ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (284) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាល់ហ្ពាក៏រ៉ោះ
لِّلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ وَإِن تُبۡدُواْ مَا فِيٓ أَنفُسِكُمۡ أَوۡ تُخۡفُوهُ يُحَاسِبۡكُم بِهِ ٱللَّهُۖ فَيَغۡفِرُ لِمَن يَشَآءُ وَيُعَذِّبُ مَن يَشَآءُۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ
Осмонлару ердаги ҳамма нарса Аллоҳнинг халқи, Аллоҳнинг мулки, Аллоҳнинг тадбиридир. Қалбларингиздаги нарсани ошкор қиласизларми ё яширасизларми, ҳаммасини Аллоҳ кўриб-билиб турибди ва яқинда ўшанга яраша ҳисоб-китоб қилади. Шундан кейин Ўзи истаган бандасини фазлу марҳамат кўрсатиб кечириб юборади, истаган бандасини адлу ҳикматини намоён қилиб азоблайди. Аллоҳ ҳар ишга Қодир Зотдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• جواز أخذ الرهن لضمان الحقوق في حال عدم القدرة على توثيق الحق، إلا إذا وَثِقَ المتعاملون بعضهم ببعض.
Бериладиган ҳақни ҳужжатлаштириш имкони бўлмаган пайтда унинг ўрнига бирон нарсани гаровга олиш жоиз. Муомала қилаётганлар бир-бирларига қаттиқ ишонсалар, шарт эмас.

• حرمة كتمان الشهادة وإثم من يكتمها ولا يؤديها.
Гувоҳликни яшириш гуноҳ. Уни адо этмасдан яширган одамга гуноҳ ёзилади.

• كمال علم الله تعالى واطلاعه على خلقه، وقدرته التامة على حسابهم على ما اكتسبوا من أعمال.
Аллоҳ таолонинг илми бенуқсон, мукаммал. У Зот ҳамма махлуқотларидан бохабар. Улардан қилган амалларига яраша ҳисоб олишга қодир.

• تقرير أركان الإيمان وبيان أصوله.
Иймон рукнларини аниқлаштириб, пойдеворларини баён қилиш.

• قام هذا الدين على اليسر ورفع الحرج والمشقة عن العباد، فلا يكلفهم الله إلا ما يطيقون، ولا يحاسبهم على ما لا يستطيعون.
Бу дин енгиллик ва қулайлик асосига қурилган. Бандалардан ноқулайлик ва машаққат олиб ташланган. Аллоҳ уларга тоқатлари етмайдиган ишни юкламайди, қила олмайдиган ишларидан ҳисоб ҳам олмайди.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (284) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាល់ហ្ពាក៏រ៉ោះ
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

បិទ