَمَٰنِيَةٞ
Ва фаришталар унинг чор-атрофида турадилар. У кунда уларнинг устида Парвардигорингизнинг Аршини саккиз (фаришта) кўтариб туради.
અરબી તફસીરો:
يَوۡمَئِذٖ تُعۡرَضُونَ لَا تَخۡفَىٰ مِنكُمۡ خَافِيَةٞ
Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирон сирингиз махфий қолмас.
અરબી તફસીરો:
فَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ فَيَقُولُ هَآؤُمُ ٱقۡرَءُواْ كِتَٰبِيَهۡ
Бас, кимнинг китоби ўнг қўлидан берилса, у шундай дейди: «Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар!
અરબી તફસીરો:
إِنِّي ظَنَنتُ أَنِّي مُلَٰقٍ حِسَابِيَهۡ
Мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимни билган эдим».
અરબી તફસીરો:
فَهُوَ فِي عِيشَةٖ رَّاضِيَةٖ
Бас, у розилик ҳаётидадир.
અરબી તફસીરો:
فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٖ
Олий жаннатдадир.
અરબી તફસીરો:
قُطُوفُهَا دَانِيَةٞ
Унинг мевалари яқиндир.
અરબી તફસીરો:
كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَآ أَسۡلَفۡتُمۡ فِي ٱلۡأَيَّامِ ٱلۡخَالِيَةِ
(Уларга): «Ўтган кунларда қилиб ўтган амалларингиз учун мана энди бемалол еб-ичинглар», (дейилади).
અરબી તફસીરો:
وَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ بِشِمَالِهِۦ فَيَقُولُ يَٰلَيۡتَنِي لَمۡ أُوتَ كِتَٰبِيَهۡ
Китоби чап қўлидан берилган кимса эса шундай дейди: «Эҳ, китобим менга берилмаганида қанийди.
અરબી તફસીરો:
وَلَمۡ أَدۡرِ مَا حِسَابِيَهۡ
Ҳисоб-китоб нималигини билмасам эди.
અરબી તફસીરો:
يَٰلَيۡتَهَا كَانَتِ ٱلۡقَاضِيَةَ
(Бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса қани эди.
અરબી તફસીરો:
مَآ أَغۡنَىٰ عَنِّي مَالِيَهۡۜ
Молу мулким менга асқотмади.
અરબી તફસીરો:
هَلَكَ عَنِّي سُلۡطَٰنِيَهۡ
Салтанатим ҳам барбод бўлди».
અરબી તફસીરો:
خُذُوهُ فَغُلُّوهُ
(Айтилади): «Уни ушланглар, кишанланглар!
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ ٱلۡجَحِيمَ صَلُّوهُ
Кейин дўзахга ташланглар!
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ فِي سِلۡسِلَةٖ ذَرۡعُهَا سَبۡعُونَ ذِرَاعٗا فَٱسۡلُكُوهُ
Кейин узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!
અરબી તફસીરો:
إِنَّهُۥ كَانَ لَا يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ ٱلۡعَظِيمِ
У улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди.
અરબી તફસીરો:
وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ
Ва мискинларга таом беришга тарғиб қилмаган эди».
અરબી તફસીરો:
فَلَيۡسَ لَهُ ٱلۡيَوۡمَ هَٰهُنَا حَمِيمٞ
Бас, бугун унга бу ерда бирон чин дўст йўқ.
અરબી તફસીરો:
وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنۡ غِسۡلِينٖ
Йирингдан ўзга таом ҳам йўқ.
અરબી તફસીરો:
لَّا يَأۡكُلُهُۥٓ إِلَّا ٱلۡخَٰطِـُٔونَ
Уни осийларгина ейдилар.
અરબી તફસીરો:
فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَا تُبۡصِرُونَ
Сизлар кўриб турган нарсаларга қасам ичаман.
અરબી તફસીરો:
وَمَا لَا تُبۡصِرُونَ
Сизлар кўрмайдиган нарсаларга ҳам.
અરબી તફસીરો:
إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ
Албатта, у (Қуръон) буюк Элчининг сўзидир.
અરબી તફસીરો:
وَمَا هُوَ بِقَوۡلِ شَاعِرٖۚ قَلِيلٗا مَّا تُؤۡمِنُونَ
У бир шоирнинг сўзи эмас. Сизлар жуда оз ишонасизлар.
અરબી તફસીરો:
وَلَا بِقَوۡلِ كَاهِنٖۚ قَلِيلٗا مَّا تَذَكَّرُونَ
У фолбиннинг сўзи ҳам эмас. Сизлар жуда оз ибратланасизлар.
અરબી તફસીરો:
تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
У оламлар Парвардигори тарафидан нозил қилинган.
અરબી તફસીરો:
وَلَوۡ تَقَوَّلَ عَلَيۡنَا بَعۡضَ ٱلۡأَقَاوِيلِ
Агар у Бизнинг шаънимизга айрим сўзларни тўқиб олганида,
અરબી તફસીરો:
لَأَخَذۡنَا مِنۡهُ بِٱلۡيَمِينِ
Албатта, Биз уни куч билан ушлар эдик.
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ لَقَطَعۡنَا مِنۡهُ ٱلۡوَتِينَ
Кейин унинг шоҳтомирини узиб ташлаган бўлар эдик.
અરબી તફસીરો:
فَمَا مِنكُم مِّنۡ أَحَدٍ عَنۡهُ حَٰجِزِينَ
Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қолгувчи бўлмас.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّهُۥ لَتَذۡكِرَةٞ لِّلۡمُتَّقِينَ
У тақводорлар учун эслатмадир.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّا لَنَعۡلَمُ أَنَّ مِنكُم مُّكَذِّبِينَ
Биз сизларнинг орангизда ёлғонга чиқарувчилар борлигини аниқ биламиз.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّهُۥ لَحَسۡرَةٌ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ
У кофирлар учун ҳасрат-надоматдир.
અરબી તફસીરો:
وَإِنَّهُۥ لَحَقُّ ٱلۡيَقِينِ
У аниқ Ҳақиқатдир.
અરબી તફસીરો:
فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Бас, улуғ Парвардигорингиз исмини покланг, тасбеҳ айтинг.
અરબી તફસીરો:
 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અલ્ હાકકહ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષાતર - રવાદ ભાષાતર સેન્ટર - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

ઉઝબેક ભાષામાં કુરઆન મજીદનું ભાષાતર, તેનું ભાષાતર રવાદ અત્ તરજમાં સેન્ટર દ્વારા ઇસ્લામ હાઉસ.કોમની મદદ સાથે કરવામાં આવ્યું

બંધ કરો