2. Бу одамлар учун ўзларидан бўлган бир кишига (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга, кофир) кимсаларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг, иймон келтирган зотларга эса улар учун Парвардигорлари ҳузурида азалий рост мартаба борлиги ҳақида хушхабар етказинг, деб ваҳий юборганимиз қизиқ туюлдими?! Кофирлар: «Дарҳақиқат, бу (яъни, Муҳаммад) зўр сеҳргардир», дедилар.
4. (Қиёмат Кунида) барчангиз Унга қайтишингиз бордир. (Бу) Аллоҳнинг ҳаққирост ваъдасидир. Албатта, аввал-бошда барча нарсани Унинг Ўзи яратур. Сўнгра иймон келтириб, яхши амаллар қилиб ўтган зотларни адолат билан мукофотлаш учун (Қиёмат Куни) яна қайта яратур. Куфр йўлини тутган кимсалар учун эса қайноқ сувдан иборат ичимлик ва кофир бўлганлари сабабли аламли азоб бўлур.
5. У (Аллоҳ) қуёшни (кундузлари) зиё сочгувчи, ойни эса (кечалари) нур — ёруғлик қилган ва сизлар йилларнинг саноғини ҳамда (вақтларнинг) ҳисобини билишларингиз учун уни (яъни, ойни бир қанча) манзил-буржларга бўлиб қўйган Зотдир. Ҳеч шак-шубҳасиз, Аллоҳ бу (борлиқни) ҳақ (қонун ва мақсад) билан яратди. У зот биладиган қавм учун Ўз оятларини муфассал баён қилур.
6. Албатта, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ҳамда Аллоҳ осмонлар ва Ерда яратиб қўйган нарсаларда Аллоҳдан қўрқадиган қавм учун оят-аломатлар бордир.
7. Албатта, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган, ҳаёти дунёнинг ўзигагина рози бўлиб, фақат ўша билан хотирлари жам бўлган кимсалар ҳамда Бизнинг оятларимиздан ғофил қолган кимсалар —
11. Агар Аллоҳ бу одамларга (яъни, мушрикларга) яхшиликни тез келтиргани каби ёмонликни ҳам нақд қилса эди, албатта уларнинг ажаллари етган бўлур эди. Бас, (Биз уларга ёмонликни нақд қилмаймиз, балки) Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсаларни, ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида ташлаб қўюрмиз.
И з о ҳ. Ушбу оят маккалик мушриклар Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг даъватларига қулоқ солмай: «Ё Аллоҳ, агар Муҳаммаднинг дини ҳақ дин бўлса, бошимизга осмондан тош ёғдиргил», деб ўзлари учун ёмонлик тилаб дуои бад қилганларида нозил бўлган. Бу оятда икки маънони уқиш мумкин: биринчиси, мушрик кимсаларнинг нақадар нодон эканликлари. Чунки улар доно ва тадбиркор бўлганларида: «Агар шу дин ҳақ дин бўлса, бизларни ҳам шу динга йўллагин», деб илтижо қилган бўлур эдилар. Иккинчиси, айрим золим ва тажовузкор кимсаларнинг бемалол ҳаром-ҳариш йўлларда айш-ишрат қилиб юришлари уларнинг тутган йўллари тўғри эканлигини билдирмайди, билъакс, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлганлари учун ҳақ йўлни топа олмай туғён ва исёнларида адашиб-улоқиб юрганларини билдиради.
15. Қачон уларга (уларнинг олдида) Бизнинг очиқ равшан оятларимиз тиловат қилинса, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсалар: «Бу Қуръондан бошқа бир Қуръон келтиргин ёки буни ўзгартиргин», дедилар. Айтинг: «Мен учун уни ўз томонимдан ўзгартириш дуруст эмасдир. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган оятларгагина эргашурман. Чунки мен агар Парвардигоримга исён қилсам, улуғ Куннинг (Қиёматнинг) азобидан қўрқурман».
16. Айтинг: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, мен уни (Қуръонни) тиловат қилмаган бўлур эдим ва (мен орқали Аллоҳ) уни сизларга билдирмаган бўлур эди. Ахир ундан (Қуръон нозил бўлишидан) илгари ҳам бир умр сизларнинг орангизда яшаб турдим-ку! Ахир, ақл юргизмайсизларми?
И з о ҳ. Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбар бўлишларидан аввалги қирқ йиллик умрлари маккалик араблар кўз ўнгида ўтган бўлиб, бу давр мобайнида, у зот на бир устоз кўрган эдилар ва на бир китоб мутолаа қилган эдилар. Бу ҳол у кишини таниган-билган ҳамма замондош ва ватандошларига аён эди. Шунинг учун ҳам қирқ ёшга тўлганларидан кейин илоҳий оятларни тиловат қилиб, одамларни Ислом динига даъват эта бошлаганларида, бу оятларнинг тенгсиз гўзал назми, тубсиз теран мағзидан лол бўлган кўп кишилар бу башарнинг сўзи эмаслигига иймон келтирдилар. Лекин Макка мушрикларидан айрим кимсалар бу илоҳий мўъжизанинг қадру қимматини билмайдилар ва ҳатто Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг устларидан истеҳзо қилиб кулишга ҳам бориб етдиларки, мазкур ва қуйидаги оятлар ана шундай кимсалар ҳақида нозил бўлгандир.
17. Ахир Аллоҳ шаънига бўҳтон қилган ёки Унинг оятларини ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?!Албатта (бундай) жиноятчи кимсалар нажот топмаслар.
19. (Аввалда) одамлар фақат бир миллат (яъни, бир динда) бўлган эдилар. Сўнгра бўлиниб кетдилар. Агар Парвардигорингиз томонидан (яхши-ёмон амалларнинг мукофот-жазолари фақат Қиёматда бўлиши хусусида) Сўз бўлмаганида эди, талашиб-тортишаётган нарсалари ҳақида уларнинг ўрталарида ҳукм қилинган бўлур эди (яъни, диндан чиққан кимсалар шу дунёдаёқ жазоланган бўлур эдилар).
20. Улар: «Унга (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) Парвардигори томонидан оят-мўъжиза тушса эди», дейдилар. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Ғайб (яъни, келажак ва инсон идрокидан махфий бўлган барча нарсалар билими) фақат Аллоҳникидир. Бас, кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кўз тутгувчиларданман».
22. У (Аллоҳ) шундай Зотки, сизларни қуруқлик ва денгизда юргизур. То сизлар кемаларда бўлган вақтларингизда ва у (кемалар) хуш ел билан уларни (яъни, сизларни) олиб кетаётганида ва улар бу билан шод-хуррам бўлганларида, бир қаттиқ шамол келур ҳамда уларнинг устига ҳар тарафдан тўлқин келиб, ўзларининг гирдобда қолганларини билганларида: «Қасамки, агар мана шу (бало)дан бизга нажот берсанг, албатта шукр қилгувчилардан бўлурмиз», деб чин ихлос билан Аллоҳга илтижо қилурлар.
23. Энди қачонки Аллоҳ уларга нажот бергач, баногоҳ улар Ер юзида ноҳақ зулму тажовузкорлик қилурлар. Эй одамлар, бу тажовузингиз фақат ўзингизнинг зиёнингизгадир. (Сизлар бу арзимас ва қисқа) ҳаёти дунё матоси(дан фойдаланмоқдасиз). Сўнгра Бизга қайтишингиз бордир. Бас, Биз сизларга қилиб ўтган амалларингизни билдирурмиз.
24. Дарҳақиқат, бу ҳаёти дунёнинг мисоли худди Биз осмондан ёғдирган бир сувга ўхшайди, бас, одамзод ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат бўлган ер набототи у билан аралашиб, ҳатто ер чирой олиб, ясан-тусан қилганида ва ернинг аҳли унинг устида кучли-қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида, ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни гўё куни-кеча обод бўлмагандек, вайронага айлантириб қўюрмиз. Тафаккур қила оладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз.
26. Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир. Уларнинг юзларини на қаролик ва на хорлик қоплар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда абадий қолурлар.
27. Ёмон амаллар қилган кимсалар учун эса ўша ёмонликлари баробарида ёмон жазо бўлур ва уларни хорлик ўраб олур — улар учун Аллоҳ тарафидан бирон-бир (жазодан) сақловчи бўлмас. Уларнинг юзлари гўё қоронғу кечадан бир бўлаги қоплагандек. Ана ўшалар дўзах эгалари бўлиб, у жойда абадий қолурлар.
28. У кунда (Қиёматда) Биз уларнинг (яъни, инсонларнинг) ҳаммаларини тўплаймиз, сўнгра мушрик бўлган кимсаларга: «Сизлар ҳам, Аллоҳга шерик қилиб олган бутларингиз ҳам ўз жойингиздан жилмангиз», деб уларнинг ўрталарини ажратурмиз (яъни, мушриклар дунёда доим бирга бўлиб, сиғиниб юрган бутларидан ажралиб қолурлар) ва бутлари (уларга): «Сизлар бизга ибодат қилганингиз йўқ (яъни, биз, бутлар жонсиз нарсалар бўлганимиз учун бизга сиғинганларингизни билганимиз йўқ).
30. Ўша ерда ҳар бир жон қилиб ўтган ишидан хабардор бўлур ва (ҳаммалари) ҳақиқий Хожалари — Аллоҳга қайтарилурлар ҳамда ўзлари ўйлаб тўқиб чиқарган бутлари улардан ғойиб бўлур.
31. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир Ўша зотдан қўрқмайсизларми?!»
34. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг (сўранг): «Бутларингиз орасида аввал-бошда ўзи яратиб, сўнгра яна қайта ярата оладиган биров борми?!» Айтинг: «Аллоҳ аввал-бошда Ўзи яратиб, сўнгра Ўзи яна қайта яратур. Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!»
37. Ушбу Қуръон Аллоҳдан ўзга биров томонидан тўқилган бўлиши мумкин эмас. Балки, у бутун оламлар Парвардигори томонидан келган ва (ҳақ эканлигига) шак-шубҳа бўлмаган ўзидан аввалги (Таврот, Инжил каби) нарсаларни тасдиқловчи ва (шариат ҳукмларидан (иборат) муфассил Китобдир.
38. Ёки: «Уни (Муҳаммад) тўқиб чиқарган», дейдиларми?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «У ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб, шу (Қуръон)га ўхшаш биргина сура келтирингизлар!»
39. Йўқ! Улар Қуръон илмини эгалламасдан ва уларга унинг таъвил — моҳияти аён бўлмасдан туриб «ёлғон», дедилар. Улардан аввалгилар ҳам (ўз пайғамбарларининг сўзларини) мана шундай «ёлғон», деган эдилар. Мана энди ундай золим кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.
40. Уларнинг (яъни, мушрикларнинг) орасида унга (Қуръонга) ишонадиганлари ҳам бор. Уларнинг орасида унга ишонмайдиганлари ҳам бордир. Парвардигорингиз бузғунчи кимсаларни жуда яхши билгувчидир.
41. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар улар сизни ёлғончи қилсалар, у ҳолда айтинг: «Менинг қилган амалим ўзим учун, сизларнинг амалингиз ўзингиз учундир. Сизлар менинг амалимдан поксизлар, мен эса сизлар қилаётган амалларингиздан покдирман».
42. Уларнинг орасида сизга қулоқ тутадиганлари ҳам бор (аммо гаранг одамдек, ҳеч нарса англамайдилар). Ахир сиз, агар ўзлари ақл юргизмасалар, кар кимсаларга эшиттира олурмисиз?!
43. Уларнинг орасида сизга қараб турадиганлари ҳам бор (аммо кўр одамдек, сиздаги пайғамбарлик белгиларини кўрмайдилар). Ахир сиз, агар ўзлари кўрмасалар, кўр кимсаларни ҳидоят қила олурмисиз?!
45. (Аллоҳ) уларни (яъни, мушрикларни ҳисоб-китоб учун) тўплайдиган кунда улар (бу дунёда) гўёки кундуз куни бир соатгина тургандек (яшагандек) бир-бирларини танирлар. Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деган кимсалар муҳаққақ зиён қилдилар ва ҳақ йўлга юргувчи бўлмадилар.
46. Агар уларга ваъда қилаётганимиз азобни сизга кўрсатсак ҳам (яъни, ҳаёт пайтингизда уларнинг кофир бўлганлари оқибатида тортадиган азобларини кўрсангиз ҳам), ёки (уларни азобга дучор қилишимиздан илгарироқ) сизни вафот қилдирсак ҳам, ҳар ҳолда Ўзимизга қайтишлари бордир. Қолаверса, Аллоҳ улар қилаётган барча ишларга гувоҳдир.
47. Ҳар бир миллат учун пайғамбар бўлур. Бас, қачон пайғамбарлари келганида, ўша (миллат)ларга зулм қилинмаган ҳолда, уларнинг ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур.
И з о ҳ. Ислом таълимотига кўра, бу олам имтиҳон олами бўлиб, ҳар бир киши мана шу имтиҳонда ўта олган-олмаганига қараб Охиратда мукофот ёки жазога мустаҳиқ бўлади. Бандалар ўзларининг зиммаларидаги бурчларини ва ҳақ-ҳуқуқларини таниб, ҳақ йўлни топиб, имтиҳондан муваффақият билан ўтишлари учун уларга Аллоҳ таоло пайғамбарлари орқали Ўз кўрсатмаларини юборади. Бу пайғамбарларнинг аввалгиси Одам алайҳиссалом бўлса, сўнггиси Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломдирлар. Бу иккалаларининг ўртасида юз минглаб пайғамбарлар ўтганлар. Бинобарин, дунёда бирон-бир миллат йўқки, у миллатга Аллоҳ пайғамбарларининг даъвати етмаган бўлса. Юқоридаги оятда уқтирилишича, Аллоҳ таоло Ўзи яратган ҳар бир миллатга пайғамбар юбориб, Ўз динига даъват қилади. Қачонки, у миллат ўша пайғамбарни ёлғончи қилиб, у келтирган диндан юз ўгирса, Қиёмат Кунида у миллатга ўша пайғамбар гувоҳлигида адолат билан жазо берилади. Бу оят: «То пайғамбар юбормагунча ҳеч кимни жазолагувчи эмасмиз», деган мазмундаги Исро сурасининг 14-оятига ҳамоҳангдир.
49. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен агар Аллоҳ хоҳламаса (ўзгалар у ёқда турсин), ўзимга ҳам бирон зиён ё фойда етказишга қодир эмасман. (Бинобарин, келажак, ғайб илмларидан ҳам хабардор эмасман, лекин) ҳар бир миллат-авлод учун бир ажал бордир. Қачон ажаллари етса, уни бирон соат кетга ҳам сура олмайдилар, илгари ҳам қила олмайдилар.
52. Сўнгра ўзларига зулм қилган бу кимсаларга айтилур: «Мангу азобини тотингиз! Сизлар фақат ўзларингиз касб қилган гуноҳларингиз сабабли жазоланмоқдасиз».
54. Улар азобни кўрган вақтларида агар ўзига жабр қилган (яъни, кофир бўлиб ўтган) ҳар бир жон учун Ердаги бор нарса бўлса, у (ўша азобдан қутулиш учун) албатта уни (бор нарсасини) фидо қилган ва (иймон келтирмагани учун) афсус-надоматлар чеккан бўлур эди. (У кунда) уларга зулм қилинмаган ҳолда ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур. (Яъни, бу дунёдаги қилмишларига яраша жазоланурлар).
58. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир».
61. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз қандай иш (билан) машғул бўлманг ва у (иш) ҳақида Қуръондан бирон оят ўқиманг, (эй инсонлар), сизлар қандай амални қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда, албатта Биз Сизларнинг устингизда гувоҳ бўлурмиз. Еру осмондаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичикроқ (ёки) каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий бўлмас — албатта, очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) мавжуд бўлур.
64. Улар учун ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас. Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) буюк саодатдир.
66. Огоҳ бўлингизким, албатта осмонлардаги ва Ердаги барча жонзот ва махлуқот Аллоҳникидир. Аллоҳни қўйиб, бутларга илтижо қиладиган кимсалар фақат гумонга эргашадилар, холос. Улар фақат тахмин қиладилар, холос.
И з о ҳ. Яъни, кўпдан-кўп одамлар Илоҳ деб сиғинадиган осмонлардаги ва заминдаги нарсаларнинг яратувчиси ҳам, эгаси ҳам ягона Аллоҳдир. Улар фақат ўз гумон ва тахминларича, у махлуқотларни Илоҳ деб илтижо қиладилар.
70. (Ундай кимсалар учун) бу дунёда озгина фойдаланиш бор. Сўнгра Бизга қайтишади. Ана ундан кейин кофир бўлиб ўтганлари учун уларга қаттиқ азоб торттирурмиз.
71. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), уларга Нуҳ ҳақидаги хабарни тиловат килинг, у қавмига (бундай) деган эди: «Эй қавмим, агар сизларга (орангизда узоқ йиллар яшаб) турганлигим ва Аллоҳ оятларини эслатишим оғирлик қилган бўлса, бас, мен Аллоҳнинг Ўзига суяндим — таваккул қилдим. Энди бутларингиз билан бирга билган ишларингизни қилаверинглар. Кейин қилаёттан ишларингиз ўзларингизга махфий бўлиб қолмасин (яъни, бемалол, ошкор иш тутаверинглар, мен парво қилмайман), сўнгра менга нисбатан (хоҳлаган) ҳукмингизни ижро этаверинглар ва менга муҳлат ҳам берманглар.
72. Бас, агар (менинг қилган панд-насиҳатимдан) юз ўгирар экансизлар, мен сизлардан (унинг учун) бирор ажр-ҳақ сўраганим йўқ (яъни, менга ҳақ беришни истамаганликдан эмас, балки бадбахтликларинг туфайли юз ўгирмоқдасизлар). Мен ажр — савобни фақат Аллоҳдан (сўрайман). Ва мен Унга бўйинсунувчи — мусулмонлардан бўлишга маъмурман (амр этилганман)».
73. Сўнгра уни (Нуҳни) ёлғончи қилишгач, Биз унга ва у билан кемада бирга бўлган кишиларга нажот бердик ва уларни (ғарқ бўлиб кетганларнинг ўрнига Ерда) халифа килдик. Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларни эса ғарқ қилдик. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мана (кофирликлари учун дўзах азоби билан) қўрқитилган кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг!
74. Сўнгра (Нуҳдан) кейин ҳам (кўп) пайғамбарларни ўз қавмларига юбордик. Бас, у пайғамбарлар уларга очиқ ҳужжат-мўъжизалар келтирганларида, улар илгари ёлғон деган нарсаларига (пайғамбарларнинг мўъжизаларини кўрганларидан кейин ҳам) иймон келтирувчи бўлмадилар. Тажовузкор кимсаларнинг дилларини мана шундай муҳрлаб қўюрмиз.
75. Сўнгра уларнинг ортидан Мусо билан Ҳорунни Ўз оят-мўъжизаларимиз билан Фиръавн ва унинг одамларига юборганимизда, улар кибру ҳаво қилдилар ва жиноятчи-гуноҳкор қавм бўлдилар.
78. Улар дедилар: «Сен бизларни ота-боболаримизни амал қилган ҳолда топган динимиздан буриш учун ва икковингиз еримизга эга бўлиб олиш учун келдингми?! Биз сизларга иймон келтиргувчи эмасмиз!»
83. Шунда Мусо қавмидан фақат бир тоифа одам Фиръавн ва унинг одамларининг фитна-фасодларидан қўрққан ҳолда иймон келтирдилар. Чунки Фиръавн у ерда ғолиб (эди) ва у, шубҳасиз, ҳаддан ошувчи кимсалардандир.
87. Биз Мусо ва унинг биродарига: «Қавмларингиз учун Мисрда уйлар тайёрланглар ва бу уйларингизни қибла-намозгоҳ қилиб (у уйларда) намозни тўкис адо қилинглар. (Эй Мусо), иймон келтирган зотларга (тез орада ғалаба қилишлари ҳақида) хушхабар беринг», деб ваҳий юбордик.
И з о ҳ. Фиръавн ва унинг одамлари Бани Исроил қавмини қўрқитиб, уларнинг ибодатхоналарини вайрон қилиб юборганида, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарлари Мусо ва Ҳорунга юқорида мазкур бўлган фармонни ваҳий қилиб юборган ва уларга яқин орада Фиръавн зулмидан халос бўлиб ғалаба қозонишлари ҳақида хушхабар берган.
88. Мусо деди: «Парвардигоро, дарҳақиқат, Сен Фиръавн ва унинг одамларига ҳаёти дунёда зеб-зийнат ва мол-дунё ато этдинг. Парвардигоро, улар (мана шу мол-давлатлари билан одамларни) Сенинг йўлингдан оздиришлари учун шундай қилдинг. Парвардигоро, уларнинг мол-дунёларини йўқ қилгин, кўнгилларини қаттиқ қилгин, токи аламли азобни кўрмагунларича, иймон келтирмасинлар.
90. Биз Бани Исроилни денгиздан ўтказганимиздан кейин уларга зулму зўравонлик қилиш учун Фиръавн ва унинг лашкари қувиб етди. Энди унга (Фиръавнга денгизда) ғарқ бўлиш (пайти) етганида эса, у деди: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Бани Исроил иймон келтирган Зот — Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим. Мен мусулмонлардандирман — Аллоҳга бўйинсунувчилардандирман».
И з о ҳ. Ривоят қилишларича, Мусо пайғамбар Бани Исроил қавми билан бирга Фиръавннинг зулмидан қутулиш учун Мисрдан чиқиб кетаётганларида, йўлларини тўсиб турган денгиз Аллоҳнинг қудрати билан иккига бўлиниб, ундан ҳаммалари соғ-омон ўтиб оладилар. Уларнинг ортидан қувиб келаётган Фиръавн ва унинг лашкари эса, денгизнинг ўртасига етганларида иккига бўлинган денгиз бирлашиб, барчалари ғарқ бўлиб кетадилар. Шунда бостириб келаётган денгиз тўлқинларини кўриб, ўлими кўзига кўриниб қолган Фиръавн ўзининг ҳеч қандай худо эмас (ҳолбуки, шу пайтгача у ўзини худо деб даъво қилиб келарди), балки ҳамма сингари оддий одам эканлигини бўйнига олиб, ягона Аллоҳдан ўзга бирон илоҳ йўқлигига иймон келтиради ва «мен мусулмонлардан, яъни Аллоҳга сўзсиз итоат қилгувчиларданман», дейди. Лекин қуйидаги оятлардан маълум бўлишича, Аллоҳ унинг иймонини қабул қилмайди, балки бошқа одамлар кўриб, ибрат олсинлар, деб унинг жасади денгиз соҳилига чиқариб ташланади. Бу ояти карималар Ислом таълимотидаги «бутун ҳаётини кофирлик-даҳрийлик билан ўтказиб, ниҳоят жони чиқар пайтида Аллоҳга иймон келтирган кимсаларнинг иймони мақбул эмас», деган ақиданинг асосидир.
93. Шубҳасиз, Биз Бани Исроилни гўзал манзилга жойлаштирдик ва уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик. Сўнг улар то билим (яъни, Таврот) келгунича ихтилоф қилмадилар. Албатта, Парвардигорингиз Қиёмат Кунида талашиб-тортишган нарсалари ҳақида уларнинг ўртасида Ўзи ҳакамлик қилур.
И з о ҳ. Бани Исроил қавми Мусо алайҳиссаломга иймон келтирган аввалги даврларида ҳаммалари иттифоқ бўлиб яшадилар. Қачонки, Мусога Таврот нозил бўлгач, уларнинг ораларида ихтилоф пайдо бўлди. Юқоридаги оятда уларнинг ишларини Парвардигорнинг Ўзига топшириш буюрилади.
94. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар Биз сизга нозил этган нарсадан (яъни, илгари ўтган қавмлар ҳақида нозил қилган оятларимиздан) шубҳада бўлсангиз, у ҳолда ўзингиздан аввалги Китоб (яъни, Таврот ёки Инжилни) ўқийдиган кишилардан сўранг! Аниқки, сизга Парвардигорингиз томонидан Ҳақ — Қуръон келди. Бас, ҳаргиз шубҳа қилгувчилардан бўлманг!
98. Қани энди (биз ҳалок қилган қишлоқлар ичида) бирон қишлоқ (аҳли ўз пайғамбарлари айтган азобни сезган вақтларида) иймон келтирсалар эди, албатта иймонлари фойда қилган (яъни, ҳалок бўлмаган) бўлар эди. Фақат Юнус қавмигина (шундай қилди). Иймон келтиришгач, улардан ҳаёти дунёдаги расволик азобини кетказдик ва уларни маълум бир вақтгача (яъни, ўз ажаллари билан вафот этгунларича) фойдалантирдик.
И з о ҳ. Юнус пайғамбар ўз қавмини иймон келтириб, Аллоҳнинг динига киришга даъват қилганларида иймон келтиришмагач, уларни бошларига тушажак азоб билан қўрқитиб, ўзлари улар орасидан чиқиб кетадилар. Пайғамбарлари кетганидан кейин Аллоҳнинг азоби яқинлашиб қолганини сезган қавм тавба-тазарру қила бошлайди. Шунда Аллоҳ таоло сидқидилдан қилган тавбаларини қабул қилиб, уларни азобдан халос этади.
99. Агар Парвардигорингиз хоҳласа эди, бутун Ер юзидаги барча кишилар иймон келтирган бўлур эдилар. Ахир сиз одамларни мўмин бўлишга мажбур қилурмисиз? (Яъни, бундай қилиш дуруст эмасдир. Чунки киши ўз ихтиёри билан келтирган иймонгина ҳақиқий мақбул иймондир).
101. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка мушрикларига) айтинг: «Осмонлар ва Ердаги нарсаларни (яъни, ҳамма нарсанинг ягона яратувчиси бор эканлигига далолат қилувчи белгиларни) кузатинглар. (Чунки) иймон келтирмайдиган қавм учун (ҳеч қандай) оят-мўъжизалар ва қўрқитувлар фойда бермас.
102. Улар фақат ўзларидан илгари ўтган (кофир) кимсаларнинг кунига ўхшаш (бир кунни, яъни Қиёматни, Аллоҳнинг азоби)ни кутмоқдалар, холос. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «Кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчиларданман».
106. Ва Аллоҳни қуйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз, у ҳолда албатта золимлардандирсиз!
107. Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олгувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир.
108. Айтинг: «Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиздан Ҳақ Қуръон келди. Бас, ким ҳидоят йўлига юрса, фақат ўз фойдасига юрган бўлур. Ким (у ҳидоят йўлидан) озса, фақат ўзининг зиёнига адашган бўлур. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман».
109. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ўзингизга ваҳий қилиб юборилаётган нарсага (яъни, амру фармонларга) эргашинг ва то Аллоҳ Ўз ҳукмини туширгунича, (даъват йўлидаги машаққатларга ва кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг. У зот ҳукм қилгувчиларнинг энг яхшисидир.
Terjemahan makna Alquran Alkarim - Terjemahan Berbahasa Uzbek - Alaudin Manṣūr - Daftar isi terjemahan
Terjemahan makna Al-Qur`ān Al-Karīm ke bahasa Uzbek oleh Alaudin Manṣūr. Cetakan tahun 1430 M. Terjemahan ini sudah dikoreksi oleh Pusat Terjemah Ruwwād. Terjemahan asli bisa dilihat untuk memberikan masukan, penilaian, dan pengembangan berkelanjutan.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
Hasil pencarian:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".