Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់កះហ្វុី   អាយ៉ាត់:
قَالَ هَٰذَا رَحۡمَةٞ مِّن رَّبِّيۖ فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ رَبِّي جَعَلَهُۥ دَكَّآءَۖ وَكَانَ وَعۡدُ رَبِّي حَقّٗا
Зулқарнайн деди: "Бу тўсиқ Парвардигорим тарафидан бўлган раҳмат бўлиб, у Яъжуж ва Маъжужнинг ер юзида бузғунчилик қилишига йўл бермайди. Уларни қайтариб туради. Қиёматдан сал олдинроқ уларнинг яна қайта чиқадиган муддати келганида Аллоҳ уни бузиб, ер билан баробар қилиб қўяди. Аллоҳ таолонинг бу тўсиқни ер билан баробар қилиши ва Яъжуж ва Маъжужнинг чиқиши ҳақидаги ваъдаси ҳақдир".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
۞ وَتَرَكۡنَا بَعۡضَهُمۡ يَوۡمَئِذٖ يَمُوجُ فِي بَعۡضٖۖ وَنُفِخَ فِي ٱلصُّورِ فَجَمَعۡنَٰهُمۡ جَمۡعٗا
Охирзамонда одамларни бир-бирларига аралаш-қуралаш бўлиб, эсанкираб қолган ҳолларида ташлаб қўйдик. Сур чалинди ва одамларнинг ҳаммасини ҳисоб-китоб қилиш ва жазо ёки мукофотларини бериш учун йиғдик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَعَرَضۡنَا جَهَنَّمَ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡكَٰفِرِينَ عَرۡضًا
Ўша куни кофирларга жаҳаннамни кўндаланг қилиб, аниқ-тиниқ қилиб кўрсатдик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱلَّذِينَ كَانَتۡ أَعۡيُنُهُمۡ فِي غِطَآءٍ عَن ذِكۡرِي وَكَانُواْ لَا يَسۡتَطِيعُونَ سَمۡعًا
Биз жаҳаннамни кўрсатган кофирлар бу дунёда Аллоҳни эслаёлмайдиган кўр эдилар. Чунки уларнинг кўзларига парда тортилганди. Улар Аллоҳнинг оятларига лозим маънода қулоқ солмайдиган бадбахтлар эдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَفَحَسِبَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَن يَتَّخِذُواْ عِبَادِي مِن دُونِيٓ أَوۡلِيَآءَۚ إِنَّآ أَعۡتَدۡنَا جَهَنَّمَ لِلۡكَٰفِرِينَ نُزُلٗا
Кофирлар Мени қўйиб, фаришталар, пайғамбарлар, шайтонлар каби Менинг бандаларимни ўзларига худо қилиб олмоқчи бўлдиларми? Биз жаҳаннамни кофирлар учун абадий маскан қилиб қўйганмиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قُلۡ هَلۡ نُنَبِّئُكُم بِٱلۡأَخۡسَرِينَ أَعۡمَٰلًا
Эй Пайғамбар айтинг: "Эй одамлар, сизларга қилган иши учун энг кўп зарар кўрадиган одамлар кимлигини айтайми?"
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱلَّذِينَ ضَلَّ سَعۡيُهُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَهُمۡ يَحۡسَبُونَ أَنَّهُمۡ يُحۡسِنُونَ صُنۡعًا
Улар Қиёмат куни бу дунёда қилган ишлари зое бўлиб кетганини кўрадилар. Ҳолбуки, ўша ишларини қилаётган пайтларида ўзларини яхши ишларни қилаётган одамлар, деб билгандилар. Бу ишлари уларга фойда келтиради, деб ўйлагандилар. Воқелик эса унинг аксини кўрсатиб турибди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِـَٔايَٰتِ رَبِّهِمۡ وَلِقَآئِهِۦ فَحَبِطَتۡ أَعۡمَٰلُهُمۡ فَلَا نُقِيمُ لَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَزۡنٗا
Ана ўшалар Парвардигорнинг ягоналигига далолат қилувчи оятларига куфр келтирган ва У Зот билан рўбарў бўлишни инкор қилган бадбахтлардир. Шу билан кофирликлари касофатидан уларнинг қилган амаллари ҳабата кетур ва Қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида уларнинг заррача қадр-қиймати қолмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ذَٰلِكَ جَزَآؤُهُمۡ جَهَنَّمُ بِمَا كَفَرُواْ وَٱتَّخَذُوٓاْ ءَايَٰتِي وَرُسُلِي هُزُوًا
Аллоҳга куфр келтирганлари ҳамда нозил қилинган оятларим ва пайғамбарларимни масхара қилганлари учун уларга тайёрлаб қўйилган жазо жаҳаннамдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ كَانَتۡ لَهُمۡ جَنَّٰتُ ٱلۡفِرۡدَوۡسِ نُزُلًا
Иймон келтирган ва яхши амалларни қилган зотлар учун жаннатнинг энг тўрисидан, юқорисидан жой берилгай.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
خَٰلِدِينَ فِيهَا لَا يَبۡغُونَ عَنۡهَا حِوَلٗا
У ерда мангу қоладилар ва у ердан кўчишни истамаслар. Чунки ҳеч бир ер у жойга тенглаша олмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قُل لَّوۡ كَانَ ٱلۡبَحۡرُ مِدَادٗا لِّكَلِمَٰتِ رَبِّي لَنَفِدَ ٱلۡبَحۡرُ قَبۡلَ أَن تَنفَدَ كَلِمَٰتُ رَبِّي وَلَوۡ جِئۡنَا بِمِثۡلِهِۦ مَدَدٗا
Эй Пайғамбар, айтинг: "Парвардигоримнинг калималари жуда кўп. Агар денгиз уларни ёзиш учун бир сиёҳ бўлса, У Зотнинг калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолган бўларди. Яна бошқа денгизларни келтирсак, улар ҳам тугаб қолган бўларди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قُلۡ إِنَّمَآ أَنَا۠ بَشَرٞ مِّثۡلُكُمۡ يُوحَىٰٓ إِلَيَّ أَنَّمَآ إِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۖ فَمَن كَانَ يَرۡجُواْ لِقَآءَ رَبِّهِۦ فَلۡيَعۡمَلۡ عَمَلٗا صَٰلِحٗا وَلَا يُشۡرِكۡ بِعِبَادَةِ رَبِّهِۦٓ أَحَدَۢا
Эй Пайғамбар айтинг: "Мен ҳам сизлар каби бир инсонман. Менга ваҳий қилинмоқдаки, чин маъбудингиз (илоҳликда) ягона маъбуддир. Унинг шериги йўқдир. У Аллоҳдир. Ким Парвардигорига рўбарў бўлишдан қўрқса, шариатга тўғри келадиган яхши амални ихлос билан қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда У Зотга ҳеч кимни шерик қилмасин".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• إثبات البعث والحشر بجمع الجن والإنس في ساحات القيامة بالنفخة الثانية في الصور.
Иккинчи марта сур чалингандан кейин инсу жиннинг Қиёмат маҳшаргоҳида жам бўлиши шу оятлар билан ўз исботини топиб турибди.

• أن أشد الناس خسارة يوم القيامة هم الذين ضل سعيهم في الدنيا، وهم يظنون أنهم يحسنون صنعًا في عبادة من سوى الله.
Қиёмат куни энг кўп зарар кўрадиганлар Аллоҳдан бошқага бандалик қилиш билан ўзларини яхши иш қиляпмиз, деб ўйлайдиган бадбахтлардир. Ҳолбуки, уларнинг қилган ҳаракатлари шу дунёнинг ўзидаёқ зое кетиб бўлган.

• لا يمكن حصر كلمات الله تعالى وعلمه وحكمته وأسراره، ولو كانت البحار والمحيطات وأمثالها دون تحديد حبرًا يكتب به.
Аллоҳ таолонинг сўзлари, илми, ҳикмати, сиру асрорини санаб саноғига етиб бўлмайди. Денгизлару океанларнинг ҳамма-ҳаммаси сиёҳ бўлса ва яна шунча сиёҳ келтирилса ҳам уларни ёзиб тугата олмайдилар.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់កះហ្វុី
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ