ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (148) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាល់ហ្ពាក៏រ៉ោះ
وَلِكُلّٖ وِجۡهَةٌ هُوَ مُوَلِّيهَاۖ فَٱسۡتَبِقُواْ ٱلۡخَيۡرَٰتِۚ أَيۡنَ مَا تَكُونُواْ يَأۡتِ بِكُمُ ٱللَّهُ جَمِيعًاۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ
Ўтган умматлардан ҳар бирининг ҳиссий бўлсин, маънавий бўлсин, ўз юзланадиган жиҳати бор. Қибла борасида ҳам, Аллоҳнинг шариати борасида ҳам умматларнинг ихтилофи шулар жумласидандир. Модомики, Аллоҳнинг буйруғи ва шариати билан бўлаётган экан, жиҳатларнинг хилма-хиллиги зарар қилмайди. Шундай экан, эй мўминлар, бўйнингизга юклатилган вазифалар бўлмиш яхшиликларни қилишга шошилаверинг. Қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ қиёмат кунида ҳаммангизни бир жойга тўплайди ва амалларингизга яраша жазо ёки мукофот беради. Аллоҳ ҳар ишга қодирдир. Сизларни тўплаш ва жазолаш ёки мукофотлаш У Зот учун оғир иш эмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• إطالة الحديث في شأن تحويل القبلة؛ لما فيه من الدلالة على نبوة محمد صلى الله عليه وسلم.
Қибланинг ўзгартирилишида Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарлигига далолат бор. Шунинг учун бу мавзу қайта-қайта тилга олиняпти.

• ترك الجدال والاشتغالُ بالطاعات والمسارعة إلى الله أنفع للمؤمن عند ربه يوم القيامة.
Талашиб-тортишишни ташлаб, тоат-ибодат билан Аллоҳ сари чопиш Қиёмат кунида мўмин учун фойдалироқ бўлади.

• أن الأعمال الصالحة الموصلة إلى الله متنوعة ومتعددة، وينبغي للمؤمن أن يسابق إلى فعلها؛ طلبًا للأجر من الله تعالى.
Аллоҳ сари олиб борадиган солиҳ амаллар кўп ва турли хилдир. Мўмин одам Аллоҳ таолодан савоб умид қилиб, уларни қилишга шошилиши керак.

• عظم شأن ذكر الله -جلّ وعلا- حيث يكون ثوابه ذكر العبد في الملأ الأعلى.
Улуғ ва Буюк Аллоҳни эслаш нақадар улуғ ишки, унинг савоби Олий Жамоада банданинг ёдга олинишидир.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (148) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាល់ហ្ពាក៏រ៉ោះ
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

បិទ