Terjemahan makna Alquran Alkarim - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Daftar isi terjemahan


Terjemahan makna Ayah: (119) Surah: Surah Al-An'ām
وَمَا لَكُمۡ أَلَّا تَأۡكُلُواْ مِمَّا ذُكِرَ ٱسۡمُ ٱللَّهِ عَلَيۡهِ وَقَدۡ فَصَّلَ لَكُم مَّا حَرَّمَ عَلَيۡكُمۡ إِلَّا مَا ٱضۡطُرِرۡتُمۡ إِلَيۡهِۗ وَإِنَّ كَثِيرٗا لَّيُضِلُّونَ بِأَهۡوَآئِهِم بِغَيۡرِ عِلۡمٍۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُعۡتَدِينَ
Эй мўминлар, сизларни Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейишдан нима ман қиляпти? Аллоҳ сизларга нима ҳаромлигини баён қилди-ку! Энди уни тарк қилиш сизларга вожиб-ку! Фақат зарурат туфайлигина уни ейишингиз мумкин. Чунки зарурат ман қилинган нарсани ҳам мубоҳга айлантиради. Кўп мушриклар нодонликлари ва бузуқи фикрлари туфайли ўз тобеларини ҳақиқатдан узоқлаштирмоқчи бўлиб, Аллоҳ ҳаром қилган ўлимтик кабиларни ҳалолга айлантириб оладилар. Аллоҳ ҳалол қилган баҳийра, васийла ва ҳомий (туяларнинг турлари) кабиларни эса ҳаромга айлантирадилар. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Аллоҳнинг ҳадларидан ошганларни жуда яхши билгувчидир. Уларни яқинда жазосини берур.
Tafsir berbahasa Arab:
Beberapa Faedah Ayat-ayat di Halaman Ini:
• الأصل في الأشياء والأطعمة الإباحة، وأنه إذا لم يرد الشرع بتحريم شيء منها فإنه باق على الإباحة.
Барча нарсалар ва таомлардаги асл - мубоҳликдир. Модомики, уларнинг ҳаромлигига бирон шаръий далил келмаган экан, улар мубоҳлигича қолаверадилар.

• كل من تكلم في الدين بما لا يعلمه، أو دعا الناس إلى شيء لا يعلم أنه حق أو باطل، فهو معتدٍ ظالم لنفسه وللناس، وكذلك كل من أفتى وليس هو بكفء للإفتاء.
Дин борасида билмаганини гапирган ёки бир нарсага унинг ҳақ ё ноҳақлигини билмай туриб даъват қилган ҳар бир одам ўзига ҳам, бошқаларга ҳам зулм қилган тажовузкордир. Фатво беришга нолойиқ бўла туриб фатво берган одам ҳам шулар жумласидандир.

• منفعة المؤمن ليست مقتصرة على نفسه، بل مُتَعدِّية لغيره من الناس.
Мўминнинг нафи ўзи билангина чекланиб қолмай, бошқаларга ҳам тегади.

 
Terjemahan makna Ayah: (119) Surah: Surah Al-An'ām
Daftar surah Nomor Halaman
 
Terjemahan makna Alquran Alkarim - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Daftar isi terjemahan

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Tutup