Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់អាំពីយ៉ាក   អាយ៉ាត់:
وَكَمۡ قَصَمۡنَا مِن قَرۡيَةٖ كَانَتۡ ظَالِمَةٗ وَأَنشَأۡنَا بَعۡدَهَا قَوۡمًا ءَاخَرِينَ
Куфру зулмлари туфайли қанча-қанча юртларни ҳалок этиб, ортидан бошқа қавмларни олиб келганмиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَلَمَّآ أَحَسُّواْ بَأۡسَنَآ إِذَا هُم مِّنۡهَا يَرۡكُضُونَ
Ҳалокат сари бораётганлар Бизнинг илдизи билан қуритиб юборадиган азобимизни кўришгач, қоча бошладилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَا تَرۡكُضُواْ وَٱرۡجِعُوٓاْ إِلَىٰ مَآ أُتۡرِفۡتُمۡ فِيهِ وَمَسَٰكِنِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تُسۡـَٔلُونَ
Улар устидан кулгувчи шундай нидо янгради: "Қочманглар. Уйингларга, маишатга ботган жойингизга қайтинглар. Эҳтимол сўроқ-саволга тутиларсизлар".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالُواْ يَٰوَيۡلَنَآ إِنَّا كُنَّا ظَٰلِمِينَ
Шунда анави кофирлар гуноҳларини тан олиб: "Эй воҳ, ҳолимизга вой! Абгор бўлдик! Аллоҳга куфр келтириб, ўзимизга ўзимиз жабр қилибмиз", деб қоладилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَمَا زَالَت تِّلۡكَ دَعۡوَىٰهُمۡ حَتَّىٰ جَعَلۡنَٰهُمۡ حَصِيدًا خَٰمِدِينَ
Улар гуноҳларини эътироф этаверадилар. Ўзларига қарши ўзлари дуо қилаверадилар. Алал-оқибатда Биз уларни йиғиб-териб олинган экиндек қириб ташлаймиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَمَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَآءَ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا لَٰعِبِينَ
Еру осмонни ва улар орасидаги нарсаларни бекорга яратмадик. Уларни қудратимизни кўрсатиб қўйиш учун яратдик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَوۡ أَرَدۡنَآ أَن نَّتَّخِذَ لَهۡوٗا لَّٱتَّخَذۡنَٰهُ مِن لَّدُنَّآ إِن كُنَّا فَٰعِلِينَ
Биз аёл ёки фарзандни истаганимизда уларни ўзимиздан қилган бўлар эдик. Лекин Биз бу ишни қилмадик. Чунки Биз ундай ишлардан покмиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
بَلۡ نَقۡذِفُ بِٱلۡحَقِّ عَلَى ٱلۡبَٰطِلِ فَيَدۡمَغُهُۥ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٞۚ وَلَكُمُ ٱلۡوَيۡلُ مِمَّا تَصِفُونَ
Элчимизга ваҳий қилиб юборганимиз ҳақни куфр аҳлининг ботили устига отамиз. Шу билан ҳақ ботилни эзиб-янчиб ташлайди ва у таг-томири билан йўқ бўлиб кетади. Эй, Аллоҳнинг аёли ва боласи бор, деяётганлар, Аллоҳ шаънига нолойиқ гапни айтаётганингиз учун сизларни ҳалокат кутмоқда.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَهُۥ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَمَنۡ عِندَهُۥ لَا يَسۡتَكۡبِرُونَ عَنۡ عِبَادَتِهِۦ وَلَا يَسۡتَحۡسِرُونَ
Осмонлару ердаги ҳамма нарса ёлғиз Унинг мулкидир. Унинг ҳузуридаги фаришталар У Зотга ибодат қилишдан ўзларини катта олмайдилар ва ибодатдан чарчамайдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
يُسَبِّحُونَ ٱلَّيۡلَ وَٱلنَّهَارَ لَا يَفۡتُرُونَ
Аллоҳга узлуксиз тасбеҳ айтадилар ва бу ишни малол олмайдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَمِ ٱتَّخَذُوٓاْ ءَالِهَةٗ مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ هُمۡ يُنشِرُونَ
Мушриклар Аллоҳни қўйиб, бошқа нарсаларни ўзларига худо қилиб олдилар. Уларнинг худолари ўликни тирилтира олмайди. Шу ишни эплай олмаган нарсага қандай ибодат қилишар экан-а?!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَوۡ كَانَ فِيهِمَآ ءَالِهَةٌ إِلَّا ٱللَّهُ لَفَسَدَتَاۚ فَسُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ رَبِّ ٱلۡعَرۡشِ عَمَّا يَصِفُونَ
Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа бир неча маъбудлар бўлганида ҳаммалари ўзаро мулк талашиб, бутун борлиқ вайронага айланиб, остин-устун бўлиб кетарди. Воқеда эса бунинг аксини кўриб турибмиз. Арш парвардигори бўлмиш Аллоҳ, мушриклар тавсифлаётган ширклардан пок ва олийдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَا يُسۡـَٔلُ عَمَّا يَفۡعَلُ وَهُمۡ يُسۡـَٔلُونَ
Аллоҳ Ўз салтанатида ҳам, ҳокимиятида ҳам ягонадир. Бошқараётган салтанати ва чиқараётган ҳукми борасида ҳеч кимга ҳисоб бермайди. Аксинча, ҳамма бандалари У Зотга ҳисоб берадилар ва У Зот уларнинг амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَمِ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ ءَالِهَةٗۖ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَٰنَكُمۡۖ هَٰذَا ذِكۡرُ مَن مَّعِيَ وَذِكۡرُ مَن قَبۡلِيۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ ٱلۡحَقَّۖ فَهُم مُّعۡرِضُونَ
Улар Аллоҳни қўйиб, бошқа нарсаларни ўзларига худо қилиб олганлар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Шу нарсаларнинг маъбудликка ҳақли эканига ҳужжатингиз бўлса, келтиринглар. Менга нозил қилинган Қуръонда ҳам, олдинги пайғамбарларга нозил қилинган китобларда ҳам сизлар учун ҳеч қандай ҳужжат йўқ". Йўқ! Мушрикларнинг аксарияти ҳеч қандай билимга эга эмас. Улар нодонлигу тақлид гирдобидан чиқа олмай, ҳақни қабул қилишдан бош тортаверадилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• الظلم سبب في الهلاك على مستوى الأفراد والجماعات.
Зулм шахсларни ҳам, жамиятларни ҳам ҳалокатга олиб боради.

• ما خلق الله شيئًا عبثًا؛ لأنه سبحانه مُنَزَّه عن العبث.
Аллоҳ ҳеч нарсани беҳудага яратмаган. Зеро, У Зот беҳуда иш қилишдан Покдир.

• غلبة الحق، ودحر الباطل سُنَّة إلهية.
Ҳақнинг ботил устидан ғолиб бўлиши илоҳий қонуниятдир.

• إبطال عقيدة الشرك بدليل التَّمَانُع.
Тавҳид ақидасининг ҳақлигини кўрсатиб бериш орқали ширк ақидасининг ботиллигини исботлаш.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់អាំពីយ៉ាក
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ