Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់ហុិជរ៍   អាយ៉ាត់:
ٱلَّذِينَ جَعَلُواْ ٱلۡقُرۡءَانَ عِضِينَ
Қуръонни бир неча қисмларга ажратиб, уни сеҳр, фолбинлик, шеър, дедилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَوَرَبِّكَ لَنَسۡـَٔلَنَّهُمۡ أَجۡمَعِينَ
Эй Пайғамбар, Қиёмат куни Қуръонни бўлак-бўлак қилганларнинг ҳаммасини сўроққа тутамиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
عَمَّا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Уларни шу дунёда қилиб ўтган куфр ва гуноҳлари борасида сўроққа тутамиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَٱصۡدَعۡ بِمَا تُؤۡمَرُ وَأَعۡرِضۡ عَنِ ٱلۡمُشۡرِكِينَ
Эй Пайғамбар, Аллоҳ сизга буюрган даъват ишини очиқ эълон қилинг. Мушрикларнинг гап-сўзларига ва қилиқларига парво қилманг.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّا كَفَيۡنَٰكَ ٱلۡمُسۡتَهۡزِءِينَ
Улардан қўрқманг, Қурайш кофирларининг пешволари тарафидан бўладиган масхара ва найрангларни даф қилишга сиз учун Биз кифоя қиламиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱلَّذِينَ يَجۡعَلُونَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَۚ فَسَوۡفَ يَعۡلَمُونَ
Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бутларни ҳам ўзларига маъбуд қилиб оладилар. Мушрикликларнинг ёмон оқибатини яқинда билиб оладилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَقَدۡ نَعۡلَمُ أَنَّكَ يَضِيقُ صَدۡرُكَ بِمَا يَقُولُونَ
Эй Пайғамбар, улар сизни ёлғончига чиқариб, масхара қилиб, устингиздан кулаётганларидан юрагингиз сиқилишини биламиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ وَكُن مِّنَ ٱلسَّٰجِدِينَ
Аллоҳга тасбеҳ айтиб, Уни Зоти илоҳийяга нолойиқ нуқсонлардан поклаб, Унга комил сифатлари ила сано айтиб, Аллоҳга ибодат қилгувчилардан, намоз ўқигувчилардан бўлинг. Юрак сиқилишининг давоси шундадир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَٱعۡبُدۡ رَبَّكَ حَتَّىٰ يَأۡتِيَكَ ٱلۡيَقِينُ
То ўлим келгунига қадар Парвардигорингизга ибодат қилишда бардавом бўлинг.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• عناية الله ورعايته بصَوْن النبي صلى الله عليه وسلم وحمايته من أذى المشركين.
Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломни мушрикларнинг озорларидан Ўзининг ҳифзу ҳимоясига олган.

• التسبيح والتحميد والصلاة علاج الهموم والأحزان، وطريق الخروج من الأزمات والمآزق والكروب.
Ғам, кулфат ва хафаликлар давоси ҳам, танг аҳвол, мусибатлар ва кўргуликлар гирдобидан чиқиб кетиш йўли ҳам - тасбеҳ, ҳамд айтиш ва намоз ўқишдир.

• المسلم مطالب على سبيل الفرضية بالعبادة التي هي الصلاة على الدوام حتى يأتيه الموت، ما لم يغلب الغشيان أو فقد الذاكرة على عقله.
Мусулмон одам то ўлгунига қадар бардавом бажариши фарз бўлган амал намоздир. Эс-ҳушини йўқотиш ҳолларигина бундан мустасно.

• سمى الله الوحي روحًا؛ لأنه تحيا به النفوس.
Аллоҳ ваҳийни руҳ - жон, деб номлади. Чунки нафслар у билан яшайди.

• مَلَّكَنا الله تعالى الأنعام والدواب وذَلَّلها لنا، وأباح لنا تسخيرها والانتفاع بها؛ رحمة منه تعالى بنا.
Аллоҳ бизга меҳрибонлик қилиб, ҳайвонларни, чорва молларини бўйсундириб, улардан фойдаланиш имконини берди.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់ហុិជរ៍
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ