Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: តហា   អាយ៉ាត់:

Тоҳа

គោល​បំណងនៃជំពូក:
السعادة باتباع هدى القرآن وحمل رسالته، والشقاء بمخالفته.
Бахт, Қуръон ҳидоятига тобе бўлиш ва унинг рисолатини оламга ёйишдадир. Бахтсизлик эса унга қарши чиқишдадир.

طه
Бу каби ҳарфларнинг тафсири "Бақара" сурасининг биринчи оятида айтиб ўтилган.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
مَآ أَنزَلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ لِتَشۡقَىٰٓ
Эй Пайғамбар, сизга Қуръонни қавмингизнинг иймондан бош тортаётганини кўриб, афсусланишингиз, қийналишингиз учун нозил қилмадик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِلَّا تَذۡكِرَةٗ لِّمَن يَخۡشَىٰ
Қуръонни Аллоҳдан қўрқиш неъматига муваффақ бўлган зотларга эслатма бўлиши учун нозил қилдик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
تَنزِيلٗا مِّمَّنۡ خَلَقَ ٱلۡأَرۡضَ وَٱلسَّمَٰوَٰتِ ٱلۡعُلَى
Уни ерни яратган, баланд-баланд осмонларни яратган Аллоҳ нозил қилган. У буюк Қуръондир. Чунки буюк Зот тарафидан нозил қилингандир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱلرَّحۡمَٰنُ عَلَى ٱلۡعَرۡشِ ٱسۡتَوَىٰ
Раҳмон Ўзининг олийлиги ва буюклигига лойиқ бир тарзда Ўз Аршига кўтарилди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَمَا تَحۡتَ ٱلثَّرَىٰ
Осмонлару ердаги, улар орасидаги ва тупроқ остидаги ҳамма-ҳамма нарса Аллоҳникидир. Аллоҳнинг махлуқидир, мулкидир, қўл остидадир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَإِن تَجۡهَرۡ بِٱلۡقَوۡلِ فَإِنَّهُۥ يَعۡلَمُ ٱلسِّرَّ وَأَخۡفَى
Эй Пайғамбар, гапингизни ошкор айтасизми, яширин айтасизми, Аллоҳ субҳонаҳу ҳамма-ҳаммасини билур. У сирни ҳам ва ҳатто сирдан ҳам пинҳонроқ бўлган ўй-хаёлларни ҳам билур. Ҳеч нарса У Зотдан яширин қола олмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ لَهُ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰ
Аллоҳ. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Етук, гўзал номлар ёлғиз Уникидир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَهَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ
Эй Пайғамбар, ахир сизга Мусо ибн Имрон алайҳиссалом ҳақида хабар келган-ку.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِذۡ رَءَا نَارٗا فَقَالَ لِأَهۡلِهِ ٱمۡكُثُوٓاْ إِنِّيٓ ءَانَسۡتُ نَارٗا لَّعَلِّيٓ ءَاتِيكُم مِّنۡهَا بِقَبَسٍ أَوۡ أَجِدُ عَلَى ٱلنَّارِ هُدٗى
У сафар қилаётиб, бир оловни кўриб қолди ва оиласига деди: "Жойингларда кутиб туринглар. Мен бир ўтни кўриб қолдим. Шояд ўшандан сизларга бир чўғ олиб келсам ёки менга тўғри йўлни кўрсатиб қўядиган биронтасини учратсам".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَلَمَّآ أَتَىٰهَا نُودِيَ يَٰمُوسَىٰٓ
У ўтнинг ёнига келганида Аллоҳ таоло: "Эй Мусо", деб нидо қилди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنِّيٓ أَنَا۠ رَبُّكَ فَٱخۡلَعۡ نَعۡلَيۡكَ إِنَّكَ بِٱلۡوَادِ ٱلۡمُقَدَّسِ طُوٗى
«Мен сенинг Парвардигорингман. Менга муножот қилиш учун кавушларингни еч. Чунки сен муқаддас, покиза Туво водийсидасан".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• ليس إنزال القرآن العظيم لإتعاب النفس في العبادة، وإذاقتها المشقة الفادحة، وإنما هو كتاب تذكرة ينتفع به الذين يخشون ربهم.
Улуғ Қуръон нафснинг ибодат йўлида қийналиши, қаттиқ машаққат чекиши учун нозил қилинмаган. У Парвардигоридан тақво қиладиган банда учунгина фойдали бўлган бир эслатмадир.

• قَرَن الله بين الخلق والأمر، فكما أن الخلق لا يخرج عن الحكمة؛ فكذلك لا يأمر ولا ينهى إلا بما هو عدل وحكمة.
Аллоҳ таоло яратиш билан буюришни бир сафга тизди. Зеро, ҳар бир яратишда бир ҳикмат бўлганидек, ҳар бир буйруқ ва тақиқда ҳам алодат ва ҳикмат бордир.

• على الزوج واجب الإنفاق على الأهل (المرأة) من غذاء وكساء ومسكن ووسائل تدفئة وقت البرد.
Оилани боқиш, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш ва иссиқ-совуғидан хабардаор бўлиш эрнинг зиммасидаги вазифадир.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: តហា
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ