Terjemahan makna Alquran Alkarim - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Daftar isi terjemahan


Terjemahan makna Ayah: (165) Surah: Surah Al-Baqarah
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَتَّخِذُ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَندَادٗا يُحِبُّونَهُمۡ كَحُبِّ ٱللَّهِۖ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَشَدُّ حُبّٗا لِّلَّهِۗ وَلَوۡ يَرَى ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ إِذۡ يَرَوۡنَ ٱلۡعَذَابَ أَنَّ ٱلۡقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعٗا وَأَنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعَذَابِ
Шунча оят-аломатларга қарамасдан, айрим одамлар Аллоҳдан бошқаларни ҳам ўзларига илоҳ қилиб оладилар. Уларни худди Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўрадилар. Мўминлар эса Аллоҳни улар маъбудаларини яхши кўрганидан кўра кўпроқ яхши кўрадилар. Чунки мўминлар Аллоҳни хурсандлигу хафаликда яхши кўрсалар, улар маъбудаларини фақат хурсандликда яхши кўрадилар. Бирон қайғуга ботганларида эса ўша маъбудаларини қўйиб, ёлғиз Аллоҳгагина дуо-тазарру қила бошлайдилар. Улар бу қилган гуноҳлари ва ширклари туфайли охиратда ҳоллари нима кечишини билганларида эди, ҳамма қувват Аллоҳники эканини ва осийларга нисбатан Аллоҳнинг азоби жуда қаттиқ эканини билган ва ширк келтирмаган бўлардилар.
Tafsir berbahasa Arab:
Beberapa Faedah Ayat-ayat di Halaman Ini:
• المؤمنون بالله حقًّا هم أعظم الخلق محبة لله؛ لأنهم يطيعونه على كل حال في السراء والضراء، ولا يشركون معه أحدًا.
Аллоҳни энг кўп яхши кўрадиганлар Аллоҳга ҳақиқий иймон келтирганлардир. Чунки улар ҳар қандай ҳолатда - қийинчилигу осонликда ҳам, шодлигу хафаликда ҳам У Зотга итоат этадилар.

• في يوم القيامة تنقطع كل الروابط، ويَبْرَأُ كل خليل من خليله، ولا يبقى إلا ما كان خالصًا لله تعالى.
Қиёмат кунида ҳар қандай ришталар узилади. Дўст дўстидан тонади. Фақат ва фақат холис Аллоҳ учун қилинган амалларгина асқотади.

• التحذير من كيد الشيطان لتنوع أساليبه وخفائها وقربها من مشتهيات النفس.
Шайтон ҳийласидан ўта эҳтиёт бўлмоқ лозим. Унинг найранглари хилма-хил ва яширин, боз устига кўнгил кўчалари билан ошно.

 
Terjemahan makna Ayah: (165) Surah: Surah Al-Baqarah
Daftar surah Nomor Halaman
 
Terjemahan makna Alquran Alkarim - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Daftar isi terjemahan

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Tutup