ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (66) ជំពូក​: សូរ៉ោះហ៊ូទ
فَلَمَّا جَآءَ أَمۡرُنَا نَجَّيۡنَا صَٰلِحٗا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ بِرَحۡمَةٖ مِّنَّا وَمِنۡ خِزۡيِ يَوۡمِئِذٍۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ ٱلۡقَوِيُّ ٱلۡعَزِيزُ
Уларни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келгач, Солиҳ ва у билан бирга бўлган мўминларга Ўз тарафимиздан бўлган бир раҳмат ила нажот бердик ва уларни ўша куннинг хорлиги, шармандалигидан асрадик. Албатта, Парвардигорингиз кучли ва ғолиб Зотдирки, ҳеч кимса Ундан ғолиб бўла олмас. Ҳақни тан олмаган умматларни ҳалок этиши ана шу ғолиблигининг бир кўринишидир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• عناد واستكبار المشركين حيث لم يؤمنوا بآية صالح عليه السلام وهي من أعظم الآيات.
Мушриклар шу қадар мутакаббир ва саркаш эдиларки, ҳатто Солиҳ алайҳиссаломнинг мўъжизасига ҳам иймон келтирмадилар. Ҳолбуки, у энг катта мўъжиза эди.

• استحباب تبشير المؤمن بما هو خير له.
Мўминга бир яхшилик ҳақида хушхабар бериш мустаҳаб.

• مشروعية السلام لمن دخل على غيره، ووجوب الرد.
Бировнинг ёнига кирганда салом бериш шариатдандир. Саломга алик олиш эса вожиб.

• وجوب إكرام الضيف.
Меҳмоннинг ҳурматини жойига қўйиш вожиб.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (66) ជំពូក​: សូរ៉ោះហ៊ូទ
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

បិទ