Traduzione dei Significati del Sacro Corano - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Indice Traduzioni


Traduzione dei significati Versetto: (143) Sura: Al-A‘râf
وَلَمَّا جَآءَ مُوسَىٰ لِمِيقَٰتِنَا وَكَلَّمَهُۥ رَبُّهُۥ قَالَ رَبِّ أَرِنِيٓ أَنظُرۡ إِلَيۡكَۚ قَالَ لَن تَرَىٰنِي وَلَٰكِنِ ٱنظُرۡ إِلَى ٱلۡجَبَلِ فَإِنِ ٱسۡتَقَرَّ مَكَانَهُۥ فَسَوۡفَ تَرَىٰنِيۚ فَلَمَّا تَجَلَّىٰ رَبُّهُۥ لِلۡجَبَلِ جَعَلَهُۥ دَكّٗا وَخَرَّ مُوسَىٰ صَعِقٗاۚ فَلَمَّآ أَفَاقَ قَالَ سُبۡحَٰنَكَ تُبۡتُ إِلَيۡكَ وَأَنَا۠ أَوَّلُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Мусо ваъда қилинган кунда Парвардигорига муножот қилиш учун келганида Парвардигори у билан буйруқ ва тақиқлар ҳақида сўзлашди. Мусо Парвардигорини кўришга муштоқ бўлиб, қарасам бўладими, деб сўради. Шунда ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ: "Мени дунё ҳаётида ҳаргиз кўра олмассан, чунки бунга тоқат қилолмайсан, сен тоққа боқ, унга тажаллий этсам, унга таъсир қилмасдан ўз ўрнида тураверса, мени кўра оласан, лекин агар у ер билан битта бўлиб кетса, мени бу дунёда ҳаргиз кўра олмассан", деб жавоб берди. Аллоҳ тоққа тажаллий этган эди, у ер билан битта бўлиб кетди. Мусо эса ҳушидан кетиб йиқилди. Ҳушига келгач: "Парвардигоро, Сени Сенга лойиқ бўлмаган ҳамма иллатлардан поклайман, Сени кўриш ҳақидаги саволимдан тавба қилдим ва мен қавмимдан энг биринчи мўминман", деди.
Esegesi in lingua araba:
Alcuni insegnamenti da trarre da questi versi sono:
• تؤكد الأحداث أن بني إسرائيل كانوا ينتقلون من ضلالة إلى أخرى على الرغم من وجود نبي الله موسى بينهم.
Ҳодисалар шуни таъкидлайдики, Бани Исроил ораларида Мусо алайҳиссалом борлигига қарамасдан, бир залолатдан иккинчисига ўтиб юраверганлар.

• من مظاهر خذلان الأمة أن تُحَسِّن القبيح، وتُقَبِّح الحسن بمجرد الرأي والأهواء.
Ожиз тафаккур ва ҳавойи нафс ила қабоҳатни гўзаллик санаш ёки гўзалликни қабоҳат деб билиш уммат мағлубият чоҳига қулаётганининг бир кўринишидир.

• إصلاح الأمة وإغلاق أبواب الفساد هدف سام للأنبياء والدعاة.
Умматни ислоҳ этиш ва фасод эшикларини ёпиш пайғамбарлар ва даъватчиларнинг олий мақсадидир.

• قضى الله تعالى ألا يراه أحد من خلقه في الدنيا، وسوف يكرم من يحب من عباده برؤيته في الآخرة.
Аллоҳни бу дунёда ҳеч ким кўра олмайди. Аллоҳ шунга ҳукм этди. Охиратда эса Ўзи севган бандаларини Аллоҳни кўриш неъмати билан сийлайди.

 
Traduzione dei significati Versetto: (143) Sura: Al-A‘râf
Indice delle Sure Numero di pagina
 
Traduzione dei Significati del Sacro Corano - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Indice Traduzioni

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Chiudi