Check out the new design

Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - Fassara da harshan Uzbakiyanci na taƙaitaccen Tafsirin AlƘur'ani mai girma. * - Teburin Bayani kan wasu Fassarori


Fassarar Ma'anoni Sura: Al'shu'araa   Aya:
كَذَّبَتۡ قَوۡمُ لُوطٍ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Лут қавми ўзининг пайғамбари Лутни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
Tafsiran larabci:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ لُوطٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга қондош биродарлари Лут шундай деганди: "Аллоҳдан қўрқиб, У Зотга ширк келтиришдан тийилмайсизларми?"
Tafsiran larabci:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Мен ишончли пайғамбарман. Ўзимга келган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам.
Tafsiran larabci:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар.
Tafsiran larabci:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир.
Tafsiran larabci:
أَتَأۡتُونَ ٱلذُّكۡرَانَ مِنَ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Эркакларнинг орқаларига борасизларми?
Tafsiran larabci:
وَتَذَرُونَ مَا خَلَقَ لَكُمۡ رَبُّكُم مِّنۡ أَزۡوَٰجِكُمۚ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمٌ عَادُونَ
Шаҳватингизни қондириш учун Аллоҳ сизларга яратиб қўйган жуфтларингизга бормасдан-а? Йўқ! Сизлар бу манфур ишингиз билан Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан тажовуз қилган кимсалардирсиз.
Tafsiran larabci:
قَالُواْ لَئِن لَّمۡ تَنتَهِ يَٰلُوطُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُخۡرَجِينَ
Унга қавми деди: "Эй Лут, бизни бу ишдан қайтаришдан тийилмайдиган бўлсанг, сен ҳам, тарафдорларинг ҳам шаҳримиздан қувиласизлар.
Tafsiran larabci:
قَالَ إِنِّي لِعَمَلِكُم مِّنَ ٱلۡقَالِينَ
Лут уларга деди: "Албатта мен бу қилаётган ишингизни ёмон кўрадиган, ундан нафратланадиган одамман".
Tafsiran larabci:
رَبِّ نَجِّنِي وَأَهۡلِي مِمَّا يَعۡمَلُونَ
Парвардигорига дуо қилиб деди: "Парвардигорим, менга ва оиламга улар қилаётган манфур ишлар туфайли ёғилажак азобдан нажот бер".
Tafsiran larabci:
فَنَجَّيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥٓ أَجۡمَعِينَ
Унинг дуосини ижобат айлаб, ўзига ҳам, аҳли оиласига ҳам, ҳаммаларига нажот бердик.
Tafsiran larabci:
إِلَّا عَجُوزٗا فِي ٱلۡغَٰبِرِينَ
Фақат унинг хотинигина бундан мустасно. У кофир эди. Шунинг учун ҳалокатга учрайдиганлар сафидан жой олди.
Tafsiran larabci:
ثُمَّ دَمَّرۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ
Лут ва унинг аҳли Садум шаҳридан чиқиб кетганларидан кейин қолган қавмини ҳам жуда қаттиқ ҳалокатга гирифтор қилдик.
Tafsiran larabci:
وَأَمۡطَرۡنَا عَلَيۡهِم مَّطَرٗاۖ فَسَآءَ مَطَرُ ٱلۡمُنذَرِينَ
Уларнинг устига осмондан тош ёғдирдик. Лут уларни, шу ишларини тўхтатмасдан қилаверадиган бўлсалар, Аллоҳнинг азоби келишидан огоҳлантирган эди. Мана энди улар устига ёғаётган бу тошлар нақадар ёмон бало бўлди.
Tafsiran larabci:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Қилган манфур ишлари туфайли Лут қавмининг устига ёққан бу балода ибрат олувчилар учун ибрат бордир. Уларнинг аксари мўмин бўлмагандилар.
Tafsiran larabci:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиз-Қудратлидир, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир.
Tafsiran larabci:
كَذَّبَ أَصۡحَٰبُ لۡـَٔيۡكَةِ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Мадян яқинидаги қалин дарахтзори бор шаҳарликлар ўз пайғамбарлари Шуайб алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан, ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.
Tafsiran larabci:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ شُعَيۡبٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга Шуайб шундай деганди: "Аллоҳдан қўрқиб, ширкни ташламайсизларми?"
Tafsiran larabci:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Мен ишончли пайғамбарман. Ўзимга келган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам.
Tafsiran larabci:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар.
Tafsiran larabci:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир.
Tafsiran larabci:
۞ أَوۡفُواْ ٱلۡكَيۡلَ وَلَا تَكُونُواْ مِنَ ٱلۡمُخۡسِرِينَ
Одамларга нарса сотаётганингизда ўлчовни тўла қилинглар. Тарозидан, ўлчовдан уриб қоладиганлардан бўлманглар.
Tafsiran larabci:
وَزِنُواْ بِٱلۡقِسۡطَاسِ ٱلۡمُسۡتَقِيمِ
Бошқаларга тортиб бераётганингизда тўғри тарози билан тортинглар.
Tafsiran larabci:
وَلَا تَبۡخَسُواْ ٱلنَّاسَ أَشۡيَآءَهُمۡ وَلَا تَعۡثَوۡاْ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُفۡسِدِينَ
Одамларга ҳақларини камайтириб берманглар ва гуноҳлар ила ер юзида бузғунчиликларни кўпайтирманглар.
Tafsiran larabci:
daga cikin fa'idodin Ayoyin wannan shafi:
• اللواط شذوذ عن الفطرة ومنكر عظيم.
Бачавозлик инсон табиатига тўғри келмайдиган манфур бир ишдир ва катта гуноҳдир.

• من الابتلاء للداعية أن يكون أهل بيته من أصحاب الكفر أو المعاصي.
Даъватчи учун оила аъзоларидан бири кофир бўлишидек оғир синов борми?

• العلاقات الأرضية ما لم يصحبها الإيمان، لا تنفع صاحبها إذا نزل العذاب.
Модомики, иймон бўлмас экан, бало ёғилган пайтда ерга хос ришталар, масалан, қариндошчилик фойда бермайди, асқотмайди.

• وجوب وفاء الكيل وحرمة التَّطْفِيف.
Тўғри ўлчаб, тўғри тортиб бериш, тарозидан, ўлчовдан уриб қолмаслик вожиб амал.

 
Fassarar Ma'anoni Sura: Al'shu'araa
Teburin Jerin Sunayen Surori Lambar shafi
 
Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - Fassara da harshan Uzbakiyanci na taƙaitaccen Tafsirin AlƘur'ani mai girma. - Teburin Bayani kan wasu Fassarori

Wanda aka buga a Cibiyar Tafsiri dan karatuttukan AlƘur'ani.

Rufewa