Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាន់ណាំល៍   អាយ៉ាត់:
إِنِّي وَجَدتُّ ٱمۡرَأَةٗ تَمۡلِكُهُمۡ وَأُوتِيَتۡ مِن كُلِّ شَيۡءٖ وَلَهَا عَرۡشٌ عَظِيمٞ
Мен бир аёлни кўрдим. Уларнинг маликаси экан. Унга куч-қудрат, подшоҳлик каби ҳар нарсадан берилган экан ва унинг катта тахти бор ҳам экан. Ўшанда ўтириб, халқини бошқарар экан.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَجَدتُّهَا وَقَوۡمَهَا يَسۡجُدُونَ لِلشَّمۡسِ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَزَيَّنَ لَهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَعۡمَٰلَهُمۡ فَصَدَّهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِيلِ فَهُمۡ لَا يَهۡتَدُونَ
У ва унинг қавми ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ таолони қўйиб, қуёшга ибодат қилаётганларини кўрдим. Шайтон уларга ширк ва гуноҳлар каби қилаётган ишларини чиройли қилиб кўрсатди ва ҳақ йўлдан оздирди. Бас, энди улар ҳидоят топмаслар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَلَّاۤ يَسۡجُدُواْۤ لِلَّهِ ٱلَّذِي يُخۡرِجُ ٱلۡخَبۡءَ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَيَعۡلَمُ مَا تُخۡفُونَ وَمَا تُعۡلِنُونَ
Нима учун шайтон уларга қилаётган ширк ва гуноҳларини чиройли қилиб кўрсатди? Осмондаги сирларни ошкор этиб, ёмғир ёғдирадиган, ердаги сирларни ҳам ошкор қилиб, ўсимликларни ундириб чиқарадиган ва сизларнинг яширган ишларингизни ҳам, ошкора ишларингизни ҳам биладиган Аллоҳга сажда қилмасликлари учун.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡعَظِيمِ۩
Аллоҳ. Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. Буюк Аршнинг эгаси.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
۞ قَالَ سَنَنظُرُ أَصَدَقۡتَ أَمۡ كُنتَ مِنَ ٱلۡكَٰذِبِينَ
Сулаймон алайҳиссалом ҳудҳудга деди: "Айтаётган гапларинг ростми ё сен ёлғончилардан бўлиб қолганмисан, у ёғини текшириб кўрамиз".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱذۡهَب بِّكِتَٰبِي هَٰذَا فَأَلۡقِهۡ إِلَيۡهِمۡ ثُمَّ تَوَلَّ عَنۡهُمۡ فَٱنظُرۡ مَاذَا يَرۡجِعُونَ
Сулаймон бир мактуб ёзиб, уни ҳудҳудга берди ва деди: "Мана бу мактубимни олиб бориб, Сабаъ аҳлига ташла. Хатни топширганингдан кейин бир чеккада қараб тур-чи, у ҳақда нималар дер эканлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالَتۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمَلَؤُاْ إِنِّيٓ أُلۡقِيَ إِلَيَّ كِتَٰبٞ كَرِيمٌ
Малика мактубни олгач: "Эй аъёнлар, ҳақиқатан менга улуғ бир мактуб ташланди", деди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّهُۥ مِن سُلَيۡمَٰنَ وَإِنَّهُۥ بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Мактуб Сулаймон тарафидан юборилган бўлиб, Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошланган.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَلَّا تَعۡلُواْ عَلَيَّ وَأۡتُونِي مُسۡلِمِينَ
Мактубда шундай дейилган: "Ўзингизни катта олмай, ширк ишларингизни, қуёшга ибодат қилишни тарк этиб, мен даъват этаётган Аллоҳни ягона ҳақиқий илоҳ деб билишга таслим бўлиб, бўйсуниб келинглар".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالَتۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمَلَؤُاْ أَفۡتُونِي فِيٓ أَمۡرِي مَا كُنتُ قَاطِعَةً أَمۡرًا حَتَّىٰ تَشۡهَدُونِ
Малика деди: "Эй аъёнлар, менга бу ишимда фатво-маслаҳат беринглар, тўғри йўлни кўрсатинглар. Мен то сизлар ҳузуримга келиб, ўз фикрларингизни билдирмагунингизча бирон ишда қатъий ҳукм чиқара олмасман".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالُواْ نَحۡنُ أُوْلُواْ قُوَّةٖ وَأُوْلُواْ بَأۡسٖ شَدِيدٖ وَٱلۡأَمۡرُ إِلَيۡكِ فَٱنظُرِي مَاذَا تَأۡمُرِينَ
Қавми орасидаги улуғ аъёнлари унга шундай дедилар: "Биз қувватли, жангларда метин матонатли одамлармиз. Иш ўзингга ҳавола. Бас, нимага буюришни ўйлаб кўр. Нимага буюрсанг ҳам уни бажариш қўлимиздан келади".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالَتۡ إِنَّ ٱلۡمُلُوكَ إِذَا دَخَلُواْ قَرۡيَةً أَفۡسَدُوهَا وَجَعَلُوٓاْ أَعِزَّةَ أَهۡلِهَآ أَذِلَّةٗۚ وَكَذَٰلِكَ يَفۡعَلُونَ
Малика деди: "Подшоҳлар бирон юртни босиб олсалар, уни вайрон этадилар, ўлдирадилар, осадилар, талон-торож қиладилар. Юртнинг улуғларини хорлайдилар. Подшоҳларнинг одати шу. Доим шундай қиладилар. Шу йўл билан одамларнинг қалбига қўрқув соладилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَإِنِّي مُرۡسِلَةٌ إِلَيۡهِم بِهَدِيَّةٖ فَنَاظِرَةُۢ بِمَ يَرۡجِعُ ٱلۡمُرۡسَلُونَ
Мен бу хатни юборган одамга ва унинг қавмига бир ҳадя юбориб, кўрай-чи, элчиларим нима хабар билан қайтар эканлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• إنكار الهدهد على قوم سبأ ما هم عليه من الشرك والكفر دليل على أن الإيمان فطري عند الخلائق.
Ҳудҳуд Сабаъ аҳлининг куфру ширкини қоралади. Шунинг ўзи иймон ҳамма махлуқотларнинг табиатида бор эканидан далолатдир.

• التحقيق مع المتهم والتثبت من حججه.
Гумонланувчи қаттиқ текширилади, ўзини оқлайдиган ҳужжатлари яхшилаб ўрганилади.

• مشروعية الكشف عن أخبار الأعداء.
Душман ҳақидаги хабарларни фош этиш шаръан дуруст амал.

• من آداب الرسائل افتتاحها بالبسملة.
Мактуб одобларидан бири уни "Бисмиллоҳ" билан бошламоқдир.

• إظهار عزة المؤمن أمام أهل الباطل أمر مطلوب.
Ботил аҳлининг олдида мўминнинг азизлигини намойиш қилиш маъқул ва матлуб бир ишдир.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាន់ណាំល៍
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ