Check out the new design

કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેકી ભાષામાં અનુવાદ - મુહમ્મદ સાદિક * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અઝ્ ઝારિયાત   આયત:
۞ قَالَ فَمَا خَطۡبُكُمۡ أَيُّهَا ٱلۡمُرۡسَلُونَ
У: «Эй элчилар! Сизнинг ишингиз недир?» – деди.
અરબી તફસીરો:
قَالُوٓاْ إِنَّآ أُرۡسِلۡنَآ إِلَىٰ قَوۡمٖ مُّجۡرِمِينَ
Улар: «Албатта, биз жиноятчи қавмга юборилганмиз.
અરબી તફસીરો:
لِنُرۡسِلَ عَلَيۡهِمۡ حِجَارَةٗ مِّن طِينٖ
Уларнинг устидан лойдан (пиширилган) тошларни ташлаш учун.
અરબી તફસીરો:
مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ لِلۡمُسۡرِفِينَ
Роббинг ҳузурида исрофчилар учун белгилаб қўйилганларни», дедилар.
અરબી તફસીરો:
فَأَخۡرَجۡنَا مَن كَانَ فِيهَا مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Ва Биз у жойдан мўминларни чиқардик.
અરબી તફસીરો:
فَمَا وَجَدۡنَا فِيهَا غَيۡرَ بَيۡتٖ مِّنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ
У ерда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик.
અરબી તફસીરો:
وَتَرَكۡنَا فِيهَآ ءَايَةٗ لِّلَّذِينَ يَخَافُونَ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ
Ва у ерда аламли азобдан қўрқадиганлар учун оят(белги) қолдирдик.
અરબી તફસીરો:
وَفِي مُوسَىٰٓ إِذۡ أَرۡسَلۡنَٰهُ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ بِسُلۡطَٰنٖ مُّبِينٖ
Ва Мусода ҳам (белги) бор. Биз уни Фиръавнга равшан ҳужжат ила юборганимизда...
અરબી તફસીરો:
فَتَوَلَّىٰ بِرُكۡنِهِۦ وَقَالَ سَٰحِرٌ أَوۡ مَجۡنُونٞ
У юз ўгириб, ишонгани томон юрди ва: «(Мусо) сеҳргар ёки мажнундир», деди.
અરબી તફસીરો:
فَأَخَذۡنَٰهُ وَجُنُودَهُۥ فَنَبَذۡنَٰهُمۡ فِي ٱلۡيَمِّ وَهُوَ مُلِيمٞ
Бас, Биз уни ва аскарларини тутиб денгизга ташладик ва у маломатга лойиқ иш қилувчи эди.
અરબી તફસીરો:
وَفِي عَادٍ إِذۡ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمُ ٱلرِّيحَ ٱلۡعَقِيمَ
Ва Одда ҳам (белги) бор. Вақтики, Биз уларга туғмас шамолни юбордик.
(Одатда, шамол ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Од қавмига келган шамол эса уларга ёмғир эмас, бало-офат, ҳалокатни олиб келган, шунинг учун унинг туғмас, яъни бефойда деб сифатланяпти.)
અરબી તફસીરો:
مَا تَذَرُ مِن شَيۡءٍ أَتَتۡ عَلَيۡهِ إِلَّا جَعَلَتۡهُ كَٱلرَّمِيمِ
У қайси нарсага етиб борса, титиб ташламасдан қўймас.
અરબી તફસીરો:
وَفِي ثَمُودَ إِذۡ قِيلَ لَهُمۡ تَمَتَّعُواْ حَتَّىٰ حِينٖ
Ва Самудда ҳам (белги) бор. Уларга: «Вақтинчалик маза қилиб туринглар», дейилган вақтда...
અરબી તફસીરો:
فَعَتَوۡاْ عَنۡ أَمۡرِ رَبِّهِمۡ فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّٰعِقَةُ وَهُمۡ يَنظُرُونَ
Аллоҳнинг амридан бош тортдилар, бас, қараб турган ҳолларида уларни қаттиқ овоз тутди.
અરબી તફસીરો:
فَمَا ٱسۡتَطَٰعُواْ مِن قِيَامٖ وَمَا كَانُواْ مُنتَصِرِينَ
Бас, улар ўринларидан туролмадилар ва ёрдам ҳам ололмадилар.
અરબી તફસીરો:
وَقَوۡمَ نُوحٖ مِّن قَبۡلُۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمٗا فَٰسِقِينَ
Ва бундан аввал Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок этганмиз). Албатта, улар фосиқ қавм эдилар.
અરબી તફસીરો:
وَٱلسَّمَآءَ بَنَيۡنَٰهَا بِأَيۡيْدٖ وَإِنَّا لَمُوسِعُونَ
Осмонни Ўз қўлимизда(қудратимиз) ила бино қилдик. Албатта, Биз уни кенгайтирувчимиз.
અરબી તફસીરો:
وَٱلۡأَرۡضَ فَرَشۡنَٰهَا فَنِعۡمَ ٱلۡمَٰهِدُونَ
Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчидирмиз!
અરબી તફસીરો:
وَمِن كُلِّ شَيۡءٍ خَلَقۡنَا زَوۡجَيۡنِ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ
Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки, эсласангизлар.
અરબી તફસીરો:
فَفِرُّوٓاْ إِلَى ٱللَّهِۖ إِنِّي لَكُم مِّنۡهُ نَذِيرٞ مُّبِينٞ
Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
(Одатда инсон хавфу хатардан, бало-офатдан қочади. Бу оятда тилга олинган хавф-хатар — динсизлик, ғафлат ва осийликдир, ундан қочиш гуноҳ ва ҳаром ишларни тарк этиб, Аллоҳга илтижо этиш билан бўлади. Аллоҳга қочишда инсон учун улуғ саодат ва мартаба бордир.)
અરબી તફસીરો:
وَلَا تَجۡعَلُواْ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَۖ إِنِّي لَكُم مِّنۡهُ نَذِيرٞ مُّبِينٞ
Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
અરબી તફસીરો:
 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અઝ્ ઝારિયાત
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેકી ભાષામાં અનુવાદ - મુહમ્મદ સાદિક - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

તેનું અનુવાદ મોહમ્મદ સાદિક મુહમ્મદ યુસુફ દ્વારા કરવામાં આવ્યું. રવ્વાદ ભાષાંતર કેન્દ્રની દેખરેખ હેઠળ તેની ચકાસણી કરવામાં આવી, મૂળ અનુવાદ, મંતવ્યો વ્યક્ત કરવા, અનુવાદના મૂલ્યનું મૂલ્યાંકન કરવા અને તેની પ્રગતિ કરવાના હેતુથી ઉપલબ્ધ છે.

બંધ કરો