Traduzione dei Significati del Sacro Corano - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Indice Traduzioni


Traduzione dei significati Versetto: (67) Sura: Al-‘Ankabût
أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّا جَعَلۡنَا حَرَمًا ءَامِنٗا وَيُتَخَطَّفُ ٱلنَّاسُ مِنۡ حَوۡلِهِمۡۚ أَفَبِٱلۡبَٰطِلِ يُؤۡمِنُونَ وَبِنِعۡمَةِ ٱللَّهِ يَكۡفُرُونَ
Аллоҳ уларни ғарқ бўлишдан қутқариб қолди. Улар эса бу неъматга нонкўрлик қилдилар. Мана энди яна бир неъматни кўра олмаяптилар. Атрофидагилар талон-торожга учраб, қатл қилиниб, асир олиниб, аёллари чўрига, болалари эса қулга айлантирилиб турган бир даврда Биз уларга Ҳарамни жонларини ҳам, молларини ҳам ҳар қандай босқинчиликдан сақлаб турадиган бир тинч-осойишта даргоҳ қилиб бердик. Ўзлари тўқиб олган ботил худоларига ишониб, Аллоҳнинг неъматига шукр қилмасдан куфр келтирадиларми?
Esegesi in lingua araba:
Alcuni insegnamenti da trarre da questi versi sono:
• لجوء المشركين إلى الله في الشدة ونسيانهم لأصنامهم، وإشراكهم به في الرخاء؛ دليل على تخبطهم.
Мушриклар мусибат келганда Аллоҳга илтижо қилиб қоладилар. Тинч-омонликда эса яна ширк келтириб, бут-санамларга сиғинаверадилар. Мана шу уларнинг тартибсиз бебош эканини кўрсатиб турибди.

• الجهاد في سبيل الله سبب للتوفيق إلى الحق.
Аллоҳ йўлида курашиш ҳақни топиб олишга муваффақ этувчи воситадир.

• إخبار القرآن بالغيبيات دليل على أنه من عند الله.
Қуръоннинг ғайбга оид хабарларни бериши унинг Аллоҳ тарафидан эканига далилдир.

 
Traduzione dei significati Versetto: (67) Sura: Al-‘Ankabût
Indice delle Sure Numero di pagina
 
Traduzione dei Significati del Sacro Corano - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Indice Traduzioni

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Chiudi