Check out the new design

Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - Fassara da harshan Uzbakiyanci na taƙaitaccen Tafsirin AlƘur'ani mai girma. * - Teburin Bayani kan wasu Fassarori


Fassarar Ma'anoni Sura: Al'shu'araa   Aya:
لَعَلَّنَا نَتَّبِعُ ٱلسَّحَرَةَ إِن كَانُواْ هُمُ ٱلۡغَٰلِبِينَ
Ажаб эмаски, сеҳргарлар Мусодан ғолиб бўлсалар ва биз уларга эргашсак.
Tafsiran larabci:
فَلَمَّا جَآءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالُواْ لِفِرۡعَوۡنَ أَئِنَّ لَنَا لَأَجۡرًا إِن كُنَّا نَحۡنُ ٱلۡغَٰلِبِينَ
Сеҳргарлар Мусони енгиш учун Фиръавннинг ёнига келишгач: "Агар Мусодан ғолиб бўлсак, бизга бирон моддий ёки маънавий мукофот бериладими?"
Tafsiran larabci:
قَالَ نَعَمۡ وَإِنَّكُمۡ إِذٗا لَّمِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ
Фиръавн уларга деди: "Мусо устидан ғалаба қозонсангизлар, менинг яқин кишиларимга айланасизлар, сизларга юксак мансаблар бераман".
Tafsiran larabci:
قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلۡقُواْ مَآ أَنتُم مُّلۡقُونَ
Мусо Аллоҳнинг қўллашига ҳам, ўзининг сеҳргар эмаслигига ҳам аниқ ишонган ҳолда уларга деди: "Арқону асоларингизни ташланглар".
Tafsiran larabci:
فَأَلۡقَوۡاْ حِبَالَهُمۡ وَعِصِيَّهُمۡ وَقَالُواْ بِعِزَّةِ فِرۡعَوۡنَ إِنَّا لَنَحۡنُ ٱلۡغَٰلِبُونَ
Арқонлари ва асоларини ташлаб дедилар: "Фиръавннинг буюклигига қасамки, биз ғолиб бўламиз, Мусо эса мағлуб бўлади".
Tafsiran larabci:
فَأَلۡقَىٰ مُوسَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ تَلۡقَفُ مَا يَأۡفِكُونَ
Мусо ҳам асосини ташлаган эди, у бир баҳайбат аждарҳога айланиб, уларнинг уйдирмаларини юта бошлади.
Tafsiran larabci:
فَأُلۡقِيَ ٱلسَّحَرَةُ سَٰجِدِينَ
Сеҳргарлар Мусонинг асоси улар ташлаган сеҳрларини юта бошлаганини кўриб, сажда қилган ҳолларида ерга ташландилар.
Tafsiran larabci:
قَالُوٓاْ ءَامَنَّا بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Дедилар: "Ҳамма махлуқотларнинг Парвардигорига иймон келтирдик".
Tafsiran larabci:
رَبِّ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ
Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига.
Tafsiran larabci:
قَالَ ءَامَنتُمۡ لَهُۥ قَبۡلَ أَنۡ ءَاذَنَ لَكُمۡۖ إِنَّهُۥ لَكَبِيرُكُمُ ٱلَّذِي عَلَّمَكُمُ ٱلسِّحۡرَ فَلَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَۚ لَأُقَطِّعَنَّ أَيۡدِيَكُمۡ وَأَرۡجُلَكُم مِّنۡ خِلَٰفٖ وَلَأُصَلِّبَنَّكُمۡ أَجۡمَعِينَ
Фиръавн сеҳргарларнинг иймонга келганларини қоралаб деди: "Сизларга изн бермасимдан олдин Мусога иймон келтирдингизми? Сизларга сеҳрни ўргатган каттангиз мана шу Мусонинг ўзи. Ҳаммангиз Мисрни қўлга олиш учун тил бириктиргансиз. Менинг нималарга қодирлигимни яқинда билиб оласизлар. Қўл ва оёқларингизни қарама-қарши тарафидан чопиб ташлайман. (Яъни, ўнг оёқ билан чап қўлни ёки аксинча). Ҳаммангизни хурмо дарахтининг шохларига осаман. Биронтангизни тирик қолдирмайман".
Tafsiran larabci:
قَالُواْ لَا ضَيۡرَۖ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ
Сеҳргарлар Фиръавнга дедилар: "Оссанг ҳам, чопсанг ҳам шу дунёда қиласан. Бу дунё эса ўткинчи. Азобинг бир зумда тугайди. Биз эса Парвардигоримизга қайтамиз ва У Зот бизни Ўзининг мангу раҳматига дохил қилади".
Tafsiran larabci:
إِنَّا نَطۡمَعُ أَن يَغۡفِرَ لَنَا رَبُّنَا خَطَٰيَٰنَآ أَن كُنَّآ أَوَّلَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Биз биринчилардан бўлиб Мусони тасдиқ этганлар ва унга иймон келтирганлар бўлганимиз учун Парвардигоримиз олдин қилиб ўтган хатоларимизни мағфират айлашини умид қиламиз.
Tafsiran larabci:
۞ وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَسۡرِ بِعِبَادِيٓ إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ
Мусога ваҳий қилиб, Бани Исроилни олиб тунда йўлга чиқишни буюрдик ҳамда Фиръавн ва унинг одамлари орқаларидан таъқиб этиши ҳақида хабар бердик.
Tafsiran larabci:
فَأَرۡسَلَ فِرۡعَوۡنُ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ
Фиръавн Мусонинг Бани Исроилни олиб, Мисрдан чиқиб кетганидан хабар топгач, уларни қайтариш мақсадида айрим аскарларини лашкар тўплаш учун шаҳарларга юборди.
Tafsiran larabci:
إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَشِرۡذِمَةٞ قَلِيلُونَ
Фиръавн Бани Исроил шаънини ерга уриб деди: "Улар бор-йўғи бир ҳовуч яалангоёқлардир".
Tafsiran larabci:
وَإِنَّهُمۡ لَنَا لَغَآئِظُونَ
Албатта, улар бизни ғазаблантирадиган ишни қилдилар.
Tafsiran larabci:
وَإِنَّا لَجَمِيعٌ حَٰذِرُونَ
Албатта, биз ҳушёрмиз, эҳтиёт чораларини кўриб қўйганмиз.
Tafsiran larabci:
فَأَخۡرَجۡنَٰهُم مِّن جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ
Бас, Биз Фиръавн ва унинг қавмини боғлару булоқларга бой Мисрдан чиқардик.
Tafsiran larabci:
وَكُنُوزٖ وَمَقَامٖ كَرِيمٖ
Бебаҳо хазиналару гўзал ошёнларга бой Мисрдан чиқардик.
Tafsiran larabci:
كَذَٰلِكَۖ وَأَوۡرَثۡنَٰهَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Фиръавн ва унинг қавмини бу неъматлардан маҳрум қилганимиздек, уларни Шом диёридаги Бани Исроилга ўтказиб қўйдик.
Tafsiran larabci:
فَأَتۡبَعُوهُم مُّشۡرِقِينَ
Фиръавн ва унинг қавми Бани Исроил изидан бориб, кун чиқиш пайтида уларга етиб олди.
Tafsiran larabci:
daga cikin fa'idodin Ayoyin wannan shafi:
• العلاقة بين أهل الباطل هي المصالح المادية.
Ботил аҳлини бир-бирига боғлаб турадиган ришта моддий манфаатлардир.

• ثقة موسى بالنصر على السحرة تصديقًا لوعد ربه.
Мусо Парвардигори берган ваъдасининг тасдиғи ўлароқ, сеҳргарлардан ғолиб бўлишига аниқ ишониб турди.

• إيمان السحرة برهان على أن الله هو مُصَرِّف القلوب يصرفها كيف يشاء.
Сеҳргарларнинг иймонга келишлари қалблар Аллоҳнинг Қўлида эканига, уларни Ўзи истаганича тасарруф қила олишига яққол далилдир.

• الطغيان والظلم من أسباب زوال الملك.
Зулм ва зўравонлик подшоҳликнинг завол топишига олиб боради.

 
Fassarar Ma'anoni Sura: Al'shu'araa
Teburin Jerin Sunayen Surori Lambar shafi
 
Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - Fassara da harshan Uzbakiyanci na taƙaitaccen Tafsirin AlƘur'ani mai girma. - Teburin Bayani kan wasu Fassarori

Wanda aka buga a Cibiyar Tafsiri dan karatuttukan AlƘur'ani.

Rufewa